Pomologiya
Помология (лотинча: помум — мева ва ...логия), навшунослик — мевали ва резавор ўсимликлар навлари тўғрисидаги фан. Мевали ва резавор мевали ўсимликларни илмий раёнлаштириш, боғларнинг нав таркибини ва айрим навларни муттасил яхшилаш ва улардан боғдорчиликаа самарали фойдаланиш масалаларини ўрганади. П. фан сифатида ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларида шаклланган. Илмий П. ривожланишига аме-рикалик машҳур селексионер-ўсимликшунос олим Лютер Бербанк (1849— 1926), И.В.Мичуриннпнг амалий ишлари ва асарлари ҳал қилувчи таъсир кўрсатди. Украин помолог олими Л.М.Сими-ренко П.нинг асосий мазмунини ифо-далаб берди. Унинг мевали ва резавор мевали экинлар навшунослиги, нав синови ва раёнлаштириш масалалари бўйича асарлари муҳим аҳамиятга эга.
П. мевали ва резавор мевали экинлар селексиясининг таркибий қисми-дир. Баъзан П.га мевали ўсимликларни ботаник услубиятлар (У.П.Хендрик, К.Кох) билан ўрганувчи ботаника фанининг бир қисми сифатида каралади. Ғарбий Европада унинг тавсифий йўналиши (А.Дил, Э.Лукас, А.Леруа) ҳам мавжуд.
Ҳозирги даврда П.да навларни ҳудудлар бўйича ишлаб чикаришбиологик урганиш (илмий муассасаларнинг помология боғларида навни дастлабки ўрганиш, давлат нав синаш участкаларида энг истиқболли навларнинг давлат нав си нови, боғдорчилик хўжаликларида дастлабки нав синови ва давлат синовидан ўтган ис-тиқболли навларнинг и шл аб чиқариш нав синовлари йўналишларида), навлар агротехникаси, навларни ишлаб чиқариш воситаси тарзида ҳар томонлама тавсифлаш масалаларига алоҳида эътибор берилади (яна қаранг Нав, Навни раионлаштириш).
Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон П.си ҳам бой тарихга эга. Олма, нок, урик, шафтоли, олхўри, узум, анор, анжир, гилос, ёнғоқ, бодомнинг маҳаллий навлари ҳамда уларнинг тавси-фи ҳақида Х асрга оид манбаларда, шунингдек, "Бобурнома"да маълумотлар бор. ХХ аср бошларида Ўзбекистонда П.ни ривожлантиришда П.П.Шредер, Н.Н.Шавров, кейинчалик, К.Ф.Костина, И.Н.Рябов, В.В.Кузнецов, К.В.Василев, А.С.Череватенко, А.Г.Шредер, А.Р.Шредер, С.И.Ягудина, С.Қ.Шарипов, С.С.Калмиков ва бошқа ҳисса қўшган.
Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтида ҳар бир мева турлари бўйича коллек-сиялар ва П. боғлари барпо этилган, институт томонидан Ўзбекистон П.сига бағишланган тўпламлар нашр қилинган.
Адабиёт
- Симиренко Л.П., Помология, т. 1—3, Киев, 1972—73; Сорта плодових, субтропических, орехоплодних култур и ягод. Т., 1968; Рибаков А.А., Остроухова С.А. Ўзбекистон мевачилиги. Т., 1967; Помология Узбекистана, Т., 1983.
Султон Холназаров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |