Nodir devonbegi madrasasi (Buxoro)
Нодир девонбеги мадрасаси (асл номи: Надр девонбеги мадрасаси) — Бухородаги меъморий ёдгорлик. Бухоро хони Имомқулихоннинг вазири Нодир девонбеги (Нодир мирзо Тоғай ибн Султон) қурдирган (1622—1623). Нодир Девонбеги мадрасаси Бухоронинг эски шаҳар қисмида жойлашган. Лаби-ҳовуз ансамблининг шарқий қисмида жойлашган. Ҳозирги кунда мадраса Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.
| Мадраса | |
Нодир девонбеги мадрасаси
| |
| Нодир девонбеги мадрасаси бош фасади | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Бухоро вилояти |
| Шаҳар | Бухоро |
| Манзил | Ж. Икромий МФЙ Меҳтар анбар кўчаси (Лабиҳовуз ансамбли) |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Давлат мулки. Бухоро вилояти маданий ме'рос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида |
| Мадраса тури | Катта |
| Меъморий услуб | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Нодир девонбеги |
| Ҳомийлар | Нодир девонбеги |
| Бинокорлик | 1619-йил—1620-йил |
| Мақоми | Давлат ҳимоясида |
| Қурилиш материали | Пишиқ г'ишт |
Тарихи
Нодир Девонбеги мадрасаси Бухоро хонлигида ҳукмронлик қилган аштархонийлар сулоласи вакили Имомқулихон даврида 1622—1623-йиллларда Нодир девонбеги томонидан бунёд этилган. Мадраса 71 ҳужрали бўлиб, Мулла Шамсиддин гузарида бўлган. Тадқиқотчи олим Абдусаттор Жуманазаров ушбу мадрасага оид бир қатор вақф ҳужжатларини ўрганган бўлиб, мадраса билан боғлиқ маълумотлар келтирган. Мазкур мадраса фаолиятига оид иккита вақф ҳужжати сақланиб қолган. Вақф ҳужжатларидан бири Бухоро амири Амир Шоҳмурод даврида кўчирилган. Мазкур вақф ҳужжати 1642-йил 17-июл куни расмийлаштирилган. Вақф ҳужжатида шундай маълумот келтирилган: „Ҳазрат Тағойи Абдуллахон қисқа даврда Бухородаги Саррафон гузари шарқида пишиқ ғишт ва тошдан масжид, икки қаватли мадраса ва ҳовуз қурдирди“ — деб ёзилган. Нодир Девонбеги мадрасасида 1 нафар мударрис дарс ўтган бўлиб, йиллик маоши 500 тангани ва 100 ман ғаллани ташкил этган. Мударрис талабаларга фуру’ фиқҳ, усул каби фанлардан дарс берган[1]. Мадраса фаолияти билан боғлиқ иккинчи вақф Бухоро амири Амир Ҳайдар даврида 1810-йил декабр ойида расмийлаштирилган. Нодир Девонбеги мадрасасига оид айрим архив ҳужжатлари сақланган бўлиб, унга кўра мадрасада муфти дарс ўтган бўлиб, унинг йиллик маоши 2600 тангани ташкил этган[1]. Ҳозирги кунда мадраса ҳовлисида сайёҳлар учун миллий мусиқа ва фолклор томошалар ўтказиб келинади[2]. Бундан ташқари мадрасада ҳунармандчилик устахоналари ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Меъморчилиги
Дастлаб карвонсарой сифатида қурилган, хоннинг қарори билан мадрасага айлантирилган. Унда мадрасаларга хос айвон, масжид ва катта дарсхона йўқ, ҳовли атрофи 4 томондан 2 қаватли кичик ҳужралар билан ўралган. Ҳужраларга ўймакори усулида безатилган эшиклар, эшиклар тепасидаги тобадонга панжаралар ўрнатилган. Ҳовлига пишик ғишт ётқизилган. Бош тарзи майдонга қараган. Олд томонида ҳовуз бор. Пештоғи ўзига хос маҳобатли ва серҳашамдир. Ундаги ўсимликсимон нақшлар орасида куёшга интилаётган афсонавий хумо қуши ва буғунинг ўтлаб юрган тасвири кошинкори безаклари ёрқин бўёқларда акс эттирилган. Ҳошияларига, китобасига арабий ёзувлар битилган. Устунгўшаси бурамасимон. Пештоғининг 2 ён қанотидаги 2 қаватли 3 тадан чуқур равоқли пешайвон алоқида зеб бериб пардозланган. Бурчакларидаги 2 гулдаста равоқлардаги нақшлар билан ўзаро уйғунлашган. Мадраса тарҳи 52х49 м, ҳовли 34 хЗО м. Нодир Девонбеги мадрасаси бир неча марта таъмирланиб, гумбаз, равоқ ва деворларидаги намлик йўқотилиб, бузилиб кетган ҳужралари қайта тикланди. Самарқанд ва Бухоро усталарининг саъйҳаракатлари билан бош тарзи қайта жилоланди.[3]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Жуманазар 2017.
- ↑ Ражабов 2016, с. 160.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
Илмий адабиётлар
- Жуманазар А.. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.
- Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |