Зиёсферада исми Музаффарбек ва фамилияси Тўрабоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Музаффарбек Тоштемир ўғли Тўрабоев (2000-йил 5-апрел, Бойсун тумани, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик дзюдочи. Дзюдо бўйича 2022-йилги жаҳон чемпионатида олтин медал[1] ҳамда 2021-йилги жаҳон чемпионатида ва 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида[2] бронза медалини қўлга киритган[3][4]. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи[5].

Музаффарбек Тўрабоев
Muzaffarbek Turaboyev at the 2024 Summer Olympics 01.jpg
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 2000-йил 5-апрел (2000-04-05) (26 ёш)
Бойсун тумани, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон
Вазни 100 кг
Мукофотлар
Спорт
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Қайси спорт дзюдо
Мураббий(лар)и Улуғбек Азизов
Спорт мукофотлари
Ёзги Олимпиада ўйинлари
Бронза Париж 2024 100 кг
Жаҳон чемпионати
Олтин Тошкент 2022 100 кг
Бронза Будапешт 2021 аралаш жамоа
Ёзги Осиё ўйинлари
Олтин Ханчжоу 2023 100 кг
Осиё чемпионати
Олтин Ҳонг Конг 2024 100 кг
Бронза Бишкек 2021 100 кг
Халқаро тоифадаги спорт устаси
Олтин Будапешт 2023 100 кг
„Катта дубулға“ турнири
Олтин Тошкент 2024 100 кг
Бронза Париж 2022 100 кг
Бронза Тбилиси 2021 100 кг
Бронза Тошкент 2021 100 кг
Кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати
Бронза Бишкек 2017 81 кг
Ислом бирдамлик ўйинлари
Олтин Кўния 2022 100 кг

Ҳаёти

Музаффарбек Тўрабоев 2000-йил 5-апрелда Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида туғилган[6]. Отаси кураш бўйича оғир вазнда жаҳоннинг мутлақ чемпиони Тоштемир Муҳаммадиев[7]. Акаси Шерхон, укаси Ўткирбек Тўрабоевлар ҳам дзюдочилардир.

2017-йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Улуғбек Азизов.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Ташкент Wорлд Чампионшипс Сениор 2022 / ИЖФ.орг“. www.ижф.орг. Қаралди: 2022-йил 11-октябр.
  2. ↑ „Париж—2024. Музаффарбек Тўрабоев бронза медали соҳибига айланди“. дарё.уз. Қаралди: 1.08.24.
  3. ↑ „Жапан wин михед теам голд ас Wорлд Жудо Чампионшипс cоме то а cлосе“. инсидетҳегамес.биз (2021-йил 13-июн).
  4. ↑ „2021 Wорлд Жудо Чампионшипс ресулц“. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-октябр.
  5. ↑ „Бир қатор спортчилар унвон ва орденлар билан тақдирланди“.
  6. ↑ „Музаффарбек Тўрабоев“. олймпиc.уз. 2024-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-август.
  7. ↑ „Сурхондарё вилояти ҳокими дзюдо бўйича жаҳон чемпионига от совға қилди“. узнеwс.уз (2022-йил 5-ноябр). 2024-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-август.
  8. ↑ „Диёра Келдиёровадан Улуғбек Рашитовгача: Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ спортчи ва мураббийлар мукофотланди“. Дарё.уз.

Ҳаволалар