Диазометан, CҲ,Н2 — оддий алифатик диазобирикма. Жуда заҳарли, қўланса ҳидли, сариқ рангли, тез портлайдиган газ. Мол. м. 42,043. Суюқланиш температураси — 145°, қайнаш температураси —23°. Алюминий хлорид ёки бор фторид иштирокида алдегидлар билан реаксияга киришиб метилкетонлар ҳосил қилади; кетонлар билан ўзаро таъсири на-тижасида занжирнинг узайиши ёки ҳалқанинг кенгайиши содир бўлади. Д.ни илк бор 1894-йилда немис олими Х. Пехман Н нитрозометилуретанга ишқор таъсир эттириб олган. Карбон кислоталар ва б. органик бирикмаларни синтез қилишда, шунингдек, метилловчи модда сифатида қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил