Navroʻz
Наврўз (форсча نوروز – „янги кун“) – баҳор байрами ҳамда форс ва туркий халқларида янги йилнинг биринчи куни. „Наврўз“ сўзи форсчадан таржима қилинганда, „янги кун“ маъносини беради. Эрон, шунингдек, Марказий Осиё ва Кавказда Наврўз 21-март куни, Қозоғистонда эса 22-мартда нишонланади.
| Наврўз | |
|---|---|
| Нишонловчилар | Эрон, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Озарбайжон, Баҳраин, Ливан, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Туркия, Албания, Курдистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа ердаги форс ва туркий миллатлар. |
| Тури | Маданий |
| Аҳамияти | Янги йилнинг биринчи куни, баҳор байрами |
| Сана | 21-март (баъзи халқларда 22-март) |
Наврўз Шимолий яримшарда баҳорнинг бошланиши сифатида, кеча-кундуз тенглашган кунда (мартнинг 20, 21 ва ёки 22-кунларида) бошланади. Баъзи халқлар баҳор фаслининг келишини табиатнинг уйғониши билан боғлайдилар, шу муносабат билан байрамлар ўтказишади, уни янги йилнинг бошланишидек байрам қиладилар. Қадим замонлардан бошлаб Озарбайжон, Ўзбекистон, Эрон, Афғонıстон, Тожикистон ва яна кўплаб шарқий давлатларда баҳорнинг – янги йилнинг келишини байрамлар билан қарши олишади. Мартнинг 21-санаси Эрон ва Афғонистонда расмий тақвимнинг дастлабки биринчи куни ҳисобланади.
2009-йил 30-сентябрда Наврўз УНЕСCО тарафидан номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган, 2010-йил 23-февралда эса БМТ Бош Ассамблеясининг 64-сессиясида 21-март Халқаро Наврўз Куни деб эълон қилинди. Ҳали ҳам бу байрам халқлар ўртасида кенг кўламда давом этиб келмоқда[1].
Байрамнинг умумий таснифи
Наврўз қадимийлиги, кенг географик қамрови ва уни нишонлаш вақтидаги турли даврлари сабабли, номоддий маданий мероснинг хилма-хил хусусиятларини ўз ичига олади. У „Наврўзи Жамшид“ини англатган Эроннинг афсонавий шоҳи Жамшид ва шу каби афсоналарга асосланган кўпгина маданий шакл ва тасвирлардан ташкил топган.
Шунга ўхшаш афсона ҳинд мифологиясида ҳам мавжуддир, бундан ташқари „Бўзқурт“ номли турк афсонасида, „Аммо Наврўз“ Эрон афсонасида, Афғонистон ва Ўрта Осиё мамлакатлари афсоналарида Нанех Новроуз Аммо Новроузни кутади, лекин янги йил кириб келганида ухлаб қолади. Аммо Новроуз у ухлаб этганида келиб кетади. Бу воқеа ҳар йили такрорланаверади. Бу афсоналар эскиргандек туюлса ҳам, улар бугунги кунда маданиятимизда учраб туради. Эртаклар, эпик шеърлар, „Наврўз шеърлари“ деб номланадиган мумтоз шеърлар билан бирга, бугунги кунда Наврўз маросимидан олдин ва кейин китоб, журнал, интернетда чоп этилган шоирлар ва радио, телевидениэда янграйдиган мусиқа: қадимги ва мумтоз Эрон мусиқасида махсус куйлар ва қўшиқлар мавжуд бўлиб, улар „Наз-э Новроуз“, „Яад-э Новроуз“, „Новроуз-э Хордак“, „Новроуз-э Хара“ и „Новроуз-э Саба“ деб номланади. Усмонли турк империясида ҳам шунга ўхшаш куй ва мусиқалар янг- раган. Бошқа Наврўзларда бу маросимга алоқадор кўпгина куй ва мусиқалар мавжуд. „Наврўз“, „Муборакбод“, „Шоҳмойлар“, „Сумалак“, „Бойчечак“, „Бинафша“ каби фолклор ашулалалари Ўзбекистонда бугунги кунда ҳам машҳур. Ҳозир маҳаллий, миллий ва ҳатто миллатлараро консертларда куйланадиган Наврўз куй-қўшиқлари мавжуд. Бундан ташқари, „Мулла Мамажон“ афғон қўшиғи жуда машҳур бўлиб, Мозори Шарифда, Эрон, Тожикистонда ҳам куйланади.
Барча Наврўзларда маҳаллий ва анъанавий рақслар мавжуд бўлиб, улар этник гуруҳлар томонидан ижро этилади, Озарбайжон ва ўзбек рақслари керакли маромда ижро этилади ва маданий ҳамда лингвистик кўриниш – махсус фолклор кўринишларида уйғунлашган. Булар орасида „Хан Бази“ ва „Кусех Галин“ Эронда, „Куса Куса Хани“ Озарбайжон ва Туркияда ҳамда „Баҳор Хоним“, „Наврўз бобо“, „Деҳқон бобо“, „Насриддин“ Ўзбекистонда, „Аспак бози“ (масхарабоз), „Лаклак бози“ Қирғизистонда, улоқ, отчопар, кўпкари, кураш, қўчқорлар, хўрозлар жанги ва бошқалар. Тажриба, билим ва ҳунар, шунингдек, уй жиҳозларини янгилаш, болалар учун ўйинчоқлар ясаш, қимматли тош ва металлардан ясалган заргарлик буюмлари, айниқса ёш келинлар учун безаклар, зеб-зийнат маҳсулотлари байрам нишонланишнинг турли босқичларида қўлланади. Умуман олганда, байрам маросимларида ушбу одатлар умумий қийматга ва бой маданий хилма-хиллик кўринишидаги ўзига хосликка эга.
Саналарни белгилаш асосан қадимий астрономик таълимот асосида ҳисобланади. Ўрта асрларда йилнома асосан Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий ва Умар Хайём каби машҳур олимлар томонидан тасдиқланган ва тўғриланган.
Ҳар бир оила ва жамиятда нишонланадиган кўпгина маросим, анъана ва маданий ҳодисалар мавжуд. Байрамнинг энг муҳим вазифаларидан бири бу оммавий йиғинлар бўлиб, у ерда маданий алмашинув ва тадбирлар маросимларга қўшиб ўтказилади. Сув ва олов билан боғлиқ махсус оммавий маросимлар бунга мисол бўла олади.
Масалан, Эронда аҳоли „Чаршанбеҳ Сури“ ёки „Чаршанбеҳ-э Оташ“ деб номланадиган йилнинг сўнгги чоршанба куни, булоқ ёки олов устидан сакрашади. Озарбайжонда кетма-кет келадиган йилнинг сўнгги тўрт чоршанбаси машҳур бўлиб, улар „Чаршанбеҳ Об (сув)“, „Чаршанбеҳ Бод (шамол)“, „Чаршанбеҳ Хок (эр)“ ва „Чаршанбеҳ Оташ (олов)“ деб номланади, бу пайтда одамлар олов атрофида юриб, анъанавий қўшиқлар айтадилар ва ёхуд олов ёки сув атрофида рақсга тушадилар.
Курд ва зардўштлар, Туркия ва Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида Наврўз арафасида олов билан боғлиқ маросимлар мавжуд. Масалан, Қирғизистон Республикасида одамлар қарзларини тўлайдилар, уйларини йиғиштирадилар, қўшнилари билан уришиб қолган бўлса ярашиб, уларни кечирадилар. Тўкин-сочинлик, ҳосилдорлик ва ёмғир тимсоли сифатида барча идишларни сут, қатиқ, буғдой ва баҳорги сув билан тўлдирадилар. Қарияларнинг айтишларича, бу инсонлардан турли хил касалликлар ва омадсизликларни кетказади.
Кўпгина қишлоқ ва қабилаларда йилнинг сўнгги чоршанбаси ва Наврўз арафасида уй бекалари ва қизлар уйлари яқиндаги чашма, булоқ ёки қудуқдан сув келтиришади.
Байрамнинг биринчи соатлари оила-оила бўлиб кексаларни, қўшниларни, ёрдамга муҳтож оилаларни ва ногиронларни йўқлаш билан бошланади. Меҳмондорчилик чоғида одамлар бир- бирига совғалар улашади, айниқса, ёш болалар ва келин-куёвлар- га совға улашиш одат бўлган. Байрам ўйин ва томошалар билан давом этади, Эронда маҳаллий кураш, пойга, „Бандбози“ (дорда юриш), Афғонистон ва Ўрта Осиё мамлакатларида чавандоз бузоқ бошини эслатадиган буюмни тутишга ҳаракат қиладиган „Буз каши“ ўйини кенг тарқалган ва бу ўйинлар бир неча кун давом этади. Қирғизистон Республикасида ўтказиладиган ўйинлар ҳақида алоҳида тўхталиш керак: От Чарбиш (пойга), Қиз Кумай (отда қиз ортидан қувиш), Кок Нору ёки Улоқ Тортиш (эчки тутиш), Эниш (от устида кураш), Кураш (анъанавий кураш) ва Жамбу Атуу (отда кумуш бўлакка ўқ отиш) ва ўсмирлар ва болалар учун ўтказиладиган махсус ўйин „Ак Чолмок“. Ўтганлар ҳақига ноз-неъматлар келтириб, уларнинг қабрларида шам қўйишади. Озарбайжонда Наврўз нишонлашнинг иккинчи куни эркаклар ўтганларнинг ҳақига дуо ўқийди ва бу „Оталар куни“ деб номланади. Қозоғистонда байрам арафасида одамлар эшик олдига иккита ёқилган шам олиб келади.
Иккита асосий ва муқаддас таом мавжуд бўлиб, биринчиси Наврўзда ёки унинг арафасида тушлик, иккинчиси Наврўзда пешин таоми. Таом қайнатилган гуруч ва сабзавот, товуқ гўшти, буғдой уграси ва балиқ каби масаллиқлардан иборат бўлиб, улар одамлар яшаётган ҳудудга қараб қўшилади.
Қирғизистонда байрам тушлигидан сўнг одамлар кўчага сайлга чиқиб байрамни нишонлайдилар. Кичик шаҳар ва қишлоқларда қурбонликка келтирилган буқадан Нооруз Кеджи ёки Чон Кеджи (шўрва) тайёрлаш учун махсус жойлар танланади. Бу қадимий таом гўшт, ёғ, гуруч, нўхот, арпа, буғдой, жўхори, сўли уни, тариқ, картошка ва зираворлардан тайёрланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, Қирғизистон Республикасида ярим муқаддас таомлар оилавий байрам тушликларида тортилиб, жамоавий маросимларда тортилмайди.
Байрамнинг энг муҳим нишоналаридан бири бу дастурхон бўлиб, унга рамзий буюмларга мос таомлар қўйилади. Буюмлар тозалик, нур, тинчлик ва бойликни англатади. „Софрех“ ёки Эронда „Софрех-е ҳафт Син“ деб номланадиган стол, поклик белгиси сув, ёруғлик белгиси сифатида шам ёки фонус, ўсимликлар белгиси сифатида „Сабзех“ ёки „кўкатлардан тайёрланган таом“, Эронда „Саману“, Қирғизистонда ва Ўзбекистонда „Сумалак“, Туркманистонда „Самани“, Тожикистонда „Сомолук“лардан тузилади.
Қирғизистон Республикасида Наврўз байрамини нишонлашнинг асосий анъаналаридан бири бу уйларини, одамларни ва мол-мулкини тозалаш учун уйларга қора арча ҳидини таратиш (Аластау) ёки „Адирашман“ (игнабаргли дарахт билан), Эронда эса ёввойи рута билан таратиш одат бўлган.
Байрамнинг асосий элементлари мусиқа, рақс, оғзаки нутқ ҳамда адабиёт, ҳунармандчилик ва рассомчилик (асосан миниатюра санъати)дан ташкил топади. Турли хил ҳунармандлар ўз қўллари билан безаклар, болалар учун ўйинчоқлар ясаб беришади. Бу ўйинчоқлардаги безаклар, шеъриятдаги асосий мазмун, мусиқа ва рақслардаги бадиий маъно, расмлардаги асосий мазмун Наврўз байрамида баҳорни келиши ва табиатнинг янгиланишини акс эттирган. Мисол учун, Қирғизистон Республикасида Акайн – кўча санъаткорларининг чиқишларида Янги йилни олқишлаш маъноси кўтарилган. Бундан ташқари акайнлар афсонавий воқеаларни кўрсатиб намойишлар қўйишган. Шунингдек, Ўзбекстонда ҳам Наврўзни шарафлаш қўшиқлари фолклор санъаткорлар бахши, шоир ва достончилар репертуаридан ҳам жой олган. Наврўзга бағишланган айрим эпик афсоналар шу кунгача сақланиб қолган (Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд). Анъанавий мусиқанинг ривожланишига маросим оҳанги ҳам ўзига хос ҳисса қўшган, булар Бухоронинг „Шошмақом“, „Хоразм мақомлари“ ва „Фарғона – Тошкент мақомлари“ каби чолғу ва яккахон мақом сиклини яратишга асос бўлган[2].
Тарихи
Тарихий манбаларда келтирилишича ва олимларимиз фикрига кўра, Наврўзнинг шаклланиш даври – энг қадимги замонлардан „зардуштийлик“нинг пайдо бўлишигача давом этган асрларни ўз ичига олади.
Ўзбек халқининг алломаларидан бири Абу Райҳон Беруний „Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар“ китобида Қуёш йили ҳисобида йилнинг биринчи ойи деб саналган Фарвардин ойи тўғрисида сўзлаб: "Бу ойнинг биринчи куни Наврўздир, – дейди. – Наврўз йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маънони англатаркан. Наврўз эронликлар „зиж“лари бўйича ўтмиш замонларда, улар йилларини кабисали қилган вақтларида Қуёшнинг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач, баҳорга келадиган бўлди. Энди у бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтда, яъни баҳор ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан, гуллар очилган, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча, ўсимлик униб чиқа бошлашдан такомиллашгунча давом этган вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган" дея изоҳлайди.
Қадим-қадимдан Наврўз холис ниятли кишиларнинг севимли айёми бўлиб келган. Ўша кунларда ҳатто уруш-жанжаллар ҳам тўхталган, гина-қудратлар кечириб юборилган. Шоҳлар эл ичидан энг муносиб кишиларни тақдирлашган, айрим маҳбусларнинг гуноҳидан ўтишган.
Баҳор ва янги айём ҳар бир юракдан муҳим жой олган қувончли дамларда кўпчиликнинг „Наврўз қаэрда ва қачон пайдо бўлган экан?“ – деган саволига „Саодат“ журналида эълон қилинган „Онақутининг саховати“ мақоласида бунга асосли жавоб берилган. Унда жумладан: "Дунёга илк алифбони берган буюк алломаларнинг ватани бўлган, дунёвий фанларга асос солган Хоразм юрти қадимда, ҳатто эрамиздан аввалги мингинчи йилларда Хвайразам деб аталган. Кейинги йилларда олиб борилган археологик ва этнографик изланишлар Наврўз байрами илк бор худди шу заминда Нисо (яъни, аёл шаҳри пойтахти бўлмиш Парфиёна) грек ва Оврупа файласуфлари асарларида Парфияда нишонланганини ашёвий топилмалар тасдиқлади. Бунга Бургут қалʻа, Жомбоқ қалʻа ва Нисо қўрғонларида бунёд қилинган ва шу кунларгача сақланиб қолган „олов уй“лари яққол мисол бўла олади. Бургут қалʻа марказида мовий гумбазли мақбара бўлган. Мақбара меҳробида Онақутининг кўтарилган қўлида Зумрад тош бўлган. Баҳорги тенг кунликда-шамсий ҳисоб билан ҳамал ойининг биринчи куни, ҳозирги тақвимимиз бўйича 22-мартда мақбара гумбазидаги туйнукдан қуёш нури Онақути қўлидаги Зумрад тошига тушиб, сумалак пишириш учун тайёр турган қозоннинг ўтхонасига ўт ёққан", дейилган.
Бошқа афсоналарга қараганда, Одам Ато Момо Ҳаво билан учрашган кун Наврўз деб тан олинган эмиш.
Фирдавсийнииг „Шоҳнома“сида янги йил байрами шоҳ Жамшид номи билан боғланади. Жумладан, Жамшид юртга яхшилик қилиш мақсадида одамларга касб ўргатади, темир эритиб қурол ясатади, ип йигиртириб кийим тўқитади, иморатлар барпо қилади, табиблик сирларини очади, кема ясайди, боғ бунёд қилади. Ниҳоят, „ишлари гуркираб берганда мева“ бир куни тахт ясатиб, унда осмонга кўтарилади. Ушбу афсонага кўра худди шу куни Наврўз нишонланган.
Алишер Навоий „Тарихи мулки ажам“ („Ажам шоҳлари тарихи“) асарида Жамшиднинг буюк кашфиётлари сўнгида улуғ Наврўз ихтиро қилинганлигини баён қилади. Навоий ёзишича: "Жамшид „Чиҳил минор“ номли одамзод кўрмаган ва ақл бовар қилмайдиган баланд бино қуриб… „бу иморат туганди, олам саломин ва ашров ва аҳбарин йиғиб, анда азим жашн қилди. Ул вақтким, қуёш нуқта эътиқодли рабийға тақвил қилиб эрди ул бинода тахт устига ўлтириб, адолат сайт ва садосин оламға мунташир қилди ва ул кунининг отин наврўз қўйди“.
Дарҳақиқат, Наврўзнинг қачон ва қандай вужудга келганлигини аниқ кўрсатиш қийин бўлса-да, шуни айтиш мумкинки, бу байрам доно кишилар томонидан кашф қилинган. Чунки Наврўзнинг дунёга келиши чуқур илмий асосланган коинот ва табиат қонуниятлари, яъни Қуёшнинг ҳамал буржига кириши, тун ва куннинг тенглашуви, кундузнинг узая бошлаши, табиатда жонланишнинг бошланиши билан боғлиқ бўлган. Бу эса (ҳар қандай жамиятда) йил боши қачон келишидан қатъи назар наврўзни уйғониш байрами сифатида нишонлаш учун асос бўлган. Бундан ташқари, Наврўзнинг чуқур илдизларига мурожаат қилсак, у энг қадимий даврларда – ибтидоий одамларнинг деҳкончиликка ўтганидан сўнг далаларда янги иш мавсуми бошланишидан олдин ўтказилган баҳор байрамларига бориб тақалади.
Бугун мана яна элимизга Наврўзи олам уз сепини ёймокда. Маълумки, халқимиз истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Юртбошимиз томонидан, 21-мартни дам олиш куни деб эълон қилинган.
Наврўз барча вилоятларнинг шаҳару қишлоқларида, корхоналарида, илм-фан даргоҳларида ўзига хос тарзда кўтаринки кайфият ва ташаббус ила ўтказилади. Байрам куни турли хил мусобақалар, қариялар билан мулоқотлар бўлади. Баҳор кўкатларидан тайёрланган нозу неъматлар тортиқ этилади. Барча вилоятларнинг энг истеъдодли ва ёш хонандалари хизматда бўладилар.
Элимизнинг муроду мақсадини куйлаган, юртимизнинг орому осойишини ўйлаган, бутун борлиқ мурувват айлаган, бағрига бениҳоя эзгу муҳаббат жойлаган, ёмонликлар йўлин бойлаган, яхшиликдан достон сўйлаган, барчани бирдай сийлаган байрамдир бу.
"Бу байрамни баҳори баробар келгувчи, бир хил йиғлаб, бир хилда кулгувчи, мучал йилини билгувчи, урфини ҳурмат қилгувчи талай элу элатлар, мазҳаблару миллатлар янги йил деб нишонлайдилар. „Тўқсон“нинг бахайр ўтганини, яъни „кўк“ка оғизлари этганини айтиб, бир-бири билан омон-омонлашади".
Хавашяликларнинг айтишича, Сулаймон подшоҳнинг узуги йўқолган кун подшоҳлиги ҳам қўлидан кетган. Қирқ кундан кейин узуги топилгач, подшоҳлиги ҳам, равнақи ҳам қайтиб келган. Подшоҳлар унинг ҳузурига тўпланадилар. СҲунда эронликлар „Наврўз омад“, янги кун келди" деганлар. Натижада шу кун Наврўз деб аталади.
Ҳозир 21-мартдан то 3-майгача барча кунларни Наврўз ойи деб байрам қилинади. Бу кунларда турли урф-одатларни эслаб, атроф-муҳит тозаланади, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари авж олади, ҳар хил мевали ва мевасиз ихота кучатлари утказилади, гуллар экилади, турли кўкатларни териб, витаминли таомлар, буғдой ундириб, сумалаклар пиширилади. Қариндош-уруғларни ёд олиб улар ҳолидан хабар олишга борилади, ота-боболарни, ўтган авлодларни хотирлаб, қабрларини зиёрат қиладилар. Беморларни Наврўз таомлари билан йўқлаб, кўнгил кўтарадилар ва шундан кейинги кунлардан дала, ишларига киришиб кетадилар.
Мусулмон давлатлари, жумладан, Марказий Осиё халқлари Милоддан аввалги ИИИ асрдаёқ Наврўз байрамини Янги йил тариқасида кенг нишонлаганлар.
Янги йил – йилнинг биринчи куни бўлиб, дунёдаги кўпгина халқларнинг энг муҳим байрамидир. Янги йилни кутиб олиш ва нишонлаш турли даврларга тўғри келган. Масалан, бизда Наврўз 21-март куни. Оврупаликлар Янги йилни 1-январда, мўғул ва хитойликлар Янги йил-сагалганни февралда нишонлар эканлар.
Мутахассисларнинг асосланган фикрларига кўра, Қуёш айни шу куни ҳаётбахш нурларини тик, яъни 90 даража бурчак ҳосил қилиб, сайёрамизнинг қоқ белига – экваторга йўналтиради. Шу дақиқаларда баҳорги кеча-кундуз тенглашади ва 22-мартдан бошлаб Қуёшнинг тик йўналган нури шимолий тропик чизиғи томон ҳаракатланади. Бу Наврўзнинг илк ва қутлуғ қадами бўлиб, табиатнинг жонланиши билан кишиларнинг хўжалик фаолияти ўртасида уйғунлик намоён бўлади. Жумладан, бобо деҳқон она эрга меҳр ишлов беришга киришади; табиат ўт-ўланлар, қир-адирларни гилам сингари яшил либосга бўяйди…
Наврўз мусулмон халқларининг тақвимида мустаҳкам ўрин олган энг сара байрамларидан биридир. У инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни англатадиган ноёб ва ижтимоий ҳамда табиий ҳодисадир. Лекин айни пайтда биз кутиб олаётган, янги йилнинг биринчи куни 1-январ тўғрисида бундай фикрни айтиш мумкин эмас, чунки бу маросим тақвимда турғунсиз бўлган сунъий, яъни кишиларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ ҳолда белгиланган санадир.
Қадим-қадимдан халқимиз Наврўз арафасидан бошлабоқ, ризқ-рўзимиз манбаи она эрга алоҳида меҳр билан ишлов бериб, уруғ қадаган, мевали ва мевасиз дарахтлар ўтказиш маросимлари ташкил этилган, хилма-хил тансиқ таомлар, пишириқлар тайёрланган, турли мусобақалар, ўйин-кулгулар, сайиллар ва ҳоказолар бўлиб ўтган. Дарҳақиқат, ўз халқига қайтарилган янги йил – Наврўз барчага олам-олам қувонч келтириб, маънавий озиқ берадиган тақвимдаги муҳрланган қадимий анъанамиздир.
Яқин тарих
Наврўз Совет даврида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа қисмларида очиқ нишонланмаган.
Бир неча минг йиллик тарихга эга бу байрам Ўзбекистонда айниқса 1980-йилларга келиб расман тақиқлангани ҳақида маълумотлар бор.
Бу даврга келиб, дейди яқин тарихни шарҳлаётган айрим мутахассислар, Ўзбекистонда миллийлик туйғуси кучая бошлаган. Мустақилликдан кейин эса Наврўз давлат миқёсида кенг нишонланадиган байрамга айланди. Дастлаб маданий айём сифатида кўрилиб, халқ сайли сифатида тантана қилинган Наврўз бугунга келиб анча сиёсий-расмий тус олган.
Совет даврида Наврўзнинг тақиқланиши икки босқичда кузатилган. "Аввал 1920-йилларда „худосизлар жамияти“ни тузиш даврида, одамларни диндан воз кечасан, деб мажбурлаш пайтида, Наврўз ҳам тақиқланган байрамлар қаторига кирган", – дейди тарихчи олим Файзулла Исъҳоқов. 1985-1986-йилларда эса Наврўз асосан Ўзбекистонда „хавфли анъана“ сифатида кўрилган. Қайта қуриш даврида кечган бу таъқиблар миллий уйғониш даврини бошдан кечираётган ўзбек зиёлилари ўртасида кенг муҳокама қилинган. Халқ ҳофизи Дадахон Ҳасаннинг эслашича, шу йилларда Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Наврўзни „Бахт ва Баҳор“ байрами деб ўзгартириш ташаббуси билан чиққан. "Ўзбекистон Марказий қўмитасининг идеология бўйича котибаси Раъно Абдуллаева эди. У қўмита пленумида Наврўзни диний байрам деб танқид қилган. Абдулла Орипов эса бу бахт ва баҳор байрами деган. Кейин мен „Марҳабо Наврўзи олам“ деган қошиғимни айтиб чиққан эдим", – дейди Дадахон Ҳасан. 1980—1990-йиллардаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар иштирокчиси бўлган ўзбек зиёлиларидан бири Ҳайитбой Абдуллаев фикрича, Наврўзни тақиқлаш ўзбек коммунистлари ташаббуси эди. „Бу фақат Ўзбекистон компартиясининг қарори билан тақиқланган. Чунки қўшни Тожикистон ва Қозоғистонда Наврўз байрам қилинаётган эди“, – дейди у. Файзулла Исъҳоқов фикрича эса Наврўзни чеклаш асосан Москва буйруғи билан амалга оширилган. „1986-йили шундай қарор қабул қилинган. Ҳозир кўплар бунинг учун Раъно Абдуллаевани айблашади. Лекин аслида бу Москва томонидан бошқарилган. Бу аёлнинг айби шуки, у бу тазйиқларга қаршилик қила олмаган“, – дейди тарихчи олим.
"Иккинчи Жаҳон Урушидан кейинги йилларда Наврўзни „Қозон тўлди“ деб ҳам аташган. Ўтроқ туркийлар бу байрамда етти хил овқат қилишган. Уни янги йил сифатида кутишган. Кейинги йилгача қозонимиз тўлиб турсин деган маънода. Айрим жойларда лола байрами сифатида нишонланган", – дейди Ҳайитбой Абдуллаев.
Наврўз мустақилликдан кейинги йилларда
1991-йилдан кейин Наврўз умумхалқ байрами даражасига кўтарилди.
Байрам бугун катта тайёргарлик билан қаршиланади. Ўзбекистон президенти ҳар йили халқни Наврўз билан расман табриклайди.
Бироқ, дейди шарҳловчилар, Наврўз ҳалигача ҳам, том маънода халқ байрамига айланмаган. „Совет даврида асосан 9-май, 1-май байрам қилинар эди. Миллий байрамлар йўқ эди. Халқимиз ўша қолипга тушиб қолган. Наврўз келганини ҳам консерт берилганига қараб сезади. Чунки советлар халқимизни Наврўз руҳидан узиб қўйган. Халқимиз ҳамон шу изимдан чиқолмаяпти“, – дейди ҳофиз Дадахон Ҳасан.
Ҳайитбой Абдуллаев фикрича эса Наврўз тўқчилик, тўкин-сочинлик байрамидир. Халқ молиявий етишмовчиликдан қийналар экан, Наврўзга нисбатан муносабат ҳам шунга яраша.
„Ҳозир байрамни миллий руҳга сингдириш учун ҳаракат бўлаяпти. Масалан, аввал кузатилган шанбаликлар тикланаяпти. Бу ҳам эҳтимол покизаликни сақлаш учун фойдалидир. Лекин 4-5 минг кишига ош бериш билан иш битмайди. Тўқлик замон бўлса, ҳар бир киши Наврўзни ўз хонадонида байрам қилади“, – дейди Ҳайитбой Абдуллаев.
Адабиёцҳунос олим Наим Каримов назарида тарих чиғириқларидан қатъий назар Наврўз руҳи халқни тарк этмаган.
„Навроз байрами тиклангач билдикки, у билан боғлиқ қанча удумларимиз бор экан. Қанча қўшиқлар, қанча таомлар бор экан. Ҳатто биргаликда жўр бўлиб, айтиладиган қўшиқларимиз бор экан. Қабристонга бориш, ўтганларни хотирлаш каби удумлари бор экан“, – дейди у.
Наврўз, айрим диндорлар назарида, исломга хос байрам эмас. Шариатга тўғри келмайди, дейди улар.
Бу мунозаралар Ўзбекистонда очиқ муҳокама қилинмаса-да, ижтимоий тарихдан хабарбор инсонлар юқоридаги талқинни тамонан рад этади.
„Қадим замонларда Наврўз эҳтимол бошқа бир диний тарихга эга бўлгандир. Лекин вақт ўтиши билан Наврўз миллий анъанага айланди. Навроъз куни қуёш бир кундан иккинчи кунга ўтади. Бурж таҳлил қилинади. Ислом дунёси бу ҳақиқатни тан олади. Шариатда бунга қаршилик йўқ. Аксинча ҳамиша ҳурмат қилиб келинган. Афсуски, мутаассиб, фикр доираси тор диний оқимлар нафақат Наврўзни, балки бошқа анъаналарни ҳам инкор этиши этиши мумкин“, – дейди исломшунос олимлардан бири.
Адабиёцунос Наим Каримов дейдики Наврўз халқ ҳаётида, қолаверса ўзбек маданияти ва адабиётида янгиланиш тимсоли сифатида ўрин эгаллаб бўлган.
Озарбайжонда нишонланиши

Озарбайжонда одатга кўра Наврўз байрамида қўйиладиган таомлар баҳорнинг келишидан, табиатнинг жонланишидан, уйғонишидан дарак берувчи таомлардир. Озарбайжон қишлоқ аҳолиси йил давомида мўл-кўлчиликни орзу қиладилар, байрамга тўрт ҳафта қолганда ҳар чоршанба оқшоми ва байрам куни олов ёқиб, қўшиқ („кун чиқ!“ нағмаси ва бошқ.) айтиш билан оловга, қуёшга эътиқод ва имон келтиришади. Бутун бу маросимлар Исломдан анча аввал мавжуд бўлган қадимги шарқ анъаналарининг давомидир.
Чоршанбалар

Баъзи қадимги манбаларда айтилишича, коинот 4 унсур-сув, ҳаво, тупроқ, оловдан иборатдир. Ҳар йил 4 чоршанба Наврўздан, кун ва туннинг тенглашишидан аввал нишонланади. Яъни инсон сув, олов, ҳаво, тупроқ билан боғлиқдир.
- Биринчи сув чоршанбаси дейилади. Яъни баҳорда дарёлар дарёга тушиб, музли ерлар булоққа айланади. Тупроқ аста-секин илиқлаша бошлайди. Қıзлар булоқлардан ширин сув келтирадилар, уйнинг атрофига сепадилар, юзларини ювадилар.
- İккинчиси олов чоршанбаси дейилади. Унга кўра, баҳорда қуёш аста-секин тупроқни қиздиради, инсонни яратмоқ учун тайёрлайди. Олов чоршанбасида гулханлар ёқилади. Ҳар бир оила аъзоси учун шам ёқилади.
- Учинчиси ҳаво чоршанбасидир. Яъни шамол ердаги дарахтларни, гулларни силкитади.
- Тўртинчиси тупроқ чоршанбасидир. Тупроқни она табиат сув билан ишлатди, қуёш-ла иситди, инсонни яратмоқ учун ҳозирлади. Унга кўра илк баҳор экинини тупроқ чоршанбаси куни экишни бошлаган. Кекса аёллар „буғдойни, мени асра“ деб дуо қиладилар.
Одатлар

Наврўз байрамида қуйидаги одатлар бажарилади:
- Шляпа отмоқ. Эшикка ташланган шляпани бўш қайтармаслик.
- Қулоқ тутишга чиқиш. Агар яширин тингланаётган уйдан хуш суҳбатлар эшитилса, бу орзуларнинг амалга ошишига ишорадир.
- Оловда тобланмоқ. Оловда тобланаётганда қуйидагича айтилади: „Оғирлигим ўтда ёнсин“.
- Узук фолига қараш. Қизлар узукни тутқичга боғлаб сув тўла стаканга соладилар. Узук стаканга неча марта тегса қиз шу ёшида турмушга чиқади.
- Буғдой етиштириш. Бу баҳорнинг келишига ишорадир.
- Тухум чақиштириш. Ўйиннинг натижасида тарафлардан бири ютган тарафнинг талабларини бажаради.
- Меҳмонга бормоқ. Наврўзда қариндош ва танишларнинг уйига меҳмонга кетадилар, уларга Наврўз совғалари оборадилар.
- Шам ёндирмоқ. Наврўзда оиланинг сони қадар шам ёндирадилар.
- Уришганларнинг ярашиши. Наврўзда ҳеч ким аразлашиб қолмаслиги керак. Бутун уришганлар ярашадилар.
- Ялла. Озарбайжон халқининг қадим даврларидан бери мавжуд бўлган рақсидир. Бунинг маъноси инсонларнинг бирлигидир.
- Хўроз уриштирмоқ. Бунинг учун махсус хўрозлар боқилади.
- Наврўз ўйинларı ўйнамоқ. Масалан, энзели.
Қадриятлар
Наврўзда тинчлик ва бирдамлик, тотувлик ва қўшничилик каби улуғ қадриятлар илгари сурилган. Мисол учун, оқсоқоллар уришган оилаларни яраштириб оилаларни сақлаб қолишган. Тожикистонда муносабатлари бузилган инсонлар оқсоқолларнинг насиҳатларисиз ўзлари ярашиб кетишган. Бу маданий маросимларда маданий хилма-хиллик ва инсонпарварлик, соғлом турмуш тарзи ва яшаш шароитини янглиш каби одатлар авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Болалар ҳам Софреҳ, яъни тухумларини бўяш ва безаш каби удумларда фаол қатнашиб келишган. Бу тухумлар совға сифатида болаларга тарқатилган. Тақдим қилинган филмда ҳам, бу шуни билдирадики, тухумларни бўяш асосан болалар томонидан бажариладиган Наврўз байрамининг гўзал бир удумидир. Совғалар (кўпинча янги кийимлар) асосан болаларга берилади. Бу тантаналар болаларнинг хотирасида муҳрланиб қолади ва улар ҳам кейинчалик бу анъаналарни давом эттириб, ўзларидан кей- инги ёш авлодга ўтказадилар.
Наврўз байрамида табрик хатларини жўнатиш ҳам дўстликни мустаҳкамлайди. Бир-биридан узоқ ўлкаларда яшовчи инсонлар табрик мактубларини жўнатиб ўрталаридаги алоқаларини яқинлаштирадилар ва бу бир-бириникига меҳмонга, саёҳатга чиқишга ундайди. Наврўз байрамлари вақтида почта идораларида иш бошқа кунларга нисбатан жуда ҳам фаоллашади.[2]
Аёлларнинг тутган ўрни
Аёллар маросимларни бошқариб, ёшларга анъана ва удумлар бўйича билимларини ўргатиб, ушбу маданий маросимда асосий ролни ўйнайдилар.
Улар маросимларда муҳим аҳамият касб этиб, айрим ҳолларда маросимни бошқарадиган: Саманини муқаддас таом сифатида тайёрлайдиган ягона инсон бўлиб қоладилар. Қирғизистон Республикасида аёллар Сомолока таомини Наврўздан ўн тўрт кун аввал тайёрлашга тушадилар, лекин Афғонистонда бу таомни Наврўз арафасида тайёрлашади. Бундан ташқари, улар „Сабзеҳ“ (ловиянинг яшил новдалари), Софреҳ, ширинликлар ни муқаддас белги сифатида тайёрлайдилар[2].
Маданий бирдамлик
Бу байрам маданиятнинг бир қисми бўлиб, маданий бирдамликни кучайтиради. Байрам нишонлаш чоғида ҳунармандлар ушбу маданиятнинг кенг йўналишларини ва маҳаллий, миллий ва ҳудудий маданиятни ўзида акс эттирувчи ва тарқатувчи бўғин ҳисобланади.
Наврўз маросими ва айниқса, маҳаллий анъанавий маросимлар турли давлатларда халқ учун миллий ва маҳаллий бирдамлик касб этади. Мисол учун, Наврўз байрами кунлари туғилган айрим болаларнинг исмини Наврўз ёки унга бошқа исм қўшиб „Наврўз+Али“ (Наврўзали) деб қўйишади. Бунга исбот сифатида Теҳрондаги асосчиси ва эгаси номига қўйилган машҳур „Новроуз Хан Базар“ бозорини мисол қилиб келтириш мумкин[2].
Мусиқада
- Узейир Ҳажибоев – Баҳор нағмаси
- Меҳмед Қулиев (бастакор) – „Алданган юлдузлар“ (1977) операсини ёзган ва асарни Наврўз байрами билан боғлиқ бўлган халқ саҳналари асосида саҳналаштирган.
- Восиф Адıгўзелов – Рафиқ Зека Хенданинг муаллифлигидаги тўрт қисмдан иборат „Наврўзим“ кантатасı (1993)
- Фикрет Эмиров – "Кулги " қўшиғи
- Рамиз Миришли – „Байрам оқшомида“
- Оқтай Зулфиқоров – "Бола қўшиғи жамоалари "
- Элнора Дадашова – Ҳусайн Жавидин сўзи „İлк баҳор“, Абдулла Şаиқин сўзи „Семени“ („Бола албоми“ қўшиқлар туркумидан), Самад Вургунинг сўзи „Баҳар куйии“ ва „Қўлимга наврўз келади“
- Роҳила Ҳасанова – „Кос-коса“ балет-пантомима
- Сардор Фересов – симли квартет учун 5 қисмли (1984): рангсиз, дейиşмə, мəзə, қулақ фалı, рəқс.
- Жалол Аббосов – „Баҳор маросими“ кантатасı (1986), рус тилида „Şэн баҳор“ болалар операсı
- Азар Дадашов – 2 сопрано ва оркестр учун „Баҳор куйи“ ариясı, Воҳид Азизнинг сўзи „Баҳор овози“ ва М. Э. Сабрин сўзи „Кел, кел, эй, баҳор кунлари“ болалар қўшиқлари
- Шафиқа Охундова – „Хуш келибсиз“ қўшиғи
- Эфсер Жаванширов – „Хуш келди баҳор байрами“
Филмларда
Ўзбекистонда наврўзнинг нишонланиши
О'збекистонда наврўз 21-март куни нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади.
Наврўз – яшнаш, яшариш байрами, табиатнинг уйғониши билан боғлиқ янги куннинг бошланишидир. 21-март кеча ва кундуз тенглашган кун – Янги йил, яни Наврўз байрами сифатида Шарқ халқлари томонидан кенг нишонланади. У деҳқон учун экин-тикин ишларининг бошланиш палласи ҳисобланади.
Ота-боболаримиз, буви-момоларимиз бу байрамни нишонлаб, турли-туман, ранг-баранг удум ва маросимлар ўтказишган. Қадимда аждодларимиз Наврўз кунлари қишки манзиллари – қишлоқлардан ёзги меҳнат ва ҳордиқ масканлари – ёзлоқларга кўчиб ўтишган. Далаларда баҳорги экин-тикин ишлари бошланиб кетган. Деҳқонлар ерга қўш солишган. Жамоа-жамоа бўлиб, ҳашарлар уюштиришган. Ўтган аждодлар руҳи ёд қилинган. Оммавий равишда меъвали, манзарали дарахтлар ўтқазилган. Далаларда, ёзлоқларда Наврўз – янги йил, янги ҳаёт қайнаган. Аждодларимиз Наврўз байрамига атаб махсус кийимлар тикишган ва уларни кийиб, байрам қилишган. Наврўз таомлари ҳам ўзига хос бўлган. Улар орасида, айниқса, сумалак, ҳалим таерлаш ананавий тусга кирган. Бу байрамда болаларнинг иштироки жуда фаол бўлган. Улар Наврўз байрамида турли оммавий байрам ўйинлари ўйнаганлар. От ўйин, чиллак, қўғирчоқ, тошўйин, лапар айтиш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, бўй қизлар сумалак пишириш маросимида фаол иштирок этиш учун анча илгарироқ тайёргарлик кўришган.
Бу жараёнларда турли-туман халқ ўйинлари, баҳор қўшиқлари ижро этилган. Китобхонликлар, турли жисмоний тарбияга оид совринли ўйинлар, мусобақалар ташкил этилган. Кўпкари-улоқ, кураш ўйинлари, ҳайвон ва паррандалар (хўроз, ит, қўчқор)ни уриштириш, масхарабозлик, аскиябозлик, дор ўйинлари, турли хил халқ томошалари ўтказилган. Наврўз – меҳнат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик байрамидир. Бу кун марҳумларнинг қабрлари зиёрат қилинади. Кекса, ногирон, ёлғиз қариялар, ота-оналар йўқланади. Кишилар бир-бирларига совға-саломлар улашиб, ширинликлар ҳадя этишади. Наврўз – муҳаббат, севги, садоқат байрами. Наврўз муносабати билан никоҳ тўйлари ўтказилган. Йигит-қизлар бир-бирлари билан аҳду паймон қилишган. Янги тушган келин қўлидан чой ичиш мақсадида „келин кўрди“га борилган. Наврўз – дўстлик, биродарлик байрамидир. Ушбу кунни нафақат Шарқ халқлари, балки миллати, дини, эътиқодидан қати назар, барча байрам қилади. Наврўз байрами Ўзбекистонда дам олиш куни, расмий байрам куни деб қабул қилинган. Уни ҳозиргача ҳам ёшлардан тортиб ёши кекса кишилар ҳам тантали тарзда кутиб олишади.
Галерея
Манбалар
- ↑ „Наврўз байрами“ (уз). Қаралди: 6 январ 2026.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Озарбайжонинг маданий мероси: Културноэ наследиэ Азербайджана“. 2020-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 28-август.
| Викиомборда „Наврўз“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Ҳаволалар
- Наврўз тарихи www.камолот.узда[сайт ишламайди]
- Наврўз ҳақида www.ялқузақ.cом сайтида (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-08 санасида архивланган)
- Новруз Байрамй-Баку пагес
- Cелебратион Тҳат Wоулд Нот Диэ
- Новруз адəтлəри(Wайбаcк Мачине сайтида 14-март 2012-йил санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 14-март 2012-йил санасида архивланган)
- Байрамлар-Новруз (Wайбаcк Мачине сайтида 24-октабр 2009-йил санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 24-октабр 2009-йил санасида архивланган)
- شمارش معکوس تا تحويل سال 1392 شمسی Ноwруз Cоунтдоwн то 20-март 2013-йил