Неcла Султон (туркча: Неcла Ҳибетуллаҳ Султан ;1926-йил 15-май — 2006-йил 6-октабр) Усмонли маликаси, Абдулмежид ИИ ва Шахсувар Хонимнинг охирги ўғли Шеҳзаде Ўмер Фарукнинг қизи эди. Унинг онаси Султон Меҳмед ВИ ва Назикеда Кадıннинг қизи Сабиҳа Султон эди.

Ёшлик

Неcла Султон 1926-йил 15-майда Франсиянинг Ницса шаҳрида туғилган.[1] Унинг отаси Абдулмежид ИИ ва Шахсувар Хонимнинг ўғли Шаҳзода Ўмер Фарук, онаси эса Меҳмед ВИ ва Назикеда Кадıннинг қизи Сабиҳа Султон эди. У ота-онасининг кенжа фарзанди эди.[1] Унинг ўзидан беш ёш катта икки опаси Неслишаҳ Султон ва ундан уч ёш катта Ҳанзода Султон бор эди[2].

Унинг туғилиши ҳақидаги хабарни эшитгач, бобоси Абдулмежид қизнинг исмини Ҳибетуллоҳ қўйди, онаси томонидан бобоси Меҳмед эса Италиянинг Санремо шаҳридан телеграмма йўллаб, дуосини етказди ва унга Неcла исмини қўйди. Шунинг учун унинг исми „Неcла Ҳибетуллоҳ“ эди.[1][3] Бироқ бир неча соатдан кейин Сан-Ремодан яна бир телеграмма келди, бу қувончли кунни чидаб бўлмас азоб-уқубатларга айлантирди, Султон Меҳмед Неcла туғилганидан бир неча соат ўтиб вафот этди, шунинг учун кун қайғули бўлди[3]

Неcланинг болалиги Франсияда ўтади, Беҳзода Калфа ёшлигида Неcлага ғамхўрлик қилган. Беҳзода бобоси билан совуққон муносабатда бўлганлиги сабабли, уни бувиси Шеҳсуварга қарши қўйиш учун қўлидан келганини қилди, лекин бу салбий томонига қарамай, Неcлага ғамхўрлик қилди.[1] 1938-йилда Неcла ота-онаси ва опа-сингиллари билан Мисрга кўчиб ўтди[3]..

Никоҳ

1940-йилда Иккинчи жаҳон уруши туфайли Неcла ва унинг оиласи қашшоқлашди, чунки Абдулмежид уларга пул юбора олмади.[1] Ўша йили унинг опа-сингиллари Миср шаҳзодаларига, Неслишаҳ шаҳзода Муҳаммад Абдел Монеймга,[1] Ҳанзода эса мос равишда шаҳзода Муҳаммад Алига турмушга чиқди.[1]

1943-йилда Неcла Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Миср шаҳзодаси Амр Иброҳимга узатилду, уч опа-сингилнинг ҳаммаси бир сулолага турмушга чиқди шунинг учун „Миср маликалари“ сифатида танилди[2][3]. Эр-хотиннинг ягона фарзанди, ўғил шаҳзода Усмон Рифат 1951-йил 20-майда Қоҳирада туғилган[2] 1953-йилда Неcла эри ва ўғли Миср 1952-йилда республика деб эълон қилинганидан сўнг Швейсарияга кўcиб кетдилар[4]..

Неcланинг отаси Ўмер Фарук ўзининг амакиваччаси, валиаҳд шаҳзода Юсуф Иззеддиннинг қизи Миҳришаҳ Султонга қизиқишни кучайтирди. Фарук ва унинг онаси Сабиҳа ўртасида ишлар яхши эмаслиги ҳам ҳаммага маълум эди.[1] У ва унинг опалари оналари тарафини олдилар. Фарук Сабиҳани қизларини ўзига қарши қўйганликда айблади. Лекин у аллақачон Миҳришоҳга ошиқ эди ва маслаҳат масаласи шунчаки баҳона эди.[1] 1948-йилда, йигирма саккиз йиллик турмушидан сўнг, Фарук Сабиҳа билан ажрашди ва Миҳришаҳга уйланди.[1] 1952-йилда маликалар учун сургун қонуни бекор қилингандан сўнг, онаси Истанбулга кўчиб ўтди.[1] Неcла 1977-йилда Амр Иброҳим вафотидан кейин бева қолган эди[2]

Ўлим

Неcла Султон 2006-йил 6-октабрда саксон ёшида Испаниянинг Мадрид шаҳрида вафот этди[3][4]. 16-октабр куни унинг жасади Истанбулга олиб кетилган. Дафн маросими Бебек масжидида бўлиб ўтди ва унда унинг катта синглиси Неслишаҳ, ўғли Усмон Рифат ва Усмонли сулоласининг бошқа вакиллари иштирок этди. У Истанбулдаги Ашиян Асри қабристонида онаси ва синглиси Ханзоданинг ёнига дафн қилинди[3][4][5].

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 Бардакçı 2017.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 36-37-бет.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "Неcла" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „Мустафа Кемал, öнcеки гüн вефат эден Неcлá Султан’ıн аннесийле эвленмек истемиşти“. Ҳüрриет (8-октабр 2006-йил). Қаралди: 15-август 2020-йил. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "Ҳибетуллаҳ" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „İстанбул: Неcла Ҳибетуллаҳ Султан, Мадрид'де Вефат Этти“. Ҳаберлер (7-октабр 2006-йил). Қаралди: 15-август 2020-йил. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "принcесс" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  5. ↑ „Неcла Султан юртдışıнда öлдü, İстанбул’да гöмüлдü“. Газетеватан (17-октабр 2006-йил). Қаралди: 15-август 2020-йил.