Википедияда исми Нодир бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нодир Муҳаммад девонбеги (ўзбекча: Надир Муҳаммад; 1568-йил, Бухоро, Бухоро хонлиги – 1644-йил, Макка Усмонли империяси) – бухоролик сиёсатчи, ўзбекларнинг Орлот уруғидан бўлган молия вазири.

Нодир Муҳаммад
Бухоронинг девонбеги
Мансаб даври
1612 – 1642
Монарх Имомқулихон
Ҳоким Самарқанда
Мансаб даври
1632 – 1633
Монарх Имомқулихон
Ўтмишдоши Ялангтўш Баҳодир
Вориси Ялангтўш Баҳодир
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1568-йил
Бухоро, Бухоро хонлиги
Вафоти 1644-йил
Макка, Усмонли империяси
Дафн этилган жойи Саудия Арабистони

Биографияси

Нодир Муҳаммад 1568-йил Бухорода туғилган. Нодир Муҳаммад она томондан аштархонийлар хони Имомқулихоннинг амакиси бўлиб, девонбеги – молия вазири лавозимини эгаллаган, шунинг учун уни баъзан Нодир девонбеги тоғай деб ҳам аташган. Амалда у хоннинг вазири сифатида фаолият олиб борган. Нодир девонбеги ўзбекларнинг Орлот қабиласидан бўлиб, 1632—1633-йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган[1].

Бинолари

1619—1620-йилларда Нодир девонбеги ўз ҳисобидан Бухорода хонақоҳ қурдирган. Рўпарасида Нодир девонбеги мадрасаси ўрин эгаллади. Бу тарихий ёдгорликлар Лабиҳоуз ансамблининг бир парчасидир.

1622—1623-йилларда Нодир девонбеги Бухорода карвонсарой сифатида монументал бино қурдирган, кейин эса у Нодир Девонбеги мадрасасига айлантирилган[2].

Нодир девонбеги 1632-йилда Самарқанддаги Хожа Аҳрор мозори ёнида катта мадраса қурдирган. Мадраса қурулишида хонақоҳ учун фойдаланиладиган меъморий услубдан фойдаланилган. Муассаса қурилиши 1635—1636-йилларда тугалланган. Шунингдек, Самарқанд масжиди ҳам қурилган.

Nodir devonbegi madrasasi
Нодир девонбеги мадрасаси

Ўлими

Имомқулихон умрининг сўнгги йилларида, яъни 1642-йилда укаси Нодир Муҳаммад (1642—1645) фойдасига тахтдан воз кечди ва ҳажга боради. Нодир девонбеги Имомқулихонга сафарда ҳамроҳлик қилди. Имомқулихон 1644-йилда Маккада вафот этиб, Мадинада дафн этилган. Нодир Муҳаммад девонбеги 1644-йил Маккада вафот этган ва жияни ёнига дафн этилган.

Манбалар

  1. ↑ Зияэв А., „Силсилат ас-салатин“ как исторический источник. Т., 1990, с.56
  2. ↑ ҳттп://www.востлит.инфо/Техц/рус11/Мунсчи_Юсуф/фрамепред.ҳтм Мунши М. Ю. Муким-ханская история – Ташкент: АН УзССР, 1956

Адабиётлар

  • Буртон Аудрей.. Тҳе Букҳаранс. А дйнастиc, дипломатиc анд cоммерcиал ҳисторй 1550−1702, Cурзон, 1997. 
  • История Узбекской ССР / Отв. ред. Я. Г. Гулямов – Ташкент, 1967. – Т. 1.
  • История Узбекистана – 1993. – Т. 3.
  • Зияэв А. Х. „Силсилат ас-салотин“ как исторический источник. Рукопис диссертации на соисканиэ ученой степени кандидата исторических наук. – Ташкент, 1990.