Неъматулло Қуттибоев (1973-йил 28-сентябрда туғилган) — ўзбек профессионал футболи ва мураббийи, собиқ футболчи, Фарғонанинг „Нефтчи“, Тошкентнинг „Пахтакор“ клубида Ўзбекистон Лигасида ва Қозоғистон Премер-лигасининг „Ордабаси“ клубида ўйнаган.

Неъматулло Қуттибоев
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1973-йил 28-сентябр
Таваллуд жойи Нукус, Ўзбекистон ССР, СССР
Бўйи 1.75 м (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990-1993 Орол Нукус 119 (31)
1994-1995 Нефтчи 40 (9)
1996-1997 Хоразм Урганч - (-)
1998-1999 Нефтчи 19 (7)
2000 Жайҳун Нукус 12 (6)
2000 Семурғ Ангрен 20 (12)
2001-2002 Пахтакор Тошкент 55 (25)
2003 Ордабасй 9 (2)
2005-2006 Қизилқум 37 (16)
2006 Хоразм Урганч 11 (3)
2007 Қизилқум 11 (8)
Миллий терма жамоа
1998-2002 Ўзбекистон 15 (5)
Бошқарган клублари
2013-2016 Орол Нукус
2022- Арал Нукус
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Футболчилик фаолиятини 1991-йилда Нукуснинг „Орол“ клубида бошлаган. У 106 та гол билан Ўзбекистон Лигасининг энг кўп гол урган ҳужумчиларидан бири, шунингдек, Геннадий Красницкий клуби аъзоси бўлган 131 та голдир.

Фаолияти

У катталар даражасида СССР иккинчи қуйи лигасида Нукуснинг „Аралводстроэвец“/"Орол" клубида ўйнай бошлаган. 1991-йили Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасининг дублида ҳам ўйнаган ва СССР Олий лигаси ўринбосарлар ўртасидаги чемпионатда битта гол урган.

СССР парчаланганидан кейин у икки мавсум Ўзбекистон олий лигасида „Орол“да ўйнашда давом этди. 1993-йилда у 12 та гол билан чемпионат тўпурарлари ўнталигига кирган. 1994-йилда мамлакатнинг энг кучли клубларидан бири — „Нефтчи“ (Фарғона)га ўтиб, унинг таркибида икки мавсум давомида икки карра мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби (1994), Осиё кубоги баҳсларида қатнашган. 1996-1997-йилларда Хоразмнинг „Хоразм“ клуби таркибида тўп сурди. 1998-йилда „Нефтчи“га қайтди ва у ерда яна икки мавсум ўтказиб, икки карра чемпионат кумуш медали соҳибига айланди.

2000-йилда „Семурғ“ (Ангрен) ва „Турон“ (Нукус) клубларида ўйнаб, бир мавсумда 18 та гол урди ва лиганинг кучли ўнта снайпери қаторидан жой олди. Сўнгра „Пахтакор“ га ўтиб, икки йил ичида чемпион, кумуш медал соҳиби ва икки карра Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. 2001-йилда 16 та гол билан „Пахтакор“нинг энг яхши мергани ва чемпионатнинг олтинчи тўпурари бўлди. 2001-йил 28-ноябрда „Семург“га қарши ўйинда (8:0) 5 та гол урди[1].

2003 йил баҳорида Қозоғистон чемпионатида „Ордабаси“ (Чимкент) сафида майдонга тушиб, 9 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

2005-йилда „Қизилқум“ (Зарафшон) сафида ўйнади, клубнинг энг яхши мергани ва чемпионатнинг тўртинчи тўпурари (14 та гол)га айланди. 2006-йил бошида у „Хоразм“ га (Урганч) кўчиб ўтди, аммо клуб умидсиз ауцайдер эди ва ёзги танаффус вақтида футболчи „Қизилқум“га қайтиб, фаолиятининг охиригача яна бир ярим йил ўйнади.

Ўзбекистон олий дивизионида жами 106 та гол урган.

Халқаро фаолияти

У 1998-йилнинг 16-ноябрида Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилган. Орадан 3 кун ўтиб, Ҳиндистонга қарши ўйинда ҳам терма жамоадаги илк голини урди. Ўзбекистон чорак финалга чиққан 1998-йилги Осиё ўйинлари иштирокчиси 4 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган, жумладан, Мўғулистонга қарши ўйинда хет-трик қайд этган (15:0). 2000-йилги Осиё Кубоги финал турнирида ҳам иштирок этиб, 2 та ўйин ўтказиб, жамоаси гуруҳдан чиқа олмади. Ҳаммаси бўлиб 1998-2002-йилларда у 14 та ўйин ўтказган (бошқа маълумотларга кўра — 15 та) ва 5 та гол урган[2].

Мураббийлик фаолияти

У 2013-йилда Ўзбекистон Биринчи лигасида тўп сураётган „Орол Нукус“ клубида бош мураббийлик фаолиятини бошлаган. У 2016-йилнинг март ойида „Орол Нукус“ бош мураббийлигидан истеъфога чиққан эди.

2022-йилдан Қорақалпогистонда янг ташкил этилган клуб „Арал“ жамоаси бош мураббийига айланди[3].

Ютуқлар

Клуб

Нефтчи

  • Ўзбекистон Олий лигаси чемпиони (1): 1994, 1995-йил
  • Ўзбекистон Олий лигаси 2-ўринчиси (2): 1998, 1999
  • Ўзбекистон Кубоги соҳиби (1): 1998-йил
Пахтакор
  • Ўзбекистон Олий лигаси чемпиони (1): 2002-йил
  • Ўзбекистон Олий лигаси иккинчи ўрин соҳиби (1): 2001-йил
  • Ўзбекистон кубоги (2): 2001, 2002

Индивидуал

Манбалар

  1. ↑ „ПЕРВЫЙ КРУГ ЗАКОНЧИЛСЯ, ВТОРОЙ – НЕ ЗА ГОРАМИ“. 2022-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-сентябр.
  2. ↑ „Узбекистан Интернатионал Матчес - Детаилс 2000-2009“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион. Қаралди: 2008-йил 30-сентябр.
  3. ↑ „Алланиёзов ва Қуттибоэв "Арал"да иш бошлади“. 2023-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-март.
  4. ↑ „Қорақалпоқ фарзанди, Красниcкий клуби азоси - Нематулло Қуттибоэв 46 ёшда!“. 2023-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-март.

Ҳаволалар