Непер (Напиэр) Жон (1550, Мерчис-тонКасл, Эдинбург яқинида — 1617.4.4) — логарифмларни кашф қилган шотланд математиги. Эдинбург университетида ўқиган. "Логарифмларнинг ажойиб жадвали тавсифи" (1614) ишида Непер Жон логарифмларга таъриф берган, уларнинг хоссалари ва қўлланилишини тушунтирган. "Логарифмларнинг ажойиб жадвалини тузиш" (1619) ишида 1614-йилдаги тавсиф да баён этилган логарифм назарияси ва ўнли логарифмлар ғояси баён қилинган.

Непер Жонга сферик учбурчакларни логарифмлаш учун бир қатор қулай ечиш формулалари ҳам тааллуқли[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил