Muzlik

Музлик йиллаб, асрлаб қор йиғилиши унинг аблациясидан (эриш ва сублимация) ошиб кетган ерларда шаклланадиган доимий катта муз жисмидир. Музлик юзаси камида 0.1 км², қалинлиги эса 50 м бўлади, у бундай вазн остида аста-секин деформацияланади ва оқади, унда дарз ва тешиклар пайдо бўлади. Музлик оқиши натижасида кар ва мореналар юзага келади. Музликлар қуруқликда вужудга келади, сув ҳавзаларидаги катта муз бўлаклари эса денгиз музи дейилади. Музликларни ўрганувчи фан соҳаси глациология дейилади. Музликлар глобал криосфера учун муҳимдир.
Музлик — шароит қулай жойларда қор тўпланишидан ҳосил бўлиб, қия томонга силжиб турувчи муз массаси. Қор чегарасидан юқорида релефнинг ботиқ жойида тўпланадиган қорнинг зичланишидан вужудга келади. Ер юзасида ҳозирги вақтдаги М.лар майдони 16,1 млн. км² дан ортиқ (қаранг: Музликлар). М.лар жойлашган ўрни ва шаклига кўра тоғ М. ва текислик М.га бўлинади. М. ни-шаб томонга сурилиб туради. 1 ° қияликда ерда М. силжиши учун қалинлиги 55–60 м бўлиши керак. 45° қияликда 1,5–2 м қалинликдаги муз силжийди. М.нинг силжиш тезлиги муз температурасига, жойнинг қиялигига ва муз қалинлигига боғлиқ. М. кунига бир неча мм дан 2–3 м гача силжиши мумкин. Тоғ музликлари дарёларни сув билан тўйинтирувчи манбадир. Баъзан силжиб бориб, водийларни тўсиб қўяди ва сув тошқинларига сабаб бўлади[1].
Ер сайёрасидаги музликларнинг 99% и қутб минтақаларида ётади, бироқ музликларни ҳар қитъадаги тоғларда ва баъзи баланд оролларда ҳам учратиш мумкин. 35° шимолий ва 35°С жанубий кенгликлар орасида музликларни фақат Ҳимолой, Анд, Шарқий Африкадаги баъзи баланд тоғлар, Мексика, Янги Гвинея ва Эронда топиш мумкин[2].
Музликлар Ердаги энг катта чучук сув захираларидир, улардаги сув дунё аҳолисининг учдан бир қисмига етади[3]. Аксарият музликлар сувни бир фасл давомида сақлаб, бошқа фаслда эриб чиқаради, бу эриган сув ўсимлик ва ҳайвон дунёси учун керакли сув манбаидир.
Музликлар ёғин, ҳарорат ва булут қатлами каби узоқ вақтли иқлим ўзгаришларига сезгир бўлиб, иқлим ўзгаришидан хабардор этади ва денгиз сатҳи ўзгаришига ҳисса қўшади.

Музликлар — силжиб турадиган табиий муз тўпламлари. Бир суткада бир неча см дан ўнлаб м гача силжийди. М. кўп йиллар давомида тўпланган қирлардан пайдо бўлади. Қутб ўлкаларида (Антарктида, Гренландия ва шим. оролларда) қалинлиги 2 –3 км га етадиган муз қатламлари ҳосил бўлади. М. морфологик жиҳатдан 3 турга: ер усти музлиги, тоғ музлиги ва қирғоқдаги денгизга томон ястаниб ётган шелф туридаги музликка бўлинади. Тоғ музлигининг йириклари: Аляскадаги Беринг (170 км), Помирдаги Федченко (77 км), Қорақурумдаги Сиачен (75 км) ва бошқалар. Энг йирик тоғ музлиги Ўрта Осиё тоғларида. Ер юзидаги М.нинг умумий майдони 16,1 млн. км² дан кўпроқ (қуруқликнинг тахминан 11%), ҳажми тахминан 30 млн. км3. Шундан 15 млн. км² кугб музлиги ҳисобланади. Тяншанда 8622 км², Помирда 8400 км², Ката Кавказда 1430 км², Франс-Иосиф ерида 13735 км², Новая Земляда 22423 км². Северная Земляда 12472 км², Камчаткада 866 км², Олтойда 800 км² дан кўпроқ музлик бор.
М. кўриниши ва хусусиятлари жихатидан ҳам бўлинади. Мас, остки қавати қаттиқ муздан иборат фирн музлиги, сўнган вулқон кратерларида жойлашган калдера музлиги, юқори қисмига қор тўпланадиган ҳавза, қуйи қисми музлик тилидан иборат водий музлиги ва Х..К. Булардан ташқари, водийда шаршарага ўхшаб осилив турган осма водий музлиги, тоғнинг икки ён бағрига оқиб тушган хуржун шаклидаги музлик (Помирдаги Наливкин музлиги), ясситоғларда жойлашган Скандинавия типидаги музлик, материкни қоплаб олган Гренландия типидаги материк музлиги (Арктика ва Антарктидада) бор. М. чучук сув манбаи ҳисобланиб, айниқса, қурғоқчил раёнларда (масалан, Ўрта Осиёда) катта аҳамиятга эга. Ўрта Осиё тоғларида 7000 гаяқин каттакичик М. бор. Уларда тахминан 2000 км3 сув бўлиб, у Ўрта Осиё дарёларидан деярли 12 йил давомида оқадиган сув миқдорига тенг. Ўзбекистондаги кўпгина йирик дарёлар, мас, Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Чирчиқ, Сўх ва бошқа М.дан бошланади ва республика халқ хўжалигидаги ширкат ва деҳқон фермер хўжаликлари ерларини.сув билан таъминлашда катта аҳамиятга эга. М.даги сув ресуреларидан тўғри ва рационал фойдаланиш учун музлик режимини, ташқи ва ички жараёнларини билиш лозим. Бу ишлар билан асосан, глясиология фани шуғулланади. Ўрта Осиёдаги М., асосан, Ўзбекистон ФА, Ўрта Осиё Гидрометеорология институти ва қўшни мамлакатлар илмий марказлари томонидан ўрганилмоқда[4].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Пост, Аустин; ЛаЧапелле, Эдwард Р. Глаcиэр иcе. Сеаттле, WА: Университй оф Wашингтон Пресс, 2000. ИСБН 0-295-97910-0.
- ↑ Броwн, Моллй Элизабетҳ; Оуянг, Ҳуа; Ҳабиб, Шаҳид; Шрестҳа, Басанта; Шрестҳа, Мандира; Пандай, Пражжwал; Тзортзиоу, Мариа; Полиcелли, Фредериcк; Артан, Гулеид; Гирираж, Амарнатҳ; Бажрачаря, Сагар Р.; Раcовитеану, Адина „ҲИМАЛА: Cлимате Импаcц он Глаcиэрс, Сноw, анд Ҳйдрологй ин тҳе Ҳималаян Регион“. Моунтаин Ресеарч анд Девелопмент. Интернатионал Моунтаин Соcиэтй. Қаралди: 16-сентабр 2011-йил.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Музликлар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |