Никола Стошич (сербча: Никола Стошић; тожикча: Никола Стошич; 1994-йил 15-мартда туғилган) – серб ва тожикистонлик профессионал футболчи, дарвозабон позициясида ўйнайди. 2026-йилнинг январ ойидан Ўзбекистоннинг „Хоразм“ клубида тўп тепади.

Никола Стосиc
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Никола Стосиc
Таваллуд санаси 1994-йил 15-март (1994-03-15) (32 ёш)
Таваллуд жойи Белград, Югославия
Бўйи 1.84 м (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Хоразм
Рақами 33
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009—2010 Рад
2012 Железничар
2012—2013 Срвена-Звезда
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2020 Истиқлол (Душанбе) 124 (0)
2020 Железничар Б
2021 Тек Слога
2022—2023 Бухоро 27 (0)
2023—2024 ФК Прва Искра
2024—2025 Истиқлол (Душанбе) 17 (0)
2026— Хоразм 6 (0)
Миллий терма жамоа
2011 Сербия У17 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 25-март учун)

Футболчилик фаолияти

Сербияда у „Рад“ ва „Ред Стар“ клубларининг ёшлар жамоаларида ўйнаган, Босниянинг „Железничар“ клубининг ёшлар жамоасида ўйнаган.

2011-йилда Сербия ёшлар терма жамоаси таркибида у 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этди, ўша турнирда терма жамоа таркибида Дания ёшлар терма жамоасига қарши битта ўйин ўтказди, унда данияликлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.[1]

2013-йилнинг февралида Никола Стошич Тожикистоннинг „Истиқлол“ клуби билан шартнома имзолаган[2]. Кейинчалик Стошич 2020-йилгача „Истиқлол“ сафида асосий дарвозабон бўлган ва жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланган.

2016-йил январ ойида Никола Стошич Тожикистон Республикаси фуқаролигини олган ва шу тариқа ўз жамоасида легионер ҳисонланиши тўхтатилган[3].

2022-йилги мавсум аввалида Ўзбекистон Про лигаси иштирокчиси бўлган „Бухоро“ клуби билан шартнома имзолаган[4]. Мавсум якунида клуб таркибида 21 та ўйин ўтказган ва клуб билан Про лига ғолиби бўлган[5]. 2023-йил 22-июнда клуб билан ўзаро келишувга кўра жамоани тарк этган[6].

Ютуқлар

Жамоавий

Истиқлол
  • Тожикистон чемпиони: 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019
  • Тожикистон чемпионатининг кумуш медали соҳиби: 2013
  • Тожикистон кубоги соҳиби: 2013, 2014, 2015, 2016, 2018, 2019
  • Тожикистон Суперкубоги соҳиби: 2014, 2015, 2016, 2018, 2019
  • ОФК кубоги финалчиси (2): 2015, 2017

Шахсий

  • Тожикистонда йилнинг энг яхши дарвозабони [7]: 2015, 2017, 2018.

Манбалар

Ҳаволалар