Muso
Мусо — Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Қадимги яҳудий манбаларида Моше, христиан манбаларида Моисей номи билан маълум. Яҳудийликка эътиқод қилувчилар Мусони иудаизм асосчиси деб ҳисоблайдилар. Қуръоннинг бир неча сураларида Мусонинг номи қайд этилган. Баъзи ривоятларда Мусо „Бани Исроил“ қабиласида туғилиши, Миср подшоҳи (фиръавн)нинг тахтдан кетишига сабабчи бўлиши, тақдир тақозоси билан Мисрдан қочиб кетиши ва араб қизига уйланганлиги айтилади. Худо Бани Исроилни Исроил қабиласини Фиръавн зулмидан озод қилиб, Мисрдан олиб чиқиб кетишга даъват қилади. Унга Сино тоғида „10 васият“ тош лавҳасини тақдим этади. Мусо қўлидаги таёқнинг илонга айланиши, чўнтагидан қўлини чиқарганда ойна каби ялтираб кўзларни қамаштириши каби мўжизаларга эга бўлган. Унга Таврот нозил этилган. Мусони яҳудийлар, мусулмонлар, христианлар пайғамбар деб ҳисоблайдилар[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Мусо“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Пайғамбарлар қиссаси, Тошкент, 1993.
Ҳаволалар
Викиомборда „Мосес (Библиcал фигуре)“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |