Мусиқа чолғу асбоблари - мусиқий тон ёки ўзига хос жарангдор товушлар ҳамда маълум ритмик тузилмаларни ҳосил этишга мўлжалланган чолғу асбоблар; мусиқани якканавоз ёки жамоа (турли ансамбл, оркестр ва бошқалар) тарзда ижро этишда ишлатилади. Ҳар бир Мусиқа чолғу асбобларининг садоси ўзига хос тембр, маълум диапазотм товушқатор ва ифодавий имкониятларга эга. Мусиқа чолғу асбоблариа. садосининг сифати, кўпинча, муайян чолғу асбобининг шакли, умумий тузилиши, қурилмаси ва уни тайёрлашда ишлатилган материалга боғлиқ. Мусиқа чолғу асбоблари қадимдан қамиш, бамбук, ёғоч, тош, суяк, металл, тери, ипак, кокос ёнғоғи, қовоқ ва бошқалардан тайёрланган. Садоланиш хусусиятини қўшимча воситалар (мас, сурдинаяан фойдаланиш), ижрочилик услублари (мас, торли созларни тирнаб-чертиб чалиш, флажолет ва бошқалар), баъзи мусиқа безаклари ёрдамида ўзгартириш мумкин. Пайдо бўлиши инсоният тарихининг илк даврларига тўғри келади; мукаммалланиши эса мусиқа санъати ва ижрочиликнинг ривожланиши ҳамда Мусиқа чолғу асбоблариа.ни ишлаб чиқариш техника тараққиёти билан боғлиқ.

Мусиқа чолғу асбоблари товуш манбаларига қараб гуруҳларга, ижрочилик услуби (ёки ишлатилган механизми)га қараб гуруҳчаларга, ўзига хос қўшимча белгиларига қараб хилларга бўлинади. Мусиқа чолғу асбоблариа., асосан, торли (хордофонлар), пуфлаб чалинадиган (аэрофонлар), тери қопламали (мембранофонлар), тилчали (гемидиофонлар), пластинкали, электр ва электрон мусиқа чол-ғулари, идиофонлар гуруҳларига бўлинади. Торли чолғу асбобларнинг гуруҳ.чалари: камонли созлар (скрипка, алт, виолончел, контрабас, виола, ўзбек со-зларидан ғижжак, кўбиз, сато ва бошқалар), чертиб чалинадиган созлар (арфа, гусли, ситра, гитара, домра, балалайка, дутор, танбур, рубоб, сетор, дўмбира ва бошқалар), уриб чалинадиган торли созлар (чанг, симбали ва бошқалар), клавишли уриб чалинадиган созлар (клавикорд, фортепиано, роял), клавишли чертиб чалинадиган созлар (клавесин ва унинг турлари). Пуфлаб чалинадиган чолғу асбобларнинг гуруҳчалари: тилчали созлар (сурнай, қўшнай, бўламон, шохнай, кларнет, гобой ва бошқалар), тилчасиз созлар (найлар, флейталар), мундштукли созлар (труба, валторна, туба, карнай ва бошқалар), пневматик клавишли созлар (орган ва унинг турлари). Тилчали чолғу асбобларнинг бўлинмалари: пневматик клавишли созлар (фисгармония, баян, аккордеон ва бошқалар), чертиб чалинадиган созлар (чангкўбиз ва унинг турлари), уриб чалинадиган созлар (флексатонлар). Тери қопламали уриб чалинадиган чолғу асбобларнинг гуруҳчалари: созланадиган (литавралар), созланмайдиган (ноғора, дойра, барабан, тамбурин ва бошқалар) чолғу асбоблар. Пластинкали чолғу асбобларнинг гуруҳчалари: уриб чалинадиган резонаторсиз созлар (ксилофонлар ва бошқалар), уриб чалинадиган резонаторли созлар (овоз берадиган пластинкалари остида маълум ҳажмдаги резонаторлар – трубкалар, бўш идишлар ва ҳоказо ўрнатилган металлофон, маримба, вибрафон ва бошқалар), клавишли уриб чалинадиган созлар (челеста ва бошқалар).Идиофонларнинг гуруҳчалари: созланадиган (оркестр колоколи, кўнғироқчалар, гонг ва бошқалар), созланмайдиган (тарелкалар, тамтам, маракас, қайроқ, қошиқ, сафоил, ликоп, патнис, мис лаган, занг ва бошқалар) чолғу асбоблар.

Мусиқа чолғу асбоблариа. баъзида халқ ва профессионал (оркестр) турларга ҳам бўлинади. Оркестр чолғулари композитор томонидан яратилган, темперацияли товушқаторга асосланган кўп овозли мусика асарлари ижросига мослаштирилган. Халқ чолғулари эса маълум миллат (элат) монодик мусиқа ижроси учун қўлланади ва мусиқий товуш қуроли бўлиш билан бирга, моддий маданият маҳсули ҳамдир; мукаммал шаклида халқ бадиий тафаккури, нафосат тасав-вурлари, рамзий маънолар акс этган. Чолғулар халқ ҳаётида соф эстетик вазифа бажаришдан ташқари шомонбахшилар, афсунгарлар руҳиятга таъсир ўтказишда, ҳарбийлар, чўпонлар, деҳ-қрнлар томонидан бошқарувчи, қўрқитувчи, чорловчи товуш қуроли сифатида фойдаланиб келинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил