Mutant
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мутант — мутация натижасида организмнинг ирсий ўзгарган формаси. М. табиий ёки мутагенлар таъсирида пайдо бўлиши мумкин. Аксарият М. бошланғич организмлар (ёввойи формалар)дан турли хил структуравий тузилиши, функсиясининг бузилиши ва кўп ҳолларда ҳаётчанлиги пасайиши билан фарқ қилади. Айрим ҳолларда одатдаги муҳит шароитида ҳам (шу жумладан, сунъий танлаш жараёнида) қимматли хўжалик белгилари бўйича селектив устунликка эга бўлган М.лар пайдо бўлади. Бундай М. ўсимликларнинг бошқа навлари, хайвонларнинг янги зотлари ва микроорганизмларнинг янги штаммларини яратишда кенг қўлланади. Генетикада М.дан мутаци-он жараён крнуниятлари, генетик ап-паратнинг ишлаши ёки ҳар хил моддалар биосинтези йўлларини ўрганишда фойдаланилади. М.лар табиий танланиш учун бошланғич материал бериши туфайли организмлар эволюсиясида муҳим аҳамиятга эга.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |