Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) — давлатлараро ташкилот. 1991-йил 8-декабрда Минскда Беларус, Россия, Украина томонидан тузилган. Ана шу давлат раҳбарлари имзо чеккан битимда СССР чуқур таназзулга учраб парчаланиб кетиш натижасида йўқ бўлгани қайд қилинди, учала давлат сиёсий, иқтисодий, гуманитар, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга интилишини баён этди. 1991-йил 21-декабрда битимга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон қўшилди, улар Беларус, Россия ва Украина билан бирга Мустақил давлатлар ҳамдостлигининг мақсад ва қоидалари тўғрисидаги Декларацияга Олмаота шаҳрида имзолашди. 19-декабрда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига Грузия қўшилди. 1993-йил январда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги устави қабул қилинди, у давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштириш, умумий иқтисодий маконни вужудга келтириш, транспорт ва алоқа тизимларини ривожлантириш, аҳоли соғлиғи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий масалалар ва иммиграция сиёсати, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, мудофаа сиёсатида ҳамкорлик қилиш ва ташқи чегараларни қўриқлашда бирга фаолият юритишни назарда тутади. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳақиқий аъзолари билан бирга Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги фаолиятининг айрим турларида қатнашувчи аъзолар бўлиши мумкин. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг қуйидаги органлари ташкил қилинган: Давлат бошлиқлари кенгаши, Ҳукумат бошлиқлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Давлатлараро иқтисодий қўмита, маркази СанктПетербургда бўлган Парламентлараро ассамблея ва бошқа Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг доимий ишловчи органи Минск шаҳрида жойлашган Мувофиқлаштирувчи маслаҳат қўмита ҳисобланади. Унинг қошида доимий котибият ишлайди. Давлат бошлиқлари кенгаши 1 йилда камида 2-марта ўтказилади. Мустақил давлатлар ҳамдостлиги органларининг фаолияти Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Низоми билан тартибга солинади.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги

МДҲ байроғи

МДҲ эмблемаси
Қисқартма МДҲ
Тури Халқаро ҳукуматлараро ташкилот
Ишга тушган санаси 8-декабр, 1991-йил (34 йил аввал) (1991-12-08)
Жойлашуви

 Беларус Беларус, Минск

Rossiya bayrogʻi Россия , Москва
Аъзолари

9 аъзо давлатлар,

1 кузатувчи давлат
Тил(лар)и рус тили
Вебсайти ҳттпс://э-cис.инфо

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги собиқ СССР ҳудудида фуқаролик уруши келиб чиқишининг олдини олди, мамлакатларни босқичма босқич халқаро муносабатлар тизимига кириб, мустақилликлари, суверенитетини мустаҳкамлашга кўмак берди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ўз фаолияти давомида ҳаддан ташқари кўп қарорлар қабул қилди-ю, лекин аксарият ҳолларда уларнинг кўпи бажарилмади. Ҳозир Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига кирувчи давлатларнинг аҳолиси 283 млн. кишини ташкил этади. Бу аҳолининг 120,5 млн. иқтисодиётда машғулдир. Уларнинг 29,4 фоизи саноат ва қурилишда, 21,5 фоизи қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳасида ишлайди.

Ўзбекистон ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида иштирок этмоқда. У Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига давлатлар устидан тузилган ташкилот сифатида эмас, балки мустақил давлатларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи орган сифатида қарайди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудида давлатларнинг тенг ҳуқуқлиги асосида ягона иқтисодий маконни яратиш, ташкилотда умуман иқтисодий муносабатларнинг устуворлигига эришиш, давлатлар ўртасида савдо, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун ҳаракат қилади[1].

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 20 йиллигига бағишланган почта маркаси

Аъзолари

Бу ташкилотга 9 мустақил давлат аъзодир:

Давлат Имзолади
Арманистон 21-декабр 1991
Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон 21-декабр 1991
Belorussiya bayrogʻi Беларус 8-декабр 1991
Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон 21-декабр 1991
Qirgʻiziston bayrogʻi Қирғизистон 21-декабр 1991
Moldova bayrogʻi Молдова 21-декабр 1991
Rossiya bayrogʻi Россия 8-декабр 1991
Tojikiston bayrogʻi Тожикистон 21-декабр 1991
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон 21-декабр 1991

Кузатувчи давлат:

Ташкилотни тарк этган давлатлар:

Шунингдек дунёнинг бошқа мамлакатлари, жумладан:

  • Mogʻuliston bayrogʻi Монголия Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг баъзи структураларида кузатувчи вазифасини бажариб келмоқда.
  • Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон 2008-йили Мустақил давлатлар ҳамдос’тлиги таркибига кириш хоҳишини билдирди, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг „Парламентлараро Ассамблея“сида кузатувчи вазифасини бажариб келмоқда.

Ўзининг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги таркибига киришини хоҳлаётган қатор тан олинмаган давлатлар, автоном раёнлар ва БМТ аъзолари билдиришган. Ушбу давлатлар билан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги келишувни амалга оширмаган. Булар қуйдагилар:

Тарихи

1991-йил 8-декабр куни Россия, Украина ва Беларус раҳбарлари Вискули (Беловеж пушчаси)да СССРнинг тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни имзолашди. Шу билан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (Мстақил давлатлар ҳамдостлиги) ташкил топди. Мстақил давлатлар ҳамдостлиги га аста-секин 12 республика аъзо бўЛиб кирди. Болтиқбўйи давлатлари бундан мустасно. Ҳар бир республикага ўз ҳудуди ва ундаги табиий бойликлар, аҳоли, ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли жон бошига ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотлари кўрсаткичи насиб этди.

1985—1988-йиллардан бошлаб совет тузумининг сусайиши туфайли бу республикаларда оммавий фуқаролик ҳаракатлари намоён бўла бошлади. Аввалига улар миллий маданият ва табиатни муҳофаза қилиш талаби билан, кейинчалик республикаларни хўжалик ҳисобига ўтказиш ва, ниҳоят, ҳаққоний суверенитет ва мустақиллик талаби билан чиқдилар. 1989-йил май ойида уч мамлакат ватанпарварлари томони дан сайланган Балтика ассамблеяси бу республикаларнинг СССР таркибида бўлишлари ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмаслигини баён қилди.

МДҲнинг 2017-йилги саммити

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг барча саммитлари:

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг барча аъзолари (алфавит бўйича)

  1. ↑ Сайфиддин Жўраев. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Ўзбекистонда политология [2001-йил 18-октабрда Тошкент шаҳрида ўтказилган республика илмий-амалий конференсияси материаллари], Т., 2002; Нешатаева Т. Н., Международниэ организации и право. Новиэ тенденсии в международно-правовом регулировании, М., 1999.

Ҳаволалар