Никарагуа (Ниcарагуа), Никарагуа Республикаси (Република де Ниcарагуа) – Марказий Америкадаги давлат. Майдони - 129 494 минг км². Аҳолиси - 6 млн. киши (2020). Пойтахти – Манагуа шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 15 департамент (департаменто) ва 2 мухтор регионга бўлинади.

Никарагуа Республикаси
Репúблиcа де Ниcарагуа
Шиор: Эн Диос cонфиамос
Мадҳия: Салве а ти, Ниcарагуа
(Ҳаил то Ёу, Ниcарагуа)
Location of Nikaragua
Пойтахт Манагуа
Расмий тил(лар) Испан тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Даниэл Ортега
Мустақиллик (Испаниядан)
• Сана
15-сентабр 1821
Майдон
• Бутун
129,494 км2 (97-ўрин)
• Сув (%)
7.14
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
5,465,100 (108-ўрин)
• Зичлик 42/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$13,240 мил. (130-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$3,100
Пул бирлиги Cордоба Оро (НИО)
Вақт минтақаси УТC−6
• Ёз (ДСТ)
УТC−6
Қисқартма НУ
Телефон префикси 505
Интернет домени .ни


Давлат тузуми

Никарагуа – республика. Амалдаги конституцияси 1987-йил 9-январда қабул қилинган, унга 1995 ва 2000-йилларда ту-затишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент (2002-йилдан Энрике Болан-ос Геер). У тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади, кетма-кет иккинчи муддатга сайланиши мумкин эмас. Қонун чиқарувчи ҳокими-ятни Миллий ассамблея (1 палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент амалга оширади.

Табиати

Кариб денгизи қирғоғидаги энсиз (130 км гача) аллювиал пасттекислик Москито соҳили деб аталади. Мамлакат шимолий ва марказидаги ясси тоғликни дарёлар кесиб ўтади (Кордилера-Исабеля тогининг энг баланд чўққиси 2438 м). Ғарб ва жанубида тек-тоник ботиқ, вулқонлар, кўллар бор. Йирик кўллари – Никарагуа ва Манагуа. Зилзила бўлиб туради. Олтин, кумуш, никел, симоб, мис, қўрғошин-рух, кўмир, нефт конлари мавжуд. Иқлими тропик, пассатли, доимий нам кузатилади. Ойлик ўртача температура 25—28 °C, тоғларда 16—18 °C, йиллик ёғин 2000–4000 мм дан 6500 мм гача. Дарёлари шаршарали, серсув, энг катта дарёси – Рио-Гранде ҳисобланади.. Мамлакат ҳудудининг 50% дан кўпроғи ўрмон, ички ҳудудларида саванна кўп. Никарагуада буғу, маймун, тапир, пекар, чумолихўр, шунингдек, жуда кўп кемирувчилар, куршапалаклар, қушлар, судралувчилар (илон, калтакесак учрайди. Вол-кан-Масая, Саслая миллий боглари бор.

Аҳолиси

Аҳолисининг 87,7% га яқини никарагуанлар. Қолган қисми самбо, мулатлар, тоғли жойларда москито (индейс)лар яшайди. Испан-индейс метислари латино деб аталади. Расмий тили – испан тили. Кўпчилик аҳоли католик, 1 қисми протестантлар ташкил қилади. Шаҳар аҳолиси 61% ни ташкил этади. Йирик шаҳарлари: Манагуа, Леон, Матагалпа, Гранда ҳособланади.

Тарихи

Қадимда Никарагуа ҳудудида чибча, ацтек, толтек каби индейс қабилалари яшаган. Мамлакат кабилалардан бирининг бошлиғи Никарао номи билан аталган. Никарагуага 1502-йил 16-сентябрда европаликлардан биринчи бўлиб Христофор Колумб борган. 1524-йилда испанлар уни мустамлака қилиб олдилар. 1573-йилда Гватемала генерал-капитанлиги таркибига ки-ритилди. Маҳаллий аҳолининг кўпчилиги қириб ташланди, 1 қисми қул қилинди. Испан конкистадорлари ва уларнинг авлодлари – креоллар мамлакат ерларининг кўп қисмини эгалладилар. Плантацияларда ишлатиш учун Африкадан қул негрлар келтирилди. ХИХ аср охирига келиб, Никарагуада Либерал ва Консерватив партиялар пайдо бўдди. 1821-йил 15-сентябрда Никарагуа мустақилликка эришди. 1824-йил қуддорлик бекор қилинди. Никарагуа 1822-йил Мексика империяси, 1823—1838 йилларда Марказий Америка қўшма провинсиялари таркибида бўлди. 1855-йил Никарагуани АҚСҲ қўшинлари босиб олди. 1856-йил америкалик У. Уокер ўзини Никарагуа президенти деб эълон қилди, аммо Гватемала, Салвадор ва Гондураснинг бирлашган қўшинлари Уокерни Никарагуадан ҳайдаб юборди. Бу курашда фаол қатнашган Т. Мартинес 1857—67 йиллар Никарагуа президенти бўлди. Шундан кейин ҳокимият гоҳ консерваторлар, гоҳ либераллар қўлига ўтди. Х.С. Селая бошлиқ либералларнинг миллий сиёсатини ёқтирмаган АҚСҲ қўшинлари 1911-йил интервенсия уюштириб, Никарагуа ҳукуматини ағдариб ташлади ва мамлакатни оккупация қилиб олди (1912—33). 1927-йил А. С. Сандино бошчилигида миллий озодлик кураши кучайиб, ватанпарварлар ғалабаси билан тугади. Аммо миллий гвардия қўмондони А. Сомоса хиёнат йўлига кириб, А. Сандино жонига қасд қилди ва 1936-йилда давлат тўнтариши уюштирди. Мамлакатда Сомоса хонадонининг ҳарбийсиёсий истибдоди ҳукмрон бўлиб олди. 60-йиллар бошида мамлакатда кенг халқ ҳаракати бошланди. 1961-йил Сандиночилар миллий озодлик фронти тузилди, у Сомоса режимини ағдариш учун курашда етакчи сиёсий ва ҳарбий кучга айланди. 1974-йил тузилган Озодлик демократик иттифоқи мамлакатнинг етакчи мухолифат партияларини бирлаштирди, 1978-йил Кенг мухолифат фронти тузилди. Сомоса диктатураси бутунлай яккаланиб қолди. Ўша йил августда бутун мамлакатда халқ қўзғолони бошланди ва 1979-йил 19 июдда халқ инқилоби ғалаба қозон-ди, А. Сомоса диктатураси ағдариб ташланди. Бутун ҳокимият Миллий тикланиш ҳукумати қўлига ўтди. 1984-йил 4-ноябрда эркин ялпи сайлов ўтказилди. Сандиночилар миллий озодлик фронтининг номзоди Д. Ортега президент этиб сайланди. 2001-йил 4-ноябрдаги сайловда ғалаба қозонган президент Э.Б. Геер Либерал конституциячилар партиясининг раҳбари ҳисобланади. Никарагуа – 1945-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрам – 15-сентябр – Мустақиллик куни (1821).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Никарагуа социалистик партияси, 1939-йил асос солинган, 1944-йил 3-июлда ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган; Муста -қил либерал партия, 1944-йил ташкил этилган; Никарагуа социал христиан партияси, 1957-йил тузилган; Сандиночилар миллий озодлик фронти партияси, 1961-йил ташкил этилган; Либерал конституциячилар партияси, 1967-йил тузилган; Миллий бирлик мустақил либерал партияси, 1988-йил тузилган; Никарагуа консерватив партияси, 1922-йил Консерватив демократик партия билан Социал-консерватив партиянинг қўшилиши натижасида ву-жудга келган; Сандиночилар янгиланиш ҳаракати, 1995-йил майда тузилган. Никарагуада 5 та касаба уюшмаси бор, уларнинг йириклари: Мехнаткашлар миллий фронти, 1979-йилда асос солинган; Қишлоқ хўжалиги маҳнаткашлари уюшмаси, 1979-йилда тузилган; Никарагуа меҳнаткашлари касаба уюшма маркази, 1962-йил ташкил этилган.

Хўжалиги

Никарагуа – аграр мамлакат, саноати суст ривожланган. Мамлакатда қимматбаҳо қизил дарахт, кедр, кебрачо, каучукли дарахтлар кўп. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш яхши йўлга қўйилмаган. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши – 30,8%, саноатнинг улуши – 17,5%.

Қишлоқ хўжалиги мамлакат иқтисодиётининг асосини ташкил эта-ди, унда пахта, кофе, шакарқамиш етиштирилади. Шоли, кунжут, ловия, маккажўхори, банан, тамаки, какао ҳам экилади. Яйлов чорвачилигида қорамол, чўчқа боқилади. Иқтисодий фаол аҳолининг 47% қишлоқ хўжалигида банд. Соҳил аҳолиси балиқ ва денгиз жониворларини овлаш билан шуғулланади.

Саноати

Олтин, кумуш, мис, қўрғошин-рух рудалари, нефт қазиб олинади. Озиқ-овқат ва '''енгил''' (асосан, '''тўқимачилик''' ва '''поябзал''') саноат – қайта ишлаш саноатининг етакчи тармоқлари ҳисобланади. Қушхоналар, қанд-шакар, пахта тозалаш корхоналари, кўнчилик заводлари, металлсозлик, кимё, фармацевтика, семент, қоғоз, ёғочсозлик тармоқларининг майда корхоналари бор. Манагуа шаҳри яқинида нефт маҳсулотлари заводи қурилган. Йилига ўртача 1,07 млрд. кВт•соат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий саноат мар-казлари – Манагуа, Леон, Масая. Транспорт йўли узунлиги – 403 км, автомобил йўллари – 14,4 минг км. Денгиз портлари – Коринто, Блуфилдс, СанХуан-дел-Сур. Никарагуа четга пахта толаси, '''чигит''', '''кофе''', гўшт, қанд-шакар, ёғоч, минерал хомашё чиқаради. Четдан машина ва асбоб-ускуна, тайёр буюмлар, хомашё ва бошқаларни сотиб олади. Савдо-сотиқдаги асосий ҳамкорлари: АҚСҲ, Марказий Америка мамлакатлари, Германия, Япония, Канада, Испания, Мексика, Италия. Пул бирлиги – олтин кордоба (оро).

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Давлатга қарашли тиббий муассасалар билан бир қаторда хусусий шифохоналар ҳам мавжуд. Врачлар Леондаги Н. Миллий мухтор университетининг тиббиёт факултетида ва Манагуадаги тиббиёт коллежида тайёрланади. Н. маорифи А. Сомоса ҳукмронлиги даврида инқироз ҳолатида эди. 1978—79 йилларда мамлакат аҳолисининг 70%, қишлоқ аҳолисининг 90% саводсиз бўлган. 1979-йилдан ялпи мажбурий умумий бошланғич таълим жорий этила бошлади. Ўрта таълим [ўрта мактабда 5 (3+2) ёки 6 (3+3) йиллик] бепул бўлди. Олий ўқув юртлари: Леондаги Н. Миллий мухтор университети (1812-йилда асос солинган), Манагуадаги Марказий Америка университетининг Н. бўлими (1961), Манагуадаги университет (1976). Илмий муасса-салари: Н. тиллар академияси (1928), География ва тарих академияси (1934), Миллий фалсафа академияси (1964), Геология маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги институти (ҳаммаси Манагуада). Манагуада Марказий ку-тубхона, Леонда университет марказий кутубхонаси ва Муниципал кутубхона, Манагуада Марказий музей (1896), Масая шаҳрида „Тендери“ музейи ва бошқа бор.

Матбуоти, радиоэшитгириши ва теле-кўрсатуви

Йирик газета ва журналлари: „Баррикада“ (кундалик газета, 1979-йилдан), „Бригадиста“ (ойига 2-марта чиқадиган газета, 1981-йилдан), „Гасета“ (кундалик расмий газета, 1912-йилдан), „Нуэво диарио“ („Янги газета“, кундалик газета, 1980-йилдан), „Пренса“ („Матбуот“, кундалик газета, 1926-йилдан), „Сентроамерикано“ („Марказий америкалик“, кундалик кечки газета, 1917-йилдан), „Подер сандиниста“ („Сандиночилар ҳокимияти“, ҳафталик журнал, 1980-йилдан) ва бошқа Ахенсиа Никарагуэнсе де Но-тисиас – АНН ҳукумат ахборот агент-лиги 1979-йил тузилган. „Телкор“ давлат алоқа корпорацияси, Никарагуа радиоси ҳукумат радио стансияси (1979) ва Миллий телевидение тизими (1979) мавжуд.

Адабиёти

Адабиёти испанлар Марказий Америкага келгандан кейин ХВИ аср 2-ярмидан испан тилида вужудга келиб, ривожлана бошлади. Фернандес де Ове-до-иВалдеснинг „Никарагуа тарихи“ (ХВИ аср охири)ни биринчи адабий ёдгорлик деб ҳисоблайдилар. ХВИИИ аср охирларида М. Ларрайнага ва Р. Ф. Осехо илмий-оммабоп асарлар ва сиёсий макрлалар билан майдонга чиқди. Испаниянинг Америкадаги мустамлакалари мустақиллиги учун уруш (1810—26) мамлакатда адабиётни ривожлантиришга туртки бўдди. Шу уруш қатнашчиси Ф. Кин-онес Сунсиннинг қўшиқлар ва ҳажвиялардан иборат „Шеърлар“ тўплами ада-биётда романтизмга асос бўлди. ХИХ аср охи-ригача давом этган мазкур оқим А. Арагон, Л. А. Виля, К. Диас каби адибларни вояга етказди. ХИХ аср охири прозасида кос-тумбризм қарор тодди. Бу оқим Испания ва Лотин Америкаси мамлакатлари адабиёти ва тасвирий санъатида халқ турмушини реал акс эттиришга интилиш тамойилини ифодалар эди (Г. Гусман романлари, Х. Д. Гамес, А. Ф. Бала-нос очерклари). Р. Дарио поэзияда модернизмга асос солди. Шоирнинг „Ло-жувард“, „Ҳаёт ва умид қўшиқлари“ ва бошқа тўпламларига киритилган асарлари ватанпарварлик туйғуларини куйлайди. ХХ аср бошларида С. Аргуэло, Х. Олива-рес, Х. Салгадо, С. Сакас, С. де ла Селва шеърлари, Э. Роблето романлари шуҳрат қозонди. 30-йиллардан кейин кўпгина шоир ва ёзувчилар таъқ-ибга учради. Сомоса режими агдарил-гач, адабиёт гуркираб ривожланди. Ж. Белли, Э. Илескас, К. Перес Алонсо, Э. Гутеррес, Фанор Телес, Х. Вале-Кастило каби шоирлар озодликни мадҳ этувчи шеърлар яратишди. Адиблардан Л. А. Кабралес, Б.Моралес, С. Рамирес асарлари шуҳрат қозонди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Никарагуадаги қадимги индейс маданияти Мексика, Колумбия, Панама маданиятлари таъсирида бўлган. Қоялардаги тасвирлар, бўртма тош устунлар, тош ҳайкал ва ҳайкалчалар, сопол гулдон ва бошқа сақланиб қолган. Мустамлака даврида бир қаватли, қалин деворли уйлар (ҳовлиси билан), тўғри, тор кўчалар ва майдонлардан иборат шаҳарлар барпо этилган. ХВИИ—ХИХ асрларда қурилган черковларда барокко (Леондаги собор, 1747— 1825), сўнг классицизм (Гранададаги Сан-Франсиско черкови, 1862) услу-бига хос нақшлар билан безатилган. ХХ асрда Манагуа шаҳрида замонавий меъморлик услубида қурилган иморатлар пайдо бўлди (меъмор П. Дамбах ва бошқалар). Кейинги асрларда тасвирий санъат равнақ топди. Замонавий усталардан рассом А. Алонсо Рочи, ўймакор Х. Амадор Лира, гравюрачи С. _л^_:__2_ Бараоналар машҳур.

Халқ амалий санъатининг ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, каштачилик каби турлари оммалашган. Манагуа шаҳрида нафис санъат мактаби мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил