Nagasaki

Нагасаки — Япониядаги шаҳар, Кюсю оролининг ғарбида, Нагасаки қўлтиғи сохилида жойлашган. Нагасаки префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 423,2 минг киши (2000). Йирик порт. Япониянинг жанубий сувларидаги балиқовлаш базаси. Кемасозлик ва кема таъмирлашнинг йирик маркази. Машинасозлик, озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик, нефт кимёси, ёғоч тилиш саноатлари ривожланган. Университет, савдо-саноат музейи, қадимий санъат ва бошқа музейлар бор. Шаҳар ХИИ асрдан маълум. ХВИ— ХВИИ асрларда Нагасакида португаллар факторияси бўлган. Иккинчи жаҳон уруши охирида, 1945-йил 9-августда шаҳарга ташланган атом бомбаси натижасида шаҳарнинг кўп қисми вайрон бўлган, 75 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган ва яраланган. Нагасаки эркин режа асосида қурилган. Меъморий ёдгорликларидан ХВИ—ХИХ асрларда қурилган Сува ибодатхонаси, будда ибодатхоналари ансамбллари, кўприклар, католиклар черковлари сақланган. 1945-йил 9-августдаги вайронагарчиликлардан кейин қайта қурилган бинолар қаторида Тинчлик боғи (халқаро маданият маркази биноси билан) ва монументи қурилган[1].
Нагасаки — Япониядаги шаҳар, Кюсю ороли ғарбида, Нагасаки кўрфазида жойлашган. Нагасаки Префектураси маʻмурий маркази.
Аҳолиси - 447,4 минг киши (2004).
Нагасаки 1945 йил 9-август куни АҚШнинг Японияга қарши уюштирган иккинчи ядровий ҳужум нишони бўлган: Америка бомбардимончи самолётлари томонидан "Семиз" бомбаси ташланган ва бу ҳужум ҳалокатли натижалар ва минглаб инсонларнинг оммавий ҳалок бўлишига олиб келган.
Ҳозирги кунда Нагасаки - йирик савдо ва йўловчи порти, Япониянинг жанубий сувларидаги балиқчилик базаси. Йирик кема қуриш ва таʻмирлаш маркази (сув сиғими 300-500 минг тонна бўлган кемалар тайёрланади). Машинасозлик билан бир қаторда озиқ-овқат (шунингдек балиқ конервалаш), металлургия, енгил саноат, нефтекимё, о'рмончилик саноатлари ҳам ривожланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |