Muxtasar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
"МУХТАСАР" — Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг аруз вазни назарияси ҳақидаги асари (тахминан 1525—1523). Манбаларда "Муфассал", "Рисолайи аруз" деб ҳам юритилади. Унда аруз вазнидаги барча ютуқ ва камчиликлар кўрсатилган. Бобур арузнинг баъзи ноаниқ масалаларига аниқлик киритди ва уни янги фикрлар билан бойитди, ўзбек, араб, форс арузларини бир-бири билан қиёслаб, аруз вазнининг 248 турини аниқлади.
Бобур арузда зиҳофлар сонини 46 тага етказди. У тақтеъ бобида эски ўзбек тили фонетик меъёрлари асосида Навоийнинг "Мезон ул-авзон"ида ишлаб чиқилган арузнинг қонун-қоидаларини тизимга солиб, баъзи баҳрлар орасида ўхшашликлар топди. Асарда қўшиқларнинг тархоний, туркий, ўланг, шунингдек, туюқ ва унинг ранг-баранг турлари ҳақида янги фикрлар айтилган. Бобур бу асари билан ўзбек шеъриятида қўлланадиган аруз баҳрларининг кўп янги вазн, зиҳоф ва фаръларини аниқлади. "Мезон ул-авзон"да рукнлар тўлиқ берилган. Уларнинг сонини аниқлашда талаффуз ҳисобга олинган. "Мезон ул-авзон" вазнларнинг кўплиги ва уларга берилган изоҳларнинг аниқлиги билан бошқа асарлардан ажралиб туради. Рисоланинг котиб Ҳожи Муҳаммад Самарқандий кўчирган (1533—1534) ягона қўлёзмаси Париж Миллий кутубхонасида сақланмоқда.
Нашрлари: Мухтасар, Т., 1971; Трактат об арузе, М., 1972.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |