Мустақиллик билан боғлиқ Миллий кун
  Бирлашув ёки инқилоб билан боғлиқ миллий кун
  Миллий кун учун бошқа сабаблар
  Расмий Миллий кун йўқ

Мустақиллик куни – бу ҳар йили нишонланадиган тадбир бўлиб, хотиралаш мақсадида миллатнинг мустақиллиги ёки давлат суверенитетининг йиллигини эсга олиш учун ўтказилади. Одатда бу бошқа бир давлат ёки миллат таркибидан чиқилгандан сўнг, ёки ҳарбий босқин тугаганидан кейин, ёхуд ҳукуматда катта ўзгариш содир бўлгандан кейин нишонланади. Кўплаб мамлакатлар ўз мустақиллигини мустамлакачи империядан озод бўлиш билан боғлиқ ҳолда хотирлайди.

Барча мамлакатлар ҳам мустақилликни миллий байрам сифатида нишонламайди. Кўплари, жумладан Австралия, Канада, Хитой, Дания, Франсия[1], Япония, Янги Зеландия, Ирландия, Люксембург, Саудия Арабистони, Жанубий Африка, Тайван ва Туркия бошқа муҳим саналарни миллий кун сифатида нишонлайди.

Рўйхат

Қуйида дунё мамлакатларининг мустақиллик кунлари келтирилган:

Мамлакат Сана Қачон ва кимдан мустақил бўлган
Афғонистон 19-август 1919-йили Бирлашган Қиролликдан.
Албания 28-ноябр 1912-йили эълон қилинган, Усмонлилар империясидан.
Жазоир 5-июл 1962-йил, Франсиядан.
Андорра 14-март 1993-йили Франсия ва Испаниядан.
Ангола 11-ноябр 1975-йили Португалиядан.
Антигуа ва Барбуда 1-ноябр 1981-йили Бирлашган Қиролликдан.
Аргентина 9-июл 1816-йили Испаниядан.
Арманистон 21-сентабр 1991-йили Совет Иттифоқидан.
Австрия 15-май 1955-йили АҚШ, Совет Иттифоқи, Бирлашган Қироллик ҳамда Франсиядан.
Озарбайжон 18-октабр 1991-йили Совет Иттифоқидан.
Багамалар 10-июл 1973-йили Бирлашган Қиролликдан.
Баҳрайн 15-август 1971-йили Бирлашган Қиролликдан.
Бангладеш 26-март Покистондан озодлик эълон қилинган, натижада тўққиз ой давом этган уруш (1971, 16-декабргача).
Барбадос 30-ноябр 1966-йили Бирлашган Қиролликдан.
Беларус 3-июл 1944-йили Совет қўшинларининг Минскни фашистлар Германиясидан озод этиши.
Белгия 21-июл 1831-йили Белгия инқилоби туфайли.
Белиз 21-сентабр 1981-йили Бирлашган Қиролликдан.
Бенин 1-август 1960-йили Франсиядан.
Боливия 6-август 1825-йили Испаниядан.
Босния ва Герсеговина 1-март 1992-йили Югославиядан.
Боцвана 30-сентабр 1966-йили Бирлашган Қиролликдан.
Бразилия 7-сентабр 1822-йили Португалиядан мустақиллик эълон қилинди. Бироқ 1825-йилнинг 29-августигача тан олинмади.
Бруней 1-январ 1984-йили Бирлашган Қиролликдан.
Болгария 22-сентабр 1908-йили Усмонлилар Империясидан.
Буркина Фасо 5-август 1960-йили Франсиядан.
Бурунди 1-июл 1962-йили Белгиядан.
Камерун 1-январ Франсия ва Бирлашган Қиролликдан.
Кабо Верде 5-июл 1975-йили Португалияиядан.
Чад 11-август 1960-йили Франсиядан.
Чили 12-феврал 1818-йили Испаниядан мустақиллик эълон қилинган. Бироқ чилиликлар Мустақиллик Кунини 1844-йилгача 18-сентабрда нишонлашган.
Колумбия 20-июл ва 7-август 1810-йили Испаниядан.
Конго 30-июл 1960-йили Белгиядан.
Коста Рика 15-сентабр 1821-йили Испаниядан.
Хорватия 8-октабр 1991-йили Югославиядан.
Кипр 1-октабр 1960-йили 16-августда Бирлашган Қиролликдан. Бироқ кипрликлар Мустақиллик Кунини 1-октабрда нишонлашади.
Чехия ва Словакия 28-октабр

17-ноябр

Чехословакия ўлароқ 1918-йили Австрия-Венгриядан.

Словакия 1989-йили Чехословакиядан.

Доминикан Республикаси 27-феврал 1844-йили Гаитидан.
Шарқий Тимор 20-май 2002-йили Индонезиядан.
Эквадор 10-август ва 24-май 1809 10-августда Испаниядан мустақиллик эълон қилинди, бироқ 1810-йил 2-августда бекор қилинди. 1822-йил 24-майда батамом мустақил бўлди.
Эритрея 24-май 1993-йили Эфиопиядан.
Эстония 24-феврал 1918-йили Россиядан. Совет Иттифоқи таркибида бўлган вақти (1944 – 1991) мустамлака деб кўрилса-да, ундан чиқиш санаси Мустақиллик Куни сифатида нишонланмайди.
Финландия 6-декабр 1917-йили Россиядан.
Гамбия 18-феврал 1965-йили Бирлашган Қиролликдан.
Грузия 26-май 1918-йили Россиядан.
Гана 6-март 1957-йили Бирлашган Қиролликдан.
Греция 25-март 1821-йили Усмонлилар Империясидан.
Гватемала 15-сентабр 1821-йили Испаниядан.
Гаяна 26-май 1966-йили Бирлашган Қиролликдан.
Гаити 1-сентабр 1804-йили Франсиядан.
Гондурас 15-сентабр 1821-йили Испаниядан.
Исландия 17-июл 1944-йили Даниядан.
Ҳиндистон 15-август 1947-йили Бирлашган Қиролликдан.
Индонезия 17-август Нидерландиядан мустақиллик эълон қилинган кун. 1945-йили Япониядан.
Исроил 14-май Яҳудий тақвимига кўра 5 Ияр куни (15-апрел ва 15-май орасида) нишонланади. Замонавий мустақилликка 1948-йилнинг 14-майида эришди (Бирлашган Қиролликдан).
Ямайка 6-август 1962-йили Бирлашган Қиролликдан.
Иордания 25-май 1946-йил Бирлашган Қиролликдан.
Қозоғистон 16-декабр 1991-йили Совет Иттифоқидан.
Кения 12-декабр 1963-йили Бирлашган Қиролликдан.
Шимолий Корея 9-сентабр 1948-йили, Кореа Халқ Демократик Республикаси ташкил топиши билан.
Жанубий Корея 15-август 1945-йили Япониядан.
Қувайт 26-январ 1961-йили Бирлашган Қиролликдан.
Қирғизистон 31-август 1991-йили Совет Иттифоқидан.
Латвия 18-ноябр 1918-йили Россиядан.
Ливан 22-ноябр 1943-йили Франсиядан.
Лесото 4-октябр Бирлашган Қиролликдан, 1966-йил
Либерия 26-июл 1847-йил
Литва 16-феврал 1990-йил
Мадагаскар 26-июн 1960-йил Франсиядан.
Малави 6-июл [Бирлашган Қироллик]]дан, 1964-йил
Малайзия 31-август Бирлашган Қиролликдан, 1957-йил
Малдивес 26-июл Бирлашган Қиролликдан, 1965-йил
Мали 22-сентябр Франсиядан, 1960-йил
Малта 21-сентябр Бирлашган Қиролликдан, 1964-йил
Маврикий 12-март Бирлашган Қиролликдан, 1968-йил
Мексика 16-сентябр 1821-йил
Молдова 27-август Совет Иттифоқидан, 1991-йил
Монголия 26-ноябр Хитойдан, 1921-йил
Монтенегро 21-май Сербиядан, 2006-йил
Марокаш 2-март Франсия ва Испаниядан, 1956-йил
Мозамбик 25-июн Португалиядан, 1975-йил
Мянма 4-январ Бирлашган Қиролликдан, 1948-йил
Намибия 21-март 1990-йил
Никарагуа 15-сентябр Испаниядан, 1821-йил
Нигер 3-август Франсиядан, 1960-йил
Нигерия 1-октябр Бирлашган Қиролликдан, 1960-йил
Норвегия 17-май Швейсариядан, 1905-йил[2].
Покистон 14-август Бирлашган Қиролликдан, 1947-йил
Панама 28-ноябр Испаниядан, 1821-йил[3]
Папуа Янги Гвинея 16-сентябр Австралиядан, 1975-йил
Парагвай 15-май Испаниядан, 1811-йил
Перу 28-июл Испаниядан, 1821-йил
Филиппин 12-июн Испаниядан, 1898-йил
Полша 11-ноябр
Португалия 1-декабр Испаниядан, 1640-йил[4].
Қатар 3-сентябр Бирлашган Қиролликдан, 1971-йил
Ирландия 6-декабр Бирлашган Қиролликдан, 1922-йил
Македония 8-сентябр 1991.
Руминия 9-май Усмонлилар империясидан, 1877-йил
Россия 12-июн Совет Иттифоқидан 1991-йил
Руанда 1-июл Белгиядан, 1962-йил
Сан-Томе ва Принсипи 12-июл Португалиядан, 1975-йил
Сербия 15-феврал 1804-йил
Сейшелл ороллари 29-июн Бирлашган Қиролликдан, 1976-йил
Серра-Леоне 27-апрел Бирлашган Қиролликдан, 1961-йил
Сингапур 9-август Малайзиядан, 1965-йил
Словакия 17-июл 1993-йил
Словения 26-декабр 1990-йил
ЖАР 11-декабр Бирлашган Қиролликдан, 1931-йил
Шри Ланка 4-феврал Бирлашган Қиролликдан, 1948-йил
Суринам 25-ноябр Нидерландлардан, 1975-йил
Свазиленд 6-сентябр Бирлашган Қиролликдан, 1968-йил
Швейсария 1-август 1291-йил
Тожикистон 9-сентябр Совет Иттифоқидан, 1991-йил
Танзания 9-декабр Бирлашган Қиролликдан, 1961-йил
Тринидад ва Тобаго 31-август Бирлашган Қиролликдан, 1962-йил
Тонга 4-июн Бирлашган Қиролликдан, 1970-йил
Тунис 20-март Франсиядан, 1956-йил
Украина 24-август Совет Иттифоқидан, 1991-йил
БАА 2-декабр Бирлашган Қиролликдан, 1971-йил
АҚШ 4-июл Бирлашган Қиролликдан, 1776-йил
Уругвай 25-август Бразилиядан, 1825-йил
Ўзбекистон 1-сентябр Совет Иттифоқидан, 1991-йил
Ватикан 11-феврал Италиядан, 1929-йил
Венесуэла 5-июл Испаниядан, 1811-йил
Ветнам 2-сентябр Франсиядан, 1945-йил
Яман 30-ноябр Бирлашган Қиролликдан, 1967-йил
Замбия 24-октябр Бирлашган Қиролликдан, 1964-йил
Зимбабве 18-апрел Бирлашган Қиролликдан, 1980-йил

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Бастилле Дай – 14тҳ Жулй“. Оффиcиал Wебсите оф Франcе. — „1789-йил 14-июлда Бастилия қамоқхонасининг эгалланишини хотирловчи Бастилия куни ҳар йили айнан шу санада ўтказилади. Асосий тадбир — Елисей майдонларида бўлиб ўтадиган улкан ҳарбий парад бўлиб, унда Республика Президенти ва бошқа сиёсий етакчилар иштирок этади. Шунингдек, бутун Франсия бўйлаб мушакбозликлар ва оммавий рақслар билан нишонланади.“. 2014-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Cоммонлй cелебратед он тҳе Cонститутион Дай сет бй сигнинг оф тҳе Норwегиан Cонститутион ат Эидсволл, 1814
  3. ↑ Тҳе 1903 сепаратион фром Cоломбиа ис алсо cелебратед Сепаратион Дай
  4. ↑ Тҳе cоунтрй’с оригинал индепенденcе (фром тҳе Кингдом оф Леóн) wас реcогнизед он 5 Оcтобер оф 1143. Тҳат дай ис а ҳолидай ин Португал, бут фор а дифферент реасон. (Имплантатион оф тҳе Републиc, ор Републиc Дай. Эвент оф 1910.) Ноте тҳат ноне оф тҳесе эвенц аре симилар то тодай’с деcларатионс ор реcогнитион оф индепенденcе ас тҳесе аре ин фаcт тҳе реcогнитион оф тҳе руле оф а кинг то тҳе ланд. Португал эхистед ас а сепаратед энтитй бефоре 1143 анд дуринг тҳе унион wитҳ Испания бетwеэн 1580-1640

Ҳаволалар