Неотропик област - қурукликдаги флора ва зоогеография области; ўсимликлар Неотропик области. билан ҳайвонлар Неотропик област ининг чегараси бир-биридан бир оз фарқ қилади.

Неотропик флора области. Неотропик ўсимликлар дунёси — қурукликдаги асосий ботаник-географик раёнлардан бири. Янги Дунёнинг материк қисмини, шим.да Қуйи Калифорниядан ва Мексика тоғлигининг жан. қисмидан то жан.да 40°ж.к.гача бўлган жойларни ҳамда Марказий Америкага ёндош оролларни ўз ичига олган. Иклими тропик, 25° ж.к.дан жан.да субтропик ва мўътадил иқлим. Ўсимлик дунёси бой ва хилма-хил, аксари қисми мезофил ўрмон ўсимликларидан иборат. Ўсимликлар орасида асосий ўринни пантропик ўсимлик оилалари (сутламадошлар, лаврдошлар, тоғбекатдошлар, тутдошлар, палмадошлар ва бошқалар), шунингдек, неотропик туркум вакилларидан космополит ўсимлик оилалари (қоқидошлар, буғдойдошлар, бурчокдошлар, ялпиздошлар ва бошқалар) эгаллаган. Эндемик ўсимлик оилалари кам, лекин уларнинг бир кисми (кактусдошлар ва бошқалар) ўсимликларнингтаркиби ваумумий манзараси учун жуда тавсифли. Нисбатан турғун муҳит шароитида Неотропик областнинг бошқа областлар флораси билан алоқаси ва флоранинг Неотропик област доирасида дифференсиацияланиши неотропик флоранинг узоқ вақт ажралган ҳолда ривожланганлигини кўрсатади. Неотропик областнинг тропик Африка ва Шимолий ярим шарнинг баланд тоғ флоралари билан ўхшашлик белгилари жуда кўп.

Неотропик област бир неча кичик областларга бўлинади. Кариб кичик области — Мексиканинг чекка қисмлари, Марказий Америка, Антил ороллари ҳамда Колумбия ва Венесуэла қиргоқлари яқинидаги оролларни ўз ичига олади. Ўсимликлари палмадошлар, бурчокдошлар, лаврдошлар ва бошқа турларга бой; дарахцимон папоротниклар ва сагов-никлар кўп. Кичик областнинг шим.да қарағайдошларнинг баъзи вакиллари учрайди. Эндемик ўсимликлар кўп. Ориноко саванна кичик облает и да бурчокдошлар, йирик буғдойдошлар ва бошқа кўп. Эндемиклар эса меъёридаучрайди. Амазонка гилея кичик области Амазонка дарёси ҳавзасидаги кенг гилея ўрмонларини ўзичига олади (Анд тоғларининг шар-қий этаклари билан Атлантика океани оралиғи, 6—10° шаҳрик.дан 10—15° ж.к.гача). Ўсимликларга жуда бой; шароитнинг бир хил бўлишига қарамай ўсимликлари ихтисослашган. Эндемик пал-малар, бурчокдошлар, сутламадошлар, маренадошлар, эпифитлардан орхиде-ядошлар, бромели ва ароид турлари кўп. Бразилия кичик области (қуруқ иқлимли сийрак ўрмонлар ва саванналар кичик области) — Бразилия ясси тоғлигини ва 30° ж.к.дан бошлаб шимолидаги майдонларни эгаллаган. Бомбакслар, палмалар, сутламадошлар, кактусларнинг ўзига хос турлари учрайди. Бразилия кампос (саванна)ларида дарахцимон ўсимликлардан таш-қари, буғдойдошлар, қоқидошлар, бурчокдошлар, ялпиздошлар ва бошқа тур-кумларнинг турлари тарқалган.Брази-лиянинг жан. да тропик ва субтропик доимий яшил дарахт ва буталар араукария билан биргаликда учрайди. Ла-Плата пампа кичик области — Анд тоғлари билан Атлантика океани оралиғи (30° ж.к.дан жанубидаги текислик даштлар). Ўзига хос буғдойдошлар, қоқидошлар, итузумдошлар ва бошқа ўсади. Эски Дунёдан келтирилган ўсимлик турлари ҳам анчагина бор. Анд кичик области — Жанубий Америка ма-теригининг тоғлиқ қисми, Колумбиядан Чилининг ўрта қисмигача бўлган ерлар. Мезофил ўрмонлар, доимий яшил лавр ўрмонлари, баланд тоғ ўсимлик формациялари ва чўлларни ўз ичига олади. Эндемик турлар ва тур-кумлар кўп. Тинч океандаги ороллар (Галапагос ва Хуан-Фернандес) флораси узига хос хусусиятга эга.

Неотропик зоогеография области. Жанубий Америка материгини, Марказий Американинг куп қисми (шим.да Мексика тоғлигигача), Хуан-Фернандес, Галапагос, Оловли Ер ороллари, Фол-кленд, Катта ва Кичик Антил ороллари ва Багама оролларидан иборат. Неотропик област ҳарактерли белгилари билан бошқа областлардан фарқ қилади, чунки Жанубий Америка палеоген ва неоген даврларида бошқа материклардан ажралган эди. Неотропик област фаунаси турларга бой. Сут эмизувчилардан чала тишлилар туркуми (зирҳлилар, ялқовлар, чумолихўрлар); ке-мирувчилардан гажак думли жайралар, денгиз чўчқалари, агутилар, шиншиллалар ва бошқа эндемик турлар куп учрайди. Ток, туёкдилардан тапирларнинг бир канча турлари, буғуларнинг бир неча уруғлари (мазамалар, пуду) ва ламалар тарқалган. Халталилар кичик син-фига кирувчилардан плавунлар, опос-сумлар ва эндемик сенолестлар оиласи; йиртқичлардан ицимонлар ва еноцимонлар оиласининг бир неча тури, айиқнинг бир тури, ягуар, оцелот, пума ва майда мушукларнинг бир қанча тури, приматлардан кенг бурунли маймунлар учрайди. Қон сўрувчи куршапаклар бор. Дарёларда ламантин ва даре делфинлари яшайди. Қушлари жуда хилма-хил, нанду туяқуши, тинаму, колибри, тутилар, чумчук,симонлар, гоацин, кондор, гарпия, ту-канлар бор. Неотропик областда қушларнинг 20 дан ортик, эндемик тури мавжуд. Уларнинг айримлари Голарктика областиал ҳам учрайди. Судралиб юрувчилардан кай-манлар, тимсохлар, ҳар хил тошбақалар, илонлар, калтакесаклар бор. Сувда ва қурукликда яшовчилардан оёқсизлар, думсизлар (пипа қурбақаси ва бошқалар) кўпроқ тарқалган. Баликдардан икки хил нафас олувчи лепидосирен, улкан арапайма, йиртқич пираня ва бошқа жуда кўп. Ҳашаротлардан чумолилар ва барг кемирувчилар учрайди. Рангбаранг қанотли катта капалаклар яшайди. Ўргимчаклардан улкан қушҳўр бор.

Неотропик област Гвиана-Бразилия, ПатагонияАнд (ёки Чили-Патагония) ва Антил кичик областларига бўлинади. Неотропик област фаунаси анча вақт ажралган ҳолда тараққий қилганлигига қарамай қўшни зоогеография областлари таъсирида таркиб топган, чунки узоқ ўтмиш геологик даврларда Австралия, шунингдек, Эфиопия областлари ва ундан кейинрок, бошқа областлар билан алоқада бўлган. Баъзи олимларнинг фикрича, халталилар бўр даврида Австралияга Антарктида оркали Жанубий Америкадан ўтган. Ёриқ тишлиларнинг тенреклар билан ўхшашлиги, шунингдек, ламантин ва икки хил нафас олувчи баликдарнинг мавжудлиги Неотропик областнинг кадимда Эфиопия области ва Мадагаскар билан алокада бўлганлигини кўрсатади. Неотропик областдан уй ҳайвонлари ҳам келиб чиққан: сут эмизувчилардан лама ва денгиз чўчқаси, қушлардан мушкли ўрдак, умуртқасизлардан кошенил шулар жумласидандир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил