Наср Ибн Али (1012-йил вафот этган) - Мовароуннаҳрнинг илк хони (999 — 1012), Х аср охири - ХИ аср бошларида давлатнинг улус ҳукмдори. Қорахонийлар сулоласи вакили. Бухорони эгаллаш билан Мовароуннаҳрнинг босиб олинишини ниҳоясига етказган (999-йил, октябр). Сомонийлар амири Абдулмалик ибн Нуҳ ва унинг қариндош-уруғларини асир қилиб, Ўзгандаги зиндонга ташланган. Шу тариқа қудратли бўлган сомонийлар сулоласи қулаган. 1000—1005-йилларда илик Наср Ибн Али сомонийлар ҳокимиятини тиклашга ҳаракат қилган Мун-тасирга қарши курашган ва ғалаба қилган. 1000-йил Маҳмуд Ғазнавий Наср Ибн Али билан ўз ерлари ўртасидаги чегараларни белгилаш тўғрисида битим тузган, унга кўра, Амударё асосий чегара қилиб белгиланган. Натижада сомонийлар давлати ўрнида иккита янги давлат ташкил топган: биринчиси — Қашқардан Амударёгача чўзилган, Шарқий Туркистоннинг бир қисмини, Еттисув, Шош, Фарғона ва қад. Суғд ҳудудини ўз ичига олган қорахонийлар; иккинчиси — Шимолий Ҳиндистон чегарасидан тортиб Каспий денгизининг жан. қирғоқларигача чўзилган, ҳозирги Афғонистон ва Шим.Шарқий Эрон вилоятларини ўз ичига олган Ғазнавийлар давлати.

Бироқ Наср Ибн Али Хуросонни босиб олиш ниятидан бутунлай воз кечмаганди. 1006 ва 1008-йилларда қорахонийлар Хуросонга икки марта юриш қилганлар. 1006-йилдаги юриш чоғида Маҳмуд Ғазнавий Ҳиндистонда эди. Қорахоний қўшинлари Балх, Тус ва Нишопурни босиб олганлар. Бироқ Маҳмуд Ҳиндистондан қайтиб келиб, уларни қувиб юборган. 1008-йилдаги Балх яқинидаги жангда Маҳмуд қўшинида 500 та фил бор эди. Наср Ибн Али кушини тор-мор этилиб, қорахонийларнинг Амударёнинг жанубидаги ҳудудларини эгаллаш йўлидаги ҳаракатлари шу тарзда тўхтатилган. Наср Ибн Али нихрятда жасур ва довюрак, имон, эътиқодли шахс бўлиб, у ҳақда кўплаб ривоятлар тўқилган. Жамол Қаршийнит ёзишича, Наср Ибн Али буюк номдор хоқон, жуда кўп фазилатлар соҳиби бўлган ва ҳижрий 402 йил (1011 — 12)да Ўзганда вафот этиб ўша ерда дафн этилган.

Адабиёт

  • Бартолд В.В., Сочинения, т.2(1), М., 1963; Материали по истории Средней и Сентралной Азии Х — ХИХ вв., Т., 1988; Самарқанд тарихи, 1-ж., Т., 1971[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил