Mushfiqiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
"МУСҲФИҚИЙ" — ҳажвий журнал. "Овози тожик" газ.га илова тарзида Самарқанд шаҳрида 2 ҳафтада 1-марта чиққан. Жур. дастлаб 1926—29 йилларда "Мулла Мушфиқ" номи билан аталган. 1930-йилда қайта ташкил этилиб, "М." номи билан 1937-йилгача мунтазам чиқиб турган. Жур. номи форстожик тилида ижод қилган бухоролик шоир Абдурраҳмон Мушфиқий (1525—88) номи билан боғлиқ бўлиб, у лирик шеърлар билан бирга халқнинг тузнасибасига шерик бўлган, инсофсиз, диёнациз, риёкор кишиларни фош этувчи ичакузди шеърлар ҳам ёзган. Шунинг учун ҳам Мулла Мушфиқий номи тожик халқ латифалари қаҳрамонига айланиб кетган. Жур.да, асосан, самарқандлик ва бухоролик тожикзабон ёзувчиларнинг ҳажвий асарлари босилган. Ҳожи Муин жур.га масъул котиблик қилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |