Mustafa Kemal Atatürk
Мустафо Камол Отатурк (асл исми Мустафо) (туркча: Мустафа Кемал Ататüрк), Мустафо Камол, Камол Пошо (1881, Салоники — 1938.10.11, Истанбул) — Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи президенти (1923–1938), ҳарбий саркарда. Туркияда фамилия бўйича махсус қонун қабул қилингач, Буюк миллат мажлиси томонидан унга Ататüрк фамилияси берилган (1934).
| Мустафо Камол Отатурк | |
| Мустафа Кемал Ататüрк | |
| | |
| Ҳукмронлигининг бошланиши: | 29-октабр 1923 |
|---|---|
| Ҳукмронлигининг тугаши: | 10-ноябр 1938 |
| Партия: | Жумҳурият Халқ Партияси |
| Ўтмишдош: | йўқ (ваколат яратилди) |
| Ворис: | İсмет İнöнü |
| Туғилган санаси: | 1881 |
| Туғилган жойи: | Салоники, Усмонли империяси |
| Вафот санаси: | 10-ноябр 1938 (57 ёшда) |
| Вафот жойи: | Истанбул, Туркия |
| Турмуш ўртоғи: | Латифа Ушаклигул (1923–1925) |
Турли ҳарбий мактаблар ва Истанбул Бош штаб академиясини (1905) тугатган. Шом (Сурия), Фаластин, Салоникида зобит сифатида ҳарбий хизмат ўтаган (1905–1909). Салоникида унинг сиёсий фаолияти бошланган. Дастлаб, Ёш туркларнит „Иттиҳод ва тараққий“ партиясига аъзо бўлган (1908), кейинчалик улардан аста-секин узоқлашган. Италия-Туркия уруши (1911-1912), 2-Болқон уруши (1913), Биринчи жаҳон урушида қатнашган. 1919-йил 19-майда Истанбулдан Анатолия (Онадўли)га келган. Арзирум ва Сивас конгресслари (1919-йил июл–сентябр)га раҳбарлик қилиб, турк халқини инглиз ва грек (кейинчалик арман) босқинчиларига қарши озодлик урушига чақирган. Сивас конгрессида у Анатолия ва Румели Мудофаа ҳуқуқ жамияти (Вакиллик комитета) раиси қилиб сайланган.
Отатурк бошчилигида мамлакатда Камолчилар инқилоби авж олган. Истанбул инглизлар томонидан ишғол қилингач (1920-йил 16-март), барча ватанпарвар кучлар унинг атрофида тўпланган. Анқарада янги парламент — Туркия Буюк миллат мажлиси (ТБММ) чақирилиб, унга Мажлис ва ҳукумат раислигига сайланган (1920-йил 23-апрел). Инглиз ва грек босқинчиларига қар-ши курашда турк армиясининг қўмондони. Бироқ, Истанбул ҳукумати О. ва унинг сафдошларини осий деб эълон қилган ва сиртдан ўлим жазосига ҳукм этган. Сакариё дарёси бўйида босқинчилар устидан қозонилган ғалаба (1921-йил 23-август — 13-сентябр)дан сўнг унга маршал унвони ва ғозий насаби берилган. 1922-йил охирида турк армияси О. раҳбарлигида тўлиқ ғалабага эришган.

Отатурк иродали сиёсатчи, моҳир қўмондон, кучли нотиқ бўлган. Отатурк ташаббуси билан Усмонли турк султонлиги тугатилди (1922-йил 1-ноябр), Туркия республика деб эълон қилинди (1923-йил 29-октабр), халифалик бекор этилди (1924-йил 3-март). Давлат бошқаруви тубдан ўзгартирилиб, сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва ҳарбий соҳада чуқур ислоҳотлар ўтказилган. Мамлакат тараққиётининг устувор йўналишларини белгилаб берувчи 6 та тамойилни ишлаб чиққан. Унинг таълимоти Туркияда отатуркчилик, Ғарбда эса камолизм деб баҳоланган. Туркия Республикасида ислом динининг таъсири камайтирилиб, уни Ғарб намунасидаги дунёвий давлатга айлантириш жараёни бошланган.
Отатурк туркий халқлар тарихи, сиёсий ва ҳарбий мавзуга оид кўплаб назарий асарлар муаллифи. Тошкентдаги кўчалардан бири Отатурк номига қўйилган.
Адабиётлар
- Турк халқининг буюк фарзанди Отатурк, Т., 1998; Қосимов А., Туркия, Т., 1992.
Қаҳрамон Ражабов, Темур Ғиёсов[1].
Мустафа Кемал Ататüрк (талаффузи: Мустафа Кемал Ататурк; кир. Мустафо Камол Отатурк (Мустафо Камол Отатурк); 1881 Туркия; 1938-йил 10-ноябр Истанбул) — Туркия Республикасининг биринчи Президенти.
Ҳаёти ва фаолияти
(1881 — 1938)
- 1881-йил 19-Май — Селаник шаҳрида туғилди.
- 1899-йил 13-Март — Истанбулда Ҳарбий мактаб Пиёда аскар синфига ўқишга киради.
- 1902-йил 10-Феврал — Ҳарбий мактабни битириб, Ҳарбий Академияга ўқишга киради.
- 1905-йил 5-Ферал — Шам шаҳрида 5 армияни бошқара бошлайди.
- 1906-йил — Шам шаҳрида Ватан ва Хуррият жамиятини ташкил қилади.
- 1911-йил 27-Ноябр — Мингбоши лавозимига кўтарилади.
- 1913-йил 27-Октабр — Софяда Ҳарбий аташе лавозимига тайинланади.
- 1914-йил 1-Август — Биринчи Жаҳон уруши бошланди.
- 1914-йил 3-Ноябр — Чор Россияси, 5-Ноябрда Англия ва Франсия Усмон Империясига уруш эълон қилди.
- 1914-йил 11-Ноябр — Усмон Империяси Иттифок кучлари томонидан Биринчи Жаҳон урушига киради.
- 1914 — 1915-йиллар — Биринчи Жаҳон уруши даврида Усмон Империяси куролли кучларида кўплаб жангларда кўрсатган жасорати учун бир неча марта такдирланди ва юқори рутбаларга кўтарилди.
- 1923-йил — Ҳалифалик бекор қилинди, жумҳурият эълон қилинди ва Мустафо Камол президент этиб сайланди. Янги Халқ партияси ташкил этилди.
- 1938-йил 10-ноябрда — 57 ёшида Мустафо Камол Отатурк ҳаётдан кўз юмди.
Ҳаёти

Мустафо Камол Галлиполи операцияси вақтида дивизия командири хизматини бажариб юрганида ўзини моҳир даражада кўрсата билди. Кейинроқ у Анадоли ва Полестина жанг майдонларида ўзининг янги тактикаларини олий даражада бошқариши билан ҳамманинг назарини ўзига қаратди, Биринчи Жаҳон уруши вақтида олий даражадаги ҳурматга сазовор бўлди. Усмонли империясининг жангда мағлуб бўлиб, Антанта томонидан давлатни парчалаб ташлашга режалар тузилгандан кейин, Мустафо Камол Тукр миллий қўзғалонини уюштирди. У кейин Турк мустақиллик урушига айланди. Анкарада вақтинча ҳукумат уюштирганидан сўнг, у Антанта давлатлари юборган аскарларига қарши ҳужум уюштириб, уларни мағлуб этади.
Сиртқи интервенциялик кучларни қайтаргандан кейин Мустафо Камол Туркиянинг сиёсий, иқтисодий ва маданий томонларига ижобий реформалар кирита бошлайди. У феформаларнинг асосий йўналишлари Комолнинг сиёсий идеологиясида батафсил берилган. Отатуркнинг принсипи бўйича Туркия давлати шу даврги, демократиялик ва секуляризм миллий давлат бўлиб ташкил топиш керак эди.

Биринчи жаҳон уруши Осиёдаги вазиятни тубдан ўзгартирди. Туркия Олмониянинг иттифоқчиси бўлгани боис энгилган мамлакат қисматини бўлишиб олди. Англия билан Франсия ўртасидаги зиддиятлар туфайли ғолиб давлатлар узоқ вақт мобайнида тинчлик шартномаси тузишга мувоффақ бўлишмади. Барибир, 1920-йил 10-августда Париж яқинидаги Севр шаҳрида шундай шартнома имзоланди. Бу Туркия тақдирини хал килиши лозим эди. Севр шартномасининг имзоланиши бутун Туркияда норозилик туғёнини уйғотди. Миллий — озодлик харакатининг ташкил этилиши ва тайёрланишида турк армияси генерали Мустафо Камол катта рол ўйнади. У қисқа муддатда турк армиясини янгидан тузишга эришди ва бу армия 1922-йили интервенсион армиянинг бир қисми бўлган грек қўшинларини мағлубиятга учратди. Шундан кейин Мустафо Камол издошлари камолчилар, Туркиядагидай юз берган инқилоб эса камолчилик инқилоби деб атала бошланди. 1923-йил апрелида Мустафо Камол ташаббуси билан янги партия — Халк партияси ташкил этилди. Халк партияси Мустафо Камол ва унинг инқилобий ислоҳотлари учун асосий сиёсий таянч бўлиб келди. Туркия республикаси Ғарб давлатларини Севр шартномаси ўрнига янги шартнома имзолашга мажбур қилди. 1924-йил 20-апрелда Туркия республикасининг биринчи конституцияси қабул қилинди. Мустафо Камол 1927-йили Халқ республикаси партиясининг умрбод раислигига сайланди ва унга Отатурк, яъни Турклар отаси фахрий унвони берилди. Шу билан бирга камолчилик инқилоби қатор салбий хусусиятларга ҳам эга эди. Аввало, давлат хокимияти шовинистик мазмун касб этгани холда Туркиянинг барча фуқаролари, дини ва миллатидан қатъи назар, турклар эканлигини эълон қилди. Отатурк 1938-йили 57 ёшида вафот этди. Унинг ички ва ташқи сиёсатини Исмет Иненю давом этирди.
Оилавий ва болалик даври
Мустафо Камол Усмонли империясидаги Саланик шаҳрида таваллуд топган. Туғилган вақтдаги тўлиқ исми — Али Риза ўғли Мустафо. Отаси — Али Риза Эфенди, онаси — Зубайда хоним. Болам қаҳрамон бўлсин деган ирим билан отаси Мустафонинг бешигининг устига қилич илган экан. Мустафо Камолнинг аниқ қайси куни туғилгани номаълум. Унинг сабаби, Усмонийлар империяси икки турли календар қўлланган: Ҳижрий календари ва Румий календари. Унинг туғилган йили 1296-йил деб кўрсатилади ва қайси календар бўйича эканлиги айтилмади. 1296-йили (Грегориус календари) ҳозирги кундаги календарнинг 1880–1881-йилларига тўғри келади. Мустафо Камолнинг ўзинг айтишига қараганда, онаси унга баҳорда туғилгансан деб айтган, опойси эса Макбуле Атаданнинг айтишига қараганда, оналари Мустафо қишда бўрон вақтида тунда туғилгансан деб айтган. Тарихчи Решит Саффет Атабиннинг таклифидан кейин Отатуркнинг ўзи туғилган куни деб, Турк мустақиллик уруши бошланган кунни, яъни 19-майни танлаган.
Селаник билан Манастрдаги ҳарбий мактабларда таҳсил олган. 1895-йили Манастрдаги Усмонли ҳарбий академиясига ўқишга киради. Мустафо Камол Латифе Ушаклигига уйланади. У 3 йилдан сўнг айрим сабабларга кўра ажрашди. Отатурк этти қиз билан бир ўғил бола асираб олган. Бўш вақтида китоб ўқишни, отга минишни, шахмат ўйнашни ва сувда сузишни ёқтирган. Айниқса Рақсга тушушга ҳумор бўлган. Мустафо Камол кўплаб китоблар ёзиб, шахсий кундалик ҳам тутган. Отатурк 1938-йили 57 ёшида вафот этди. Унинг ички ва ташқи сиёсатини Исмет Иненю давом этирди.
Отатурк тамойиллари
- Республикачилик
- Миллатпарварлик
- Халқпарварлик
- Дунёвийлик
- Давлатчилик
- Инқилобчилик
Отатурк давридаги ўзгаришлар:
Ҳуқуқ соҳасида:
- Шариат ваколатларининг бекор қилиниши;
- 1921 ва 1924-йил Конституциялари;
- Турк Маданий қонуни; (Фуқаролик Кодекси)
- Турк Жазо қонуни;
- Бошқа қонунлар;
Иқтисод соҳасида:
- Измир Иқтисод конгресси
- Иқтисоднинг миллийлаштирилиши
- Қишлоқ хўжалиги
- Саноат
- Транспорт ва бошқалар;
Ижтимоий соҳада:
- Хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари;
- Шапка, кийинишдаги ўзгаришлар;
- Халкаро саналарнинг қабул қилиниши;
- Дам олиш кунларининг қабул қилиниши;
- Фамилия тўғрисидаги қонун;
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя соҳасида ўзгаришлар;
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |