Хосе Игнасио Фернандес Иглесиас (испанча: Жосé Игнаcио Фернáндез Иглесиас; 18-январ 1990, Мадрид), Начо номи билан ҳам таниқли (испанча: Начо) – У Саудия Арабистони Про-лигаси клуби Ал-Қадсиаҳ ҳамда Испания миллий футбол терма жамоасида марказий ҳимоячи ёки қанот ҳимоячиси ампуласида ўйнайдиган испаниялик профессионал футболчи.

Начо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жосé Игнаcио Фернáндез Иглесиас[1]
Таваллуд санаси 1990-йил 18-январ (1990-01-18) (36 ёш)[2]
Таваллуд жойи Мадрид, Испания[3]
Бўйи 1.80 м[3]
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал-Қадсиаҳ
Рақами 6
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2001—2009 Реал Мадрид
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2009—2013 Реал Мадрид Б 105 (4)
2011—2024 Реал Мадрид 242 (12)
2024— Ал-Қадсиаҳ 27 (0)
Миллий терма жамоа
2005 Испания У16 1 (0)
2006—2007 Испания У17 11 (0)
2008—2009 Испания У19 9 (2)
2011—2013 Испания У21 6 (0)
2013— Испания 29 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

„Реал Мадрид“ жамоаси мактаби тарбияланувчиси, у 11 ёшида келиб қўшилган. Начо 2008/2009 мавсумда резерв жамоада Сегунда Б лигаси учрашувида дебют қилди ва ўша мавсумда иккита ўйин ўтказди. Жами у Сегундада икки мавсумни тўлиқ ўтказди. 2011-йил 23-апрелда Испания чемпионати ўйини доирасида кечган Валенсияга қарши ўйинда у биринчи жамоада ҳам дебют қилди. Ўша ўйинда Начо майдонда тўлиқ ҳаракат қилди ва „Реал“ 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди[4]. Иккинчи ўйини бир ҳафта ўтиб „Реал Сарагоса“га қарши кечди ва кутилмаганда „Реал Мадрид“ рақибига имкониятни бой бериб қўйди[5].

2011-йил ёзида Шимолий Америка бўйлаб ўтказилган турнеда Начо ҳам қатнашди. У турнеда „Лос-Анжелес Гелакси“, „Гвадалахара“ ва „Филаделфия Юнион“ жамоаларга қарши кечган ўйинларда майдонга тушди. 2012-йилнинг 2-сентабрида расман 27-рақамли либосни қабул қилди[6], лекин Жозе Моуринё талабига бионан бир қанча вақт иккинчи жамоада қолди[7].

Испания ўсмирлар терма жамоасида 2007-йилда ўтказилган 17 ёшгача Европа чемпионати чемпиони бўлди, шу йилнинг ўзида жаҳон чемпионати кумуш медалини ҳам қўлга киритди.

Шахсий ҳаёти

Унинг укаси Алекс ҳам футболчи ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ „Аcта дел Партидо cелебрадо эл 24 де оcтубре де 2010, эн Мажадаҳонда“ [Минутес оф тҳе Матч ҳелд он 24 Оcтобер 2010, ин Мажадаҳонда] (эс). Роял Спаниш Фоотбалл Федератион. Қаралди: 2019-йил 15-июн.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп УАЭ 2017: Лист оф плаерс: Реал Мадрид CФ“. ФИФА (2017-йил 30-ноябр). 2017-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Начо“. Реал Мадрид CФ. Қаралди: 2018-йил 30-июл.
  4. ↑ Мадрид cонтинуэ импрессиве форм (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-26 санасида архивланган); ЭСПН Соccернет, 23-апрел 2011-йил
  5. ↑ Зарагоза дент Реал титле дреам[сайт ишламайди]; ЭСПН Соccернет, 30-апрел 2011-йил
  6. ↑ Начо Фернáндез жоинс тҳе дйнамиcс оф тҳе фирст теам
  7. ↑ Моуринҳо: Wе ҳаве а сқуад оф 23 плаерс анд тҳей алл аре импортант

Ҳаволалар