Neville Chamberlain

Невилле Чамберлаин (1869-йил, 18-март, Эжбостон, Бирмингем — 1940-йил, 9-ноябр, Хикфилд) — Буюк Британия давлат арбоби. Консерваторлар партияси раҳбарларидан бири. 1915—1916 йилларда Бирмингем шаҳрининг лордмери. 1918-йилдан парламент аъзоси (консерваторлар партиясидан). Почта вазири (1922—1923), Соғлиқни сақлаш вазири (1923, 1924—1929, 1931). Молия вазири (1931—1937). Консерваторлар партияси раиси (1930—1931). 1937—1940 йилларда бош вазир ва консерваторлар партияси раҳбарларидан бири. Гитлер, Муссолини ва Даладе билан 1938-йилда Мюнхен битимини имзолаган. Чамберлаин 1939-йилда Москвада бўлиб ўтиши кўзда тутилган агрессорларни жиловлашга қаратилган ҳарбий-сиёсий иттифоқ бўйича музокараларни барбод қилганликда айбланган. Натижада Англия ниҳоятда оғир вазиятда Иккинчи жаҳон урушига кирган. Айни вақтда Чамберлаин Германия агрессиясини Шарққа, яъни СССРга қарши йўналтириш бўйича кўп ҳаракатларни амалга оширди. Германия 1940-йилнинг баҳорида Ғарбий фронтда кенг кўламда хужумга ўтганда Чамберлаин бош вазир лавозимидан истеъфога чиқишга мажбур бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |