Muskovit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мусковит (инглизча: Мусcовй) — слюдалар гуруҳига мансуб минерал. Кристаллари тахтасимон, кам қолларда устунсимон. Моноклинал сингонияли. Тангачасимон агрегатлар, тахтасимон донадор. М. одатда рангсиз, яшилроқ, қизил. Қайишқоқлиги мукаммал. Зичлиги 2,7—3,0 г/см3, каттиклиги 2,5—3. Турли хили маълум. М. кристаллик структурасига мувофиқ юпқа қаватларга осон ажралади. Шишасимон ялтирайди. Табиатда кенг тарқалган. Магматоген ва метоморфик жинсларнингтаркибий кисми. Пегматит томирларда йирик кристалл ва уюм кўринишида учрайди. Яхши электр изолясия хусусиятига эга. Саноатда тахтасимон слюда, слюда кукуни ва слюдали фабрикат кўринишида фойдаланилади. Ўзбекистонда кенгтарқалган, бироқ алоҳида кристалл кўринишида жуда кам учрайди. Йирик кри-сталли хиллари амалий аҳамиятга эга. Хорижда Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Мадагаскар Республикаси, Канада, АҚСҲ, Бразилияда конлари бор[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |