Navcha
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Навча, думров — ўтмишда бойларга ёлланиб ишлайдиган ўспирин йигитлар. ХИХ аср охири —ХХ аср бошларида Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида кенг тарқалган. Навча деҳқончилик билан боғлиқ ҳар хил ишларни: ер ҳайдаш, экин экиш, экинни ўриб-йиғиб олиш, янчиш, ариқ-зовурларни қазиш, гўнг чиқариш ва бошқаларни бажарган. Навчани бой хўжаликлар кўпинча чоракорларга ёрдамчи қилиб олганлар. Навча 9 ойга, яъни баҳорда қўш чиқариш вақти (март — апрел)дан то кузгача, ерни шудгор қилгунга (октябр — ноябр) қадар бўлган даврга ёлланган. Навча оладиган ҳақини хўжайин билан олдиндан келишиб олган. Иш ҳақи қишлоқ хўжалигидан олинадиган маҳсулот билан тўланган. Навча донли экинлардан (арпа, буғдой, жўхори ва бошқалар) тахминан 1/5— 1/6 ҳиссадан 7,2 қиссагача ҳақ олган. Агар Навча чоракорга ёрдамчи бўлиб ишласа, унинг иш ҳақи олинадиган ҳосилнинг 1/20—1/25 ҳиссасигача тўғри келган. Меҳнат ҳақидан ташқари хўжайин Навчани овқат ҳамда кийим-бош билан таъминлаши керак бўлган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |