Nav
Нав — (франсузча: сорте) селексия натижасида яратилган, муайян морфологик, физиологик ва хўжалик белги ҳамда хусусиятлари турғун ва наслдан ўтиб борадиган, бир турга мансуб ўсимликлар мажмуи; маданий ўсимликлар учун энг кичик тасниф бирлиги. Ўсимликларнинг жайдари (маҳаллий) ва селексия йўли билан етиштирилган Н.лари бўлади. Жайдари (маҳаллий) Н. маълум бир жойда экин етиштиришда узоқ давом этган ялпи танлаш натижасида юзага келади (қаранг Халқ, селексияси). Селексия Н.и илмий тадқиқот муассасаларида ўсимликлар селексиясининг турли илмий усулларини қўллаб олинади. Танлаш йўли билан Н. ичида биологик барқарорлик (ўсимликларнинг бир типда бўлиши) юзага келтирилади. Ўзидан чангланувчи ўсимликларда Н. ўзидан чангланиш йўли билан (гомозигот линия, қ. Гомозиготапик), четдан чангланадиган экинларда четдан чангланиш билан ва биринчи авлод гете-розигот дурагайларида ҳар йили дурагайлаб туриш йўли билан сақланиб боради (гетерозигот линия, қ. Гетерозиго-талик). Селексия йўли билан чиқарилган Н. ўз сифатларини бир канча авлодлар давомида сақлаб боради. Бироқи.ч. жараёнида ирсий ўзгарувчанлик туфайли салбий мутациялар пайдо бўлиши, механик ва биология ифлосланиш, ўсимликларнинг касалликларга чидами пасайиб қолиши ва бошқа натижасида Н. хусусиятлари аста-секин ўзгариб боради. Энгяхши Н.дан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашнинг самарали усулларидан биридир. Бунинг учун элита уруғлари керак бўлади, бундай уруғларни уруғчилик хўжаликлари етиштириб беради. Ўсимликлар Н.ларининг ҳақиқийлиги нав назорати ёрдамида аникланади. Эски Н. янгилари билан алмаштириб турилади, яъни нав алмаштириш ишлари олиб борилади. Ўзбекистонда илмий тадқиқот муассасаларида яратилган барча экинлар Н.лари Давлат нав синовидан ўтказилиб, энг яхшилари ишлаб чиқаришга жорий этиш учун ажратиб олинади. Ҳар йили экиш учун тавсия этиладиган Н.лар рўйхати республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш Давлат комиссияси томонидан Ўзбекистон Ре-публикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хужалиги экинлари давлат реестрида эълон қилинади.
Адабиётлар
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари таърифи, Т., 2001.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |