Николай Михайлович Рубцов (1936-йил3-январ, Емецк қишлоғи, Шимолий ўлка – 1971-йил 19-январ Вологда) – рус лирик шоири.

Николай Рубцов
Таваллуди 3-январ 1936-йил
Вафоти 19-январ 1971-йил (35 ёш)
Вологда, РСФСР, СССР
Ижод қилган тиллари рус тили
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Йўналиш лирика
Жанр шеърият

Таржимаи ҳоли

Николай Рубцовнинг Емецкдаги уйи

Николай Рубцов 1936-йил 3-январда Шимолий ўлканинг Емецк туманидаги Емецк қишлоғида (ҳозирги Архангелск вилоятининг Холмогори тумани) таваллуд топган. 1937-йилда оиласи билан Няндомага кўчиб ўтган. 1939–1940-йилларда Рубцовнинг отаси Михаил Андрианович Няндома Горпо бошлиғи бўлиб хизмат қилган. 1941-йил январ ойида Михаил Рубцов Няндомадан Вологда шаҳар партия қўмитасига кетган. 1942-йил ёзида Рубцовнинг онаси ва синглиси вафот этган, бу вақтда отаси фронтда бўлган. Ўша ёзда 6 ёшли Николай ўзининг биринчи шеърини ёзган. 1950-йилдан 1952-йилгача Рубцов Тотемск ўрмон хўжалиги коллежида таҳсил олган. Николай Рубцов 1971-йил 19-январ куни вафот этган. Адиб Вологда Пошехонское қабристонига дафн қилинган[1].

Фаолияти

1952-йилдан 1953-йилгача Севриба трестининг Архангелск трол флотида ўт ўчирувчи бўлиб фаолият юритган. 1955-йил март ойидан бошлаб Рубцов экспериментал ҳарбий полигонида ишчи сифатида фаолият олиб борган. 1955-йил октябрдан 1959-йил октябргача Шмолий денгиз флоти „Острий“ эсминецида (денгизчи ва катта денгизчи унвонига эга) масофани ўлчаш билан шуғулланган.

Денгизчи Рубцов хизмат қилган Острий эсминеси

1957-йил 1-майда „За страже Заполяра“ газетасида унинг биринчи газета нашри („Май пришол“ шеъри) бўлиб ўтган. Демобилизациядан сўнг Ленинградда яшаб, Киров заводида механик, ўт ўчирувчи ва зарядловчи бўлиб фаолият юритган.

Ижоди

1962-йил июл ойида Борис Тайгин ёрдамида ўзининг биринчи машинада ёзилган „Волни и скали“ номли тўпламини нашр этди[2]. 1964-йилда Москвада Николай Рубцовнинг биринчи шеърлар тўплами „Октябр“ журналида нашр этилган[3]. 1969-йилда Рубцов Адабиёт институтини тамомлаган ва „Вологодский комсомолец“ газетасига қабул қилиинган[4]. 1968-йилда Рубцовнинг адабий хизматлари расмий эътирофга сазовор бўлган ва Вологдада унга бошқа Вологда шоири Александр Яшин номли кўчадаги 3-сонли беш қаватли уйнинг бешинчи қаватидан 66-сонли бир хонали квартира ажратилган[5]. Ёзувчи Фёдор Абрамов Рубцовни рус шеъриятининг ёрқин умиди деб атади[6]. Унинг биринчи „Волни и скали“ тўплами 1962-йилда самиздатда, иккинчи шеърлар китоби „Лирика“ 1965-йилда Архангелскда расман чоп этилган. Кейин „Звезда полей“ (1967), „Душа хранит“ (1969), „Сосен шум“ (1970) ше’рий тўпламлари нашр этилган. Нашрга тайёрланаётган „Зелёние цвети“ шоир вафотидан кейин чоп этилган. Вафотидан сўнг „Последний пороход“ (Москва, 1973), „Избранная лирика“ (Вологда, 1974), „Подорожники“ (Москва, 1975), „Стихотворения“ (1977) тўпламлари нашр этилган.

Хотираси

  • 1991-йил 27-июнда совет астрономи Л. И. Черний томонидан 1988-йилда кашф этилган 4286 Рубцов астероиди Н. М. Рубцов шарафига номланган[7].
  • Николское қишлоғида 1996-йилдан бери Н.М. Рубцовнинг уй-музейи фаолият кўрсатмоқда (собиқ меҳрибонлик уйи биносида). Музей жойлашган кўча, шунингдек, қишлоқдаги мактаб шоир номи билан аталган.
  • Вологдадаги кўчага Николай Рубцов номи берилган ва ҳайкал ўрнатилган (1998-йил ҳайкалтарош А. М. Шебунин).
  • 2009-йилдан буён Николай Рубцов номидаги Бутунроссия шеʻрлар танлови ўтказилмоқда. Унинг мақсади - меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари орасидан ёш изланувчан шоирларни топиш ва қўллаб-қувватлаш.

Манбалар

  1. ↑ „Могилы знаменитостей. Рубцов Николай Михайлович (1936-1971)“. www.м-неcропол.ру. Қаралди: 2022-йил 4-ноябр.
  2. ↑ „Волны и скалы“. 2010-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-ноябр.
  3. ↑ „Предатели никому не нужны — Литературная Россия“. 2020-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
  4. ↑ „Николай Рубцов. Биография. Жизнь. Смерть. Любовь… / Новости Украины и России // РТ.КОРР“. 2015-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-июн.
  5. ↑ Сазонов Геннадий. „Труд: Убийство“. www.труд.ру. АНО «Редакция газеты «Труд» (2001-йил 23-октябр). 2013-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-июн.
  6. ↑ „Описание исторических и современных судебных процессов: "Надежду русской поэзии" Николая Рубцова убили или он умер сам?“ (ру). ПРАВО.Ру. 2016-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-июл.
  7. ↑ „Cитатион фор (4286)“ (эн).