Muslim ibn Hajjoj
- Википедияда исми Муслим бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Муслим ибн Ҳажжож, имом Муслим (817 ёки 821—Нишопур — 875) — муҳаддис, имом. Имом Бухорийдан кейинги ҳадис илмининг билимдони. Фиқҳдан ҳам яхши хабардор бўлган. Ёшлигида кўп мамлакатларга сафар қилган, жумладан, Ҳижоз, Миср, Сурия, Ироқда бўлган. Уламоларнинг қайд этишларича, у 300 мингдан зиёд ҳадисни ўрганиб чиқиб, улардан 12 мингтасини ишончли (саҳиҳ) деб топган ва ўзининг "ас-Саҳиҳ" ("Саҳиҳи Муслим") асарига киритган. Тўплам мусаннаф шаклида тузилган.
Мазмунан уни "Саҳиҳи Бухорий"нинг ўзгинаси дейиш мумкин, лекин у бошқа манбаларга асосланиб ёзилган. Муслим ибн Ҳажжож иснодга алоҳида аҳамият берган. Китоб 52 бўлимдан иборат, бўлимларнинг ҳар бирида ўзига тегишли ҳадислар тўпланган (масалан, диннинг 5 аркони тўғрисидаги, никоҳга доир, мерос қоидаларига бағишланган, қурбонликка оид, пайғамбарлар ва саҳобалар тўғрисидаги, охират ҳақидаги, ахлоққа оид ва тиббий мазмундаги ҳадислар). Тарихий ва биографик мазмундаги ҳадислар бу китобнинг бой манба сифатидаги қийматини оширади. "Ас-Саҳиҳ" китоби шариат бўйича қўлланма вазифасини ўташи лозимлиги назарда тутилган. Бу асар аҳли сунна наздида 6 та машҳур саҳиҳ китобнинг иккинчисидир.
Муслим ибн Ҳажжож бундан ташқари фиқҳга оид асарлар ва муҳаддисларга бағишланган биографик тўпламлар яратган, лекин ёзганлари сақланиб қолмаган, бизгача биргина "ас-Саҳиҳ" асари етиб келган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |