Насос стансияси — суюкликларни юқорига кўтариш учун мўлжалланган бино; насос агрегати ва қувурлардан иборат иншоот. Насос стансиясига бошкариш аппаратлари, электр Н. еда эса тақсимлаш қурилмалари, пасайтириш под-стансиялари, йиғиш-сўриш ва босим коллекторлари, қўшимча жиҳозлар (асосий насосларни ишга туширадиган вакуумнасослар, ёнғинга қарши жи-ҳозлар, мой хўжалиги ва бошқалар) киради. Насос агрегати сўриш қувури, насос, двигател, узатиш механизми, тескари клапанли босим трубопрово-ди ва зулфиндан иборат бўлади. Ме-лиоратив (суғориш) Насос стансиясининг қўзғалмас ва сузувчи хиллари бор. Сузувчи Н. еда насос ва куч қурилмалари понтон ёки баржаларга ўрнатилади. Кема қатнайдиган йирик каналларни сув билан таъминлаш, сув омборларини сув билан тўлдириш, суғориш иншоотлари ва бошқа учун йирик Насос стансияси қўлланади.

Водопровод Насос стансияси сувни манбадан сув таъминоти жойига кўтарувчи ва ундан водопровод иншоотларига ёки резервуарга ҳамда тозаланган сувни водопровод тармоғига узатувчи кўтариш ст-яларидан иборат. Канализация Насос стансияси панжарали ва майдалагичли резервуар, машина зали (насосхона) ва бошқалардан иборат. Бундай Насос стансияси ер устига ва ер остига ўрнатилади. Халқ хўжалигида Насос стансиясининг аҳамияти катта. Айниқса, баланд жойларга сув чиқаришда Насос стансияси жуда қўл келади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил