Нетто (итал. нетто — соф) — маҳсулотнинг ўров-идишсиз соф оғирлиги; товарнинг ташламалар кирмаган соф нархи, харажатлар айириб ташлангандан кейинги соф даромад. Хўжалик амалиётида Н. активларининг (компания капиталининг номоддий активлар ва қарз мажбуриятлари билан биргаликдаги) бозор нархларидаги қиймати.

Н. - даромад (ҳамма чиқимлар чегирилганидан кейин қоладиган даромад), Н. - фойда (соф фойда), Н. - фоиз (солик/иап чегириб ташланганидан кейинги фоиз тўловлари) каби шакллари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил