Neyrojarrohlik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нейрохирургия – хирургиянинг бир бўлими. Нерв системаси касалликлари ва жароҳатларини хирургик йўл билан даволаш методларини ўрганади ва амалда қўллайди. Нейрохирургия нейроонкология, нейротравматология, нейроангиология, марказий нерв системасининг туғма нуқсонлари ва инфексион-яллиғланиш жараёнида юзага келдадиган асоратлар хирургияси, стеретоксик Нейрохирургия, эпилепсия ва кучли оғриқ хирургияси каби бўлимлардан иборат. Бош ва орқа мияни операция қилиш юзасидан олиб борилган кўп йиллик изланиш ва уринишлар туфайли ХХ аср бошларида Нейрохирургия мустақил фан сифатида шаклланди. Физиология, неврология, рентгенология, патоморфология, биокимё, анестезиология, терапия ва бошқа фан ютуқлари Нейрохирургиянинг ривожланишига имкон берди. Н. Н. Бурденко Москвада, А. Л. Поленов Ленинградда, А. И. Арутюнов Киевда Нейрохирургия институтини ташкил этишда раҳбарлик қилдилар (ҳозирги институт шу олимлар номи билан аталади). Кейинчалик бошқа шаҳарлардаги клиникаларда ҳам Нейрохирургия бўлимлари очилди.
Дастлаб Ўзбекистонда Нейрохирургия бўлими Травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти, 1963-йил Самарқанд вилоят касалхонаси (1950) (С. Д. Мадиёров, А. М. Мамадалиев) таркибида ташкил қилинди. 1968-йилдан республиканинг барча вилоят касалхоналарида, жумладан, Тошкентда Онкология ва радиология илмий тадқиқот институтида Нейрохирургия бўлими (М. Ҳ. Крриев) фаолият кўрсата бошлади. 1969-йил 17-шаҳар касалхонасида (А. С. Мирсодиқов), Андижон вилоят касалхонасида (М Д. Дўстмуродов) Нейрохирургия бўлимлари ташкил топди. Кейинчалик бу бўлимлар тиббиёт институтларида ташкил қилинган. Нейрохирургия кафедралари ва курсларнинг ўқув базаси бўлиб қолди. Нейрохирургик ёрдамни режали равишда бажариш мақсадида 1983-йил Республика Нейрохирургия маркази очилди, кейинчалик у Республика илмий тадқиқот марказига айлантирилди (1997).
Республикада Нейрохирургия фани ривожланишида М. М. Максудов, М. Ҳ. Қориев, А. С. Мирсодиқов, С. А. Мадиёров, М. Д. Дўстмуродов, А. М. Мамадалиев ва бошқаларнинг муносиб хизматлари бор. 1975-йилдан Республиканинг барча тиббиёт институтларида юқори курс талабаларига Нейрохирургия фани ўқитила бошланди. Республиканинг шаҳар ва вилоят мутахассисларни тайёрлаш, асосан, нейрохирургия илмий марказида, тиббиёт институтларининг нейрохирургия кафедралари ва курсларида олиб борилади.
Ихтисослашган нейрохирургик марказлар ташкил этилиши бош мия ўсмалари, марказий нерв системасининг туғма нуқсонлари ва яллиғланиш касалликларини даволашда яхши натижаларга эришишга, Нейрохирургияда мия ва орқа мия томирлари хирургияси (нейроангиология), стереотаксис каби янги бўлимлар ташкил этишга имкон берди. Нейрохирургиядаги ҳозирги муҳим йўналишлардан бири бош мияда қон айланиши ва мияда энергия алмашинуви физиологияси ва патологиясини ўрганишдир. Оператив техниканинг ривожланиши (электрохирургиянинг татбиқ этилиши ҳамда калла ичи босимини пасайтиришга ёрдам берадиган турли препарат ва методларнинг қўлланиши), диагностика усулларининг такомиллашиши, шунингдек, Нейрохирургия амалиётида оғриқсизлантириш ва реанимация методларининг жорий этилиши Нейрохирургияда муҳим аҳамият касб этди. Ҳозирги томирларни операция қилиш усули ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда.
Нейрохирургия соҳасида физика, электроника, кибернетика, радиология ва бошқа табиий фанларнинг ютуқларидан фойдаланилиши эндиликда глиал ўсмалар, калла суяги ва миянинг оғир шикастлари, эпилепсияни даволаш имконини беради. Марказий нерв системасининг мураккаб функсияларини ўрганиш соҳасидаги Нейрохирургия ютуқлари невропатология, психиатрия, нейрофизиология, психология каби фанларни бойитмоқда.
Адабиёт
- Сосин И. И., Кариев М. Х., Физиотерапия в хирургии, травматологии и нейрохирургии, Т., 1994; Мирсодиқов А. С, Мирсодиқов Д. А., Болалар нейрохирургияси, Т., 2002.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |