Mustaqillik ordeni
"Мустақиллик" ордени — Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларидан бири. Бу орден билан Ўзбекистон фуқаролари мустақил ҳуқуқий давлат барпо этиш ва уни мустаҳкамлашга, республикада тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофотланадилар. Айрим ҳолларда Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. 1994-йил 5-майдаги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан таъсис этилган.[1]
| Мустақиллик ордени | |
|---|---|
![]() | |
| Тури | давлат мукофоти |
| Тақдирлаш асоси | мустақил ҳуқуқий давлат барпо этиш ва уни мустаҳкамлашга, республикада тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофотланадилар. |
| Мамлакат |
|
| Ҳолати | топширилади |
| Таъсис этилган санаси | 1994-йил 5-май |
| Биринчи бор тақдирланиш | 1996-йил |
|
| |
| Мукофотлар тартиби | |
| Кейинги (юқори) | Олий даражали дўстлик ордени |
| Кейинги (қуйи) | Амир Темур ордени |
Тавсифи
Орден 1 микрон қалинликда олтин қопланган 925 даражали кумушдан тайёрланиб, икки ён бағридан зарҳал нур таралган саккиз қиррали мусамман кўринишида. Орденнинг марказида мустақиллик рамзи бўлган Ҳумо қуши кумуш рангда тасвирланган. „Мустақиллик“ ордени кўкракнинг ўнг томонига тақилади.[2]
Низоми
„Мустақиллик“ ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади. „Мустақиллик“ орденини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топширади. „Мустақиллик“ ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. „Мустақиллик“ ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар. „Мустақиллик“ ордени кўкракнинг ўнг томонига тақилади. „Мустақиллик“ ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Тақдирланганлар
Манбалар
- ↑ „Мустақиллик ордени“. ЛехУз.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Мукофотларга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
