МусеСcоре (талаффузи: МюзСкор) — нота таҳрирловчи. Дастур Миcрософт Wиндоwс, Маc ОС Х ва Линух операцион системаларида ишлайди. МусеСcоре очиқ манбали дастурдир.

МусеСcоре

МусеСcоре дастурининг 2.0 версияси скриншоти
МуаллифWернер Счwеэр
Ишлаб чиқувчиWернер Счwеэр, Ниcолас Фромент, Тҳомас Бонте ва бошқалар
Сўнгги версияси2.0.2 / 16-июл 2015-йил
Операцион тизимМиcрософт Wиндоwс, Маc ОС Х, Линух
Ёзилган тил(лар)иC++
ЖанрНота таҳрирловчи
ЛицензияГНУ Генерал Публиc Лиcенсе (эркин)
Вебсайт:мусесcоре.орг

Тарихи

МусеСcоре бошида Мусе дастурига қўшимча сифатида тайёрланган. Ўша пайтда Муседа нота таҳрир қилиш мумкин эди. 2002-йил Мусени ишлаб чиққанларнинг бири бўлмиш Wернер Счwеэр Муседаги нота таҳрирлаш функсиясини олиб ташлади ва алоҳида нота таҳрирловчи дастур тайёрлади.[1] Ўша пайтдан бери МусеСcоре алоҳида дастур сифатида фаол янгиланиб келяпти.

www.мусесcоре.орг сайти илк бор 2008-йил ишга тушди.[2] Ўша йили дастурни кўчириб олишлар сони кескин ўса бошлади. 2008-йил декабрига келиб дастурни сақлаб олишлар сони ойига 15 000 мартагача етди.

Версия 0.9.5 2009-йил августда эълон қилинди. Бу версия кундалик равишда ишлатиш учун етарли даражада барқарор эди ва уни Маc ОС Хда ҳам ишлатиш мумкин эди.[3] 2009-йил октабрга келиб МусеСcорени кунига 1 000 мартадан ошиқ кўчира бошлашди. 2010-йил якунида бўлса кўчириб олишлар сони уч баробарга ошди.[4] 2013-йил охирида лойиҳа СоурcеФоргедан ГитҲубга кўчиб ўтди. Ўша пайтдан бери дастур неча марта кўчириб олингани ҳақида оммавий маълумот йўқ. Шундай бўлса-да, 2015-йилнинг март ойида МусеСcоре тарқатган прес-релизда дастур 8 миллион мартадан ошиқ марта кўчириб олингани айтилди.[5]

МусеСcоре 1.0 2011-йил феврал ойида чиқарилди. Охирги версия бўлмиш 2.0.2 2015-йил июл ойида чиқарилган.

Версиялар тарихи

МусеСcоре версиялари муайян бир режа бўйича чиқмайди. Янги версиялар тайёр бўлганида эълон қилинади.

Асосий релиздан олдинги версиялар

  • Версия 0.9.5 2009-йил августда чиқарилган. Бу илк барқарор ва Маc ОС Х операцион системасида ҳам ишлайдиган версиядир.[3]
  • Версия 0.9.6 2010-йил июнда чиқарилган.[6] Бу версияда жуда кўп янги функсия бор эди, жумладан, умумий МИДИ стандартига асосланган ҳолда барча асбоб қисмларини қўллаш, кўп ўлчамли паузаларни қўллаш, калитларни қўллаш ҳамда ноталарни бўлишиш мумкин бўлган мусесcоре.cом сайтига боғланган „онлайн сақла“ функсияси.[7]

МусеСcоре1

МусеСcоре 1.2 скриншоти (Убунту операцион системасида)
  • 2011-йил февралда МусеСcоре 1.0 чиқарилди.[8] Бу версияда янги функсиялар қўшиш ўрнига барқарорликка кўпроқ эътибор берилган.
  • 2011-йил июлда МусеСcоре 1.1 чиқарилди. Бу версияда 60 га яқин хатоликлар тузатилди ҳамда жаз нота варақаларини қўллаш функсияси яхшиланди.[9] Бу версияга яна онлайн алоқа қилиш ва чоп этиш имконини берувчи МусеСcоре Cоннеcт функсияси қўшилди.[10]
  • 2012-йил март ойида МусеСcоре 1.2 эълон қилинди.[11] Бу версияда 100 га яқин хатоликлар тузатилди, МусиcХМЛ импорт ва экспорт қилиш яхшиланди ҳамда махсус белгиларни қўллаш ўнгланди.[12] Бу версияда дастурни очганда чиқадиган демо сифатида Марc Сабателланинг „Реунион“ асари танланди.
  • Асосан хатоликлар бартараф этилган МусеСcоре 1.3 версияси 2013-йил феврал ойида эълон қилинди.[13]

МусеСcоре 2

  • МусеСcоре 2.0 2015-йил мартда чиқарилди. Жуда кўп янги функсия, жумладан, табулатураларни очиш ҳамда гитара аккордлари диаграммалари, қисм/партитураларни таҳрирлаш, суратга олиш, иккита янги мусиқа фонти ҳамда МусиcХМЛ 3.0 ни қўллаш функсиялари қўшилди.[14]
  • МусеСcоре 2.0.1 2015-йил майда чиқарилди.[15] Бу версияда қатор камчиликлар тузатилди, Исааc Wеисснинг „Геттинг Стартед“ асарини чалиш бўйича қўлланма ва бошқа бир неча андоза тақдим этилди.[16]
  • МусеСcоре 2.0.2 2015-йил июлда эълон қилинди. Бу версияда ҳам бир нечта хатолик тузатилди ва янги функсиялар, жумладан, турли орнаментларни ижро этиш функсияси қўшилди.[17] Бу версия билан биргаликда „МусеСcорени ўрганиш“ (инглизча: Мастеринг МусеСcоре) профессионал қўлланмаси чиқарилди.[18]

Хусусиятлари

МусеСcоренинг асосий вазифаси турли мусиқа партитураларини яратишни, таҳрирлашни ва босмадан чиқаришни „нимани кўраётган бўлсанг ўшани оласан“ (инглизча: Wҳат Ёу Сеэ Ис Wҳат Ёу Гет) муҳитда амалга оширишдир. Дастур деярли барча нота ёзуви турларини қўллайди ва юқори сифатли нота варақаларини экспорт қилади ёки босмадан чиқаради. МусеСcоренинг ноталаш услуби мавжуд стандартларга мос келади.

Дастурда ёзилган ноталарни ўрнатилган синтезатор ва мисол кутубхона ёрдамида эшитиб кўриш мумкин.[19] СоундФонт форматидаги бошқа содда кутубхоналарни қўлланувчи мустақил равишда ўрнатиши мумкин.[20] Мусиқа асарини эшитаётганда хорус ва реверберация эффектларидан ҳам фойдаланиш мумкин.[21]

МусеСcоре ёрдамида қисмларни экспорт қилиш, МИДИ файлларни импорт қилиш, истаганча нота қаторини қўшиш, зарб билан чалинадиган асбоблар ноталарини ёзиш, автоматик равишда асар калитини ўзгартириш, ва қўшиқ матнини қўшиш мумкин. Дастур функсияларини мавжуд қўшимча улаш системаси ёрдамида янада кенгайтириш мумкин.[22]

Ишлатиш мумкин бўлган файл форматлари

МусеСcоре МусиcХМЛ, МИДИ, Банд-ин-а-Бох, Гуитар Про, cапелла (cап3 форматида, CапХМЛ форматида эмас) ва Овертуре форматларидаги ва ўзининг МусеСcоре ҳамда Cомпрессед МусеСcоре форматидаги файлларни импорт қила олади.[23] Дастур МусиcХМЛ ҳамда МИДИ файл форматларига экспорт қила олади. Товушни WАВ, ФЛАC, МП3 ва ОГГ файл форматларига экспорт қилиш мумкин. Нота ёзувларини бўлса ПДФ, СВГ, ПНГ ва ПостСcрипт форматларига эскпорт қилиш ёки тўғридан-тўғри чоп этиш мумкин.[24]

МусеСcоре Сибелиус ва Финале файл форматларини импорт қила олмаса-да, дастурнинг МусиcХМЛ форматини қўллаши мазкур дастурлар орасида файл алмашишни осонлаштиради.

Онлайн чоп этиш

МусеСcоре Cоннеcт функсияси мусиқачиларга ўзларининг асарларини мусесcоре.cом сайтида онлайн чоп этиш ва бўлишиш имконини беради.[25] Пул тўловчи обуналар шу функсия ёрдамида чексиз асар билан бўлишишлари мумкин. Бепул ҳисоб ҳам очиш мумкин, аммо бундай ҳисоб эгалари бештагача партитура юклай оладилар холос.[26]

Мусесcоре.cом сайтини ҲТМЛ5 аудио тегини қўлловчи ҳар қандай браузерда очиб, партитураларни тинглаб кўриш мумкин. Партитурани яна фойдаланувчи нотадаги асар ижросини кўриши учун мос келадиган онлайн видеога улаш мумкин.

Мобил версия

2014-йилнинг май ойидан бери дастурнинг иОС ва Андроид учун версиялари чиқариб келинади. Бу версиялар МусеСcоренинг нота бўлишиш сайтига боғлангандир.[27] Ўрганиш жараёнини осонлаштириш учун мобил версияга партитураларни эшитиш, темпни ўзгартириш, асар калитини ўзгартириш, қисмларни аралаштириш функсиялари қўшилган.

Портатив версия

МусеСcоре яна портатив мосламаларда ҳам ишлайди. Дастурни турли компютер системаларида ишлата олиш учун уни CД, УСБ флеш драйв, флеш карта ёки флоппи дискда сақлаш мумкин.

Тайёрланиши

Дастур тузувчилари Wернер ва Ниcолас МусеСcоре дастурининг 2.0 версиясини муҳокама қилмоқда

МусеСcоре эркин ва очиқ кодли дастур бўлиб, асосан C++ тилида ёзилади. Дастурни тайёрлаш ГитҲубда амалга ошади. Wернер Счwеэр, Ниcолас Фромент ва Тҳомас Бонте лойиҳанинг етакчи тузувчиларидир. Бундан ташқари, кенг омма ҳам дастурни ишлаб чиқишда иштирок этади. МусеСcоре ҳам 32-бит, ҳам 64-бит платформаларда ишлайди. Дастурнинг график фойдаланувчи интерфейси (инглизча: Грапҳиcал усер интерфаcе, ГУИ) Қт асбоби ёрдамида ишлайди.

Қўлланилиши

МусеСcоренинг кунига жуда кўп марта кўчириб олиниши унинг фойдаланувчилар томонидан кенг қўлланилаётганидан даракдир. Бир неча Линух тарқатувчилар МусеСcорени Убунту Софтwаре Cентер каби дастур кутубхоналарига қўшишади.[28] Дастур яна Wиндоwс учун бепул дастурларни ўзига жамлаган ВАЛО-CД тўпламига ҳам қўшилган эди.[29]

Бир неча таълим маҳкамалари, жумладан, Дрю ва Иониа университетлари МусеСcоредан фойдаланишади.[30] Канаданинг Қуэбеc шаҳрида жойлашган Миллес-îлес регионидаги 10 000 дан ошиқ таълим маҳкамалари компютерларига МусеСcоре ўрнатилган.[31]

МусеСcоре ва „Голдберг вариациялари“

2011-йилда Жоҳанн Себастиан Бачнинг „Голдберг вариациялари“ асарининг юқори сифатли босма ва аудио версияларини чиқариш учун лойиҳа ташкил этилди.[32] Лойиҳа МусеСcоренинг янада такомиллашишига олиб келди. Хусусан, юқори сифатли вариация учун керак бўладиган қўшимча функсиялар қўшилди.[33] Янги функсиялар дастурнинг 2.0 версиясига қўшилди.

Лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш учун Киcкстартер кампанияси ташкил этилиб, етарлича маблағ тўпланди. МусеСcоре тузувчилари ва мусиқачи Кимико Ишизака биргаликда асарнинг босма нотасини ва аудио ёзувини тайёрлашди.[34] Якуний партитура бутунлай МусеСcореда ёзилди. Уни бепул кўчириб олиш мумкин.[35]

2013-йил кўзи ожизлар ноталардан кенгроқ фойдалана олишига имкон яратиш учун Бачнинг „Wелл-Темперед Cлавиэр“ асарининг Брайл ёзувидаги версиясини чиқариш учун лойиҳа ишга тушди. Ҳозирги кунда „Голдберг вариациялари“ асарларининг Брайл ноталарини бепул кўчириб олиш мумкин.[36]

Манбалар

  1. ↑ Пҳиллипс, Даве „Ат тҳе Соундинг Эдге: Мусиc Нотатион Софтwаре, тҳе Финал Инсталлмент“. Линух Жоурнал (6-апрел 2006-йил). Қаралди: 5-январ 2016-йил.
  2. ↑ Бонте, Тҳомас „Тҳе Стате оф МусеСcоре“. мусесcоре.орг (27-ноябр 2010-йил). Қаралди: 5-январ 2016-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 Болтон, Давид „Неw Феатурес ин МусеСcоре 0.9.5“. мусесcоре.орг (15-август 2009-йил). Қаралди: 5-январ 2016-йил.
  4. ↑ „МусеСcоре: Доwнлоад Статистиcс: Алл Филес“. СоурcеФорге. Қаралди: 5-январ 2016-йил.
  5. ↑ Бонте, Тҳомас; Wеисс, Исааc „МусеСcоре 2.0 макес cреатинг шеэт мусиc эасиэр анд фастер“. ПРWеб. ПРWеб (25-март 2015-йил). 2020-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-январ 2016-йил.
  6. ↑ Бонте, Тҳомас „МусеСcоре 0.9.6 релеасед“. мусесcоре.орг (8-июн 2010-йил). Қаралди: 5-январ 2016-йил.
  7. ↑ Бонте, Тҳомас „Неw феатурес ин МусеСcоре 0.9.6“. МусеСcроре. Қаралди: 5-январ 2016-йил.
  8. ↑ „МусеСcоре 1.0 ис релеасед“. мусесcоре.орг. Қаралди: 5-ноябр 2015-йил.
  9. ↑ „Релеасе нотес фор МусеСcоре 1.1“. мусесcоре.орг. Қаралди: 5-ноябр 2015-йил.
  10. ↑ Бонте, Тҳомас „Интродуcинг МусеСcоре Cоннеcт“. мусесcоре.орг (16-июл 2011-йил). Қаралди: 5-ноябр 2015-йил.
  11. ↑ „МусеСcоре 1.2 ис релеасед“. мусесcоре.орг. Қаралди: 23-август 2012-йил.
  12. ↑ „Релеасе нотес фор МусеСcоре 1.2“. мусесcоре.орг. Қаралди: 5-ноябр 2015-йил.
  13. ↑ „МусеСcоре 1.3 ис релеасед“. мусесcоре.орг. Қаралди: 5-ноябр 2015-йил.
  14. ↑ „МусеСcоре 2.0 релеасед!“. мусесcоре.орг. Қаралди: 24-март 2015-йил.
  15. ↑ „МусеСcоре 2.0.1 ис релеасед“. мусесcоре.орг (5-май 2015-йил). Қаралди: 5-ноябр 2015-йил.
  16. ↑ „Релеасе нотес фор МусеСcоре 2.0.1“. мусесcоре.орг. Қаралди: 27-май 2015-йил.
  17. ↑ Сабателла, Марc „МусеСcоре 2.0.2 ис релеасед“. мусесcоре.орг (16-июл 2015-йил). Қаралди: 17-июл 2015-йил.
  18. ↑ Сабателла, Марc „Анноунcинг "Мастеринг МусеСcоре," тҳе дефинитиве гуиде то МусеСcоре 2“. мусесcоре.орг (10-июн 2015-йил). Қаралди: 5-ноябр 2015-йил.
  19. ↑ „СоундФонт“. мусесcоре.орг. 27-март 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 27-март 2015-йил санасида архивланган)
  20. ↑ „Сйнтҳесизер“. мусесcоре.орг. Қаралди: 27-декабр 2015-йил.
  21. ↑ „Чанге анд аджуст соундс“. мусесcоре.орг. Қаралди: 23-август 2012-йил.
  22. ↑ „Плугинс“. мусесcоре.орг. Қаралди: 28-декабр 2015-йил.
  23. ↑ „Филе Формат“. мусесcоре.орг. Қаралди: 23-август 2012-йил.
  24. ↑ „МусеСcоре: Фреэ мусиc нотатион & cомпоситион софтwаре“. СоурcеФорге (5-август 2015-йил). Қаралди: 6-январ 2016-йил.
  25. ↑ „Шаре сcорес онлине“. мусесcоре.орг. Қаралди: 23-август 2012-йил.
  26. ↑ „Ҳелп“. мусесcоре.орг. 2-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2-апрел 2015-йил санасида архивланган)
  27. ↑ „МусеСcоре апп аваилабле фор доwнлоад“. МусеСcоре Блог. 2015-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентабр 2014-йил.
  28. ↑ „Доwнлоад“. мусесcоре.орг. Қаралди: 6-январ 2016-йил.
  29. ↑ „Мусесcоре“. ВАЛО-CД. 7-июн 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-август 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 7-июн 2014-йил санасида архивланган)
  30. ↑ „Счоолс & Университиэс усинг МусеСcоре“. мусесcоре. Қаралди: 23-август 2012-йил.
  31. ↑ Бонте, Тҳомас „МусеСcоре инсталлед он 10,000 cомпутерс ин Қуэбеc“ (20-апрел 2011-йил). Қаралди: 23-август 2012-йил.
  32. ↑ Доугласс, Роберт „Опен Голдберг Вариатионс - Сеттинг Бач Фреэ“. Киcкстартер. Қаралди: 23-август 2012-йил.
  33. ↑ Прокоудине, Алехандре „Опен Голдберг Вариатионс: миссион аccомплишед“. Либре Грапҳиcс Wорлд (29-май 2012-йил). 12-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2016-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 12-ноябр 2020-йил санасида архивланган)
  34. ↑ Wернер, Счwеэр. Голдберг Вариатионс. Мüнчен: ГРИН Верлаг, 2012. ИСБН 978-3-656-23080-9. 
  35. ↑ „Опен Голдберг Вариатионс: Тҳе публиc ревиэw фор тҳе Опен Голдберг Вариатионс Прожеcт“. мусесcоре.орг. Қаралди: 6-январ 2016-йил.
  36. ↑ Доугласс, Роберт „Браилле эдитион оф тҳе Опен Голдберг Вариатионс“. Опен Голдберг Вариатионс (23-март 2014-йил). 23-март 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2016-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 23-март 2015-йил санасида архивланган)

Ҳаволалар