Файл:Мйколаив ин Украине (cлаимс ҳатчед).свг

Миколаив вилояти (украинча: Миколаївська область) — Украина таркибидаги вилоят. 1937-йил 22-сентабрда ташкил этилган. Майдони 24,6 минг км². Аҳолиси 1322,1 минг киши (1997). Асосан, украинлар. Шунингдек, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 19 туман, 6 шаҳар, 19 шаҳарча бор. Маркази — Мйколаив шаҳри.

Релефи текислик; шимолидан жанубига (Қора денгизга) пасая боради. Ҳудудининг кўп қисми Қора денгиз бўйи паст-текислигига киради. Фойдали қазилмалари: гранит, гнейс, охдктош, мергел, гил, каолин, шағал, қум, қўнғир кўмир. Иқлими мўътадил континентал. Июлнинг ўртача температураси 27°, январники −4, −5°. Йиллик ёғин миқдори 300-350 мм, шимолида 450 мм. Вегетация даври 210 кун. Асосий дарёлари: Жанубий Буг, Ингул, Ингулец. Тупроклари шим.да оддий қоратупроқ, жанубида қоратупроқ ва тўқ каштан тупроклар. Табиий дашт ўсимликлари фақат жарлар ён бағирларидагина сақланиб қолган. Вилоят ҳудудининг 2% ўрмон. Тулки, бури, малла то-вушқон, олахуржун, юмронқозиқ, кушлардан бедана, қирғовул, ёввойи ўрдак ва ғозлар, балиқчи, дашт дала тўрғайлари бор. Денгиз ва дарёларда балиқ кўп.

Саноатининг етакчи тармоқлари: машинасозлик ва металлсозлик, қисман кемасозлик. Дизел, гидроаппаратура, мураккаб энергетика асбоб ускуналари, металл конструксиялар ишлаб чиқарилади. „Дормашина“ (Миколаив) заводи скрепер, булдозер, асфалт ётқизувчи машина ва йўл машиналари ишлаб чиқаради. Озиқовқат саноати ривожланган. Енгил саноатнинг энг йирик корхоналари: трикотаж, парфюмерияшиша комбинатлари, тикувчилик фабрикалари, поябзал фабрикаси, уйсозлик комбинати, девор блоклари, ғишт, черепица, оҳактош заводлари бор.

Қишлоқ хўжалиги механизациялашган, кўп тармоқли. Ғалла, сабзавот-полиз, картошка, техника, ем-хашак экинлари экилади, токзорлар, боғ ва мевазорлар, яйлов ва пичанзорлар бор. Балиқчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланилади. Асаларичилик ривожланган. Чорвачиликнинг етакчи тармоғи — гўшт-сут етиштириш. Қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Темир й’ол, автомобил йўллари зич. Денгиз транспорти муҳим аҳамиятга эга. Порти — Миколайив. 5 олий ўқув юрти, 2 музей, 3 театр, кутубхоналар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил