Navkar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Навкар, ну кар (мўғулча нохор — дўст, ўртоқ) — 1) мўғул хонлари, нўён ҳузурида хизмат қилувчи олий табақали йигитлар. Н.лар — қуролланган эркин кишилар бўлиб, нўёнларга ўз ихтиёрлари билан хизмат қилишган ва уларнинг қарамоғида бўлишган. Уруш пайтида Н. авваламбор жангчи, тинчлик пайтида эса қўриқчи ва "уй кишиси", хонадонга яқин киши бўлган. Н.лар хизматлари эвазига даставвал уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва қурол-яроғ, кейинчалик эса ҳарбий ўлжанинг бир қисми, инъом этилган ер мулки ва қароллар билан такдирланганлар, бу эса уларни йирик зодагонларнинг вассалларига айланишларига имкон берган. Хизмат пиллапоясида ўз истеъдодини намойиш этган кўпгина Н.лар кейинчалик турли ҳарбий бўлинма ва қисмларга қўмондон бўлганлар; 2) Амир Темур ва темурийлар даврида Н. атамаси — "хизматкор", "аскар", "қўшин" маъноларида қўлланган; 3) Усмонли турк империяси ХИВ—ХВИИ асрларда Н. "танқўриқчи, хизматкор"; 4) Сафавийлар давлатида Н. — ҳарбий-маъмурий мансабдорга тобе ҳарбий хизматчи, аскар; 5) Хива хонлигида Н. — "лашкар"ни англатган; 6) Бухоро хонлигида Н. хизмати учун давлат томонидан белгиланган маош билан таъминланган ва мажбурий ҳарбий хизматни ўтаган. Ҳарбий ҳаракатлардан бўш пайтларда Н. соқчилик вазифасини бажарган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |