Roh Moo-hyun
(No Mu Xyondan yoʻnaltirildi)
Но Му Хён (1946.6.8, Кимхе шаҳри) - Корея Республикаси давлат арбоби. 1971-йилдан ҳарбий хизматда. 1978-йилдан хусусий адвокатлик билан шуғулланган. 1985-йилдан Пусан халқ-демократик кенгаши ижтимоий ташкилот раиси, 1987-йилдан Демократик конституцияни қабул қилиш фуқаролик ҳаракати Пусан бўлими ижроия раиси, 1991-йилдан Демократик партия спикери, 1993-йилдан партия юқори кенгаши аъзоси, 1995-йилдан вице-президенти. 1997-йилдан Янги сиёсат учун миллий конгресси партияси вице-президенти, 2000-йилдан Денгиз ва баликчилик ишлари вазири, 2001-йилдан Янги миллениум демократик партияси юқори кенгаши аъзоси, сўнг доимий маслаҳатчиси. Корея Республикаси президенти.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |