Мухтабар Акбаровна Хусанова (туғ. 19-феврал 1983-йил, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек сиёсатчиси, ҳуқуқшуноси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати[1][2]. Коррупсияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ қўмитаси аъзоси. Ўзбекистон демократик партияси „Миллий тикланиш“ фраксияси[3].

Мухтабар Хусанова
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1983-йил 19-феврал (1983-02-19) (43 ёш)
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР, СССР
Сиёсий партияси Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси фраксия аъзоси
Маълумоти Тошкент давлат юридик университети

Ҳаёти

Мухтабар Хусанова 19-феврал 1983-йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-йилда Тошкент давлат юридик институтининг ҳуқуқшунослик ихтисослиги бўйича олий маълумотни тамомлаган. Юридик фанлар номзоди[4]. Ўша йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг Ягона ахборот-таҳлил гуруҳида етакчи илмий ходим сифатида иш бошлади. 2011—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг Ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш масалаларини ўрганиш бўлими етакчи илмий ходими лавозимида ишлаган. 2012—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг Ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш масалаларини ўрганиш бўлими бош илмий ходими. 2015-йилда Мухтабар Акбаровна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича депутати лавозимига тайинланган[5].

Мукофотлар

2002-йилда Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори бўлди. „Ўзбекистон Конституциясига 25 йил“ ва „Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил“ эсдалик нишонлари билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „317-ИВ-сон 10.06.2020. О создании межпарламентской группы Олий Мажлиса Республики Узбекистан по сотрудничеству с Национальным собранием Государства Кувейт“. лех.уз. Қаралди: 18-май 2021-йил.
  2. ↑ „Члены фракции в законодательной палате олий мажлиса — Миллий тикланиш“ (русча). мт.уз. 18-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-май 2021-йил.
  3. ↑ „Постановление Центральной избирательной комиссии Республики Узбекистан от 15.11.2014 г. "О регистрации кандидатов в депутаты Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан" | Вибори | Избирателная система. Вибори. Референдум | Основи государственно-правового устройства | Законодателство РУз | НРМ.уз“. нрм.уз. Қаралди: 18-май 2021-йил.
  4. ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 18-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-ноябр 2021-йил.
  5. ↑ „Кандидаты“ (русча). элеcтионс.уз. 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-ноябр.