Mushkulot
(Mushkilotdan yoʻnaltirildi)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мушкулот, мушкилот (араб. қийинчиликлар, оғирликлар) — Шашмақом таркибидаги мақомларнинг чол-ғу бўлимлари. М. одатдаги тасниф, тар-же, гардун, муҳаммас, сақил қисмларидан ташқари, ҳар бир мақомнинг ўзига хос чолғу йўлларидан ташкил топади. Шашмақом таркибида жами 46 та чолғу куй мавжуд. Гардун, муҳаммас ва сақиллар шу номли доира усуллари жўрлигида ижро этилади. Ўзбек мусиқа меросида мақом мажмуаларига киритилмаган, бироқ М. деб номланган туркумли ва туркумсиз чолғу асарлар ҳам мавжуд. Улар йирик шакддаги халқ куйлари, кўпроқ мақомларнинг чолғу, баъзида ашула йўллари негизида яратилган (мас, "Мушкилоти Сегоҳ", "Мушкилоти Дугоҳ"), Ушбу М.ларнинг юзага келишида асосан сурнай мақом йўллари усулсиз куй услубининг таъсири катта.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |