Нимфа (юн. нймпҳе — личинка, келин, қиз) — ғумбак даврига эга бўлмаган бўғимоёклиларнинг вояга етишидан олдинги даври. Каналар ва чала ўзгариш билан ривожланадиган ҳашаротлар (сувараклар, чигирткалар, саратонлар, қандалалар ва бошқалар) учун хос. Н. ташқи кўриниши билан вояга етган ҳайвон (имаго)га ўхшаб кетади, лекин жинсий органлари ва қанотлари (қанотли ҳашаротларда) ривожланмаган бўлади. Н. бир неча марта пўст ташлагандан сўнг вояга етади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил