Nodirabonu begim
Нодирабону бегим (1618-йил 14-март — 1659-йил 6-июн) — Бобурийлар маликаси ва валиаҳд шаҳзода Дара Шиконинг рафиқаси[1]. Дара Шико Шоҳ Жаҳоннинг тўнғич ўғли ва меросхўри[2]. Аврангзеб ҳокимият тепасига келганидан сўнг, Дара Шиконинг яқин оиласи ва унинг барча тарафдорлари жиддий хавф остида қолган. Нодира 1659-йилда, эрининг қатл этилишидан бир неча ой олдин вафот этди ва унинг ортида икки ўғил ва бир қиз қолди.
Оиласи
Нодирабону бегим бобурийлар сулоласи маликаларидан бўлиб, Султон Парвез Мирзонинг қизи бўлган[3][4]. Султон Парвез Мирзо император Жаҳонгирнинг хотини Соҳибжамол Бегимнинг иккинчи ўғли эди[5]. Нодиранинг онаси эса Жаҳонбону Бегим ҳам подшо Акбарнинг иккинчи ўғли Султон Мурод Мирзонинг қизи бўлган [6]. Нодиранинг отаси Дара Шиконинг амакиваччаси эди, чунки маликанинг отаси Султон Парвез Мирзо Даранинг отаси Шоҳ Жаҳоннинг катта акаси бўлган[7].
Никоҳ

Дара Шиконинг онаси, Мумтоз Маҳал 1631-йилда ўн тўртинчи фарзанди Гавҳар Бегимни дунёга келтираётганда вафот этади. Ўшанда Бобурийлар империяси мотамга ботгани ва Шоҳжаҳоннинг чуқур қайғуси сабабли тўй маросимлари тўхтаб қолди. Кўпчилик, жумладан, севимли қизи Жаҳонора Бегим кўнглини кўтарганидан сўнг, Шоҳжаҳон яна одатдагидек ҳаётини давом эттирди ва унга тўхтаб қолган тўйни ўтказишга рухсат берди[8].
Нодира 1633-йил 11-февралда Агра шаҳрида ўзининг амакиваччаси Дара Шикога турмушга чиқди. Уларнинг тўйи катта байрамлар, дабдаба ва улуғворлик билан бўлиб ўтди. Никоҳ маросими ярим тунда ўтказилди. Умуман олганда, Нодира ва Дара иккаласи ҳам бир-бирига садоқатли эдилар ва Даранинг Нодирага бўлган муҳаббати Шоҳжаҳоннинг Мумтоз Маҳалга бўлган муҳаббатидан ҳам содиқроқ эди — чунки у отасидан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон бошқа никоҳ тузмаган[8]. Нодирабегим умр бўйи эрига содиқ қолган. У турмуш ўртоғига саккиз фарзанд туғиб берди. Икки ўғли Сулаймон Шико, Сипиҳр Шико ва бир қизи Жаҳонзеббону Бегим келажакдаги тарихий воқеаларда муҳим рол ўйнашган. Нодира ва Шико турмуш қурганларидан икки йил ўтмай, 1635-йилда Сулаймон Шико туғилди; 1644-йилда яна бир ўғли Сипиҳр Шикоҳ ва қизи Жаҳонзеб унга эргашади; Жани Бегим номи билан танилган қиз фарзандлари эса орадан анча вақт ўтгач туғилган[8].
Нодирабегим эрининг ҳарамида катта таъсирга эга бўлиб, фармонлар чиқариш ҳуқуқига эга эди. Бу имтиёзга фақат подшо ҳарамида энг юқори мартабага эга бўлганларга рухсат берилган. Бу ҳуқуққа Нодирадан бошқа ягона аёл унинг амакиваччаси ва келини Жаҳоноробегим эди[9].
Айтишларича, Нодира ва Жаҳоноро яхши тил топишган. Бу, эҳтимол, Жаҳонорнинг тўйидаги иштироки ва укаси билан яқинлигидан келиб чиққан.
Афсонага кўра, Аврангзеб ўсмирлик даврида касал бўлиб қолганида, у Жаҳонарага мурожаат қилиб, тахт учун курашда уни қўллаб-қувватлашини сўради. Жаҳоноро рад этди. Бу унинг кўз ўнгида қанчалик ёқимсиз бўлса ҳам, у Аврангзеб саройида ҳарам бошлиғи бўлиб қолди.
Тарихда санъат ҳомийси Дара Шикоҳнинг ажойиб рассом эканлиги айтилган ва унинг кўплаб асарлари деярли профессионал даражада бўлган. Унинг баъзи асарлари тўпланиб, „энг азиз ва яқин дўсти“[10] Нодирабонуга совға қилинган ва хотини уни ўлимигача асраб-авайлагани, сўнг музейга қўйилгани эрига бўлган меҳрининг белгиси эди. Албом кейин „Дара Шикоҳ албоми“ номи билан машҳур бўлди[11].
Вафоти
Нодира Бегим 1659-йил 6-июнда Покистоннинг Болан довонида эри ва оиласи билан бирга юрганида дизентериядан вафот этган. У эрининг ҳаётининг оғир кунларида содиқ ва садоқатли бўлиб, унинг барча саргузаштларига шерик бўлган. Унинг ўлими Дарани қаттиқ қайғуга солган[12].
Нодиранинг охирги истаги Ҳиндистонда дафн этилиши эди ва унинг илтимоси оқибатларини ўйламасдан, Дара вафот этган хотинининг жасадини ўз аскарлари билан дафн этиш учун Лаҳорга борди[13]. Малика қабри Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги Миан Мир қабри ёнида қурилган. Миан Мир Дара Шиконинг маʻнавий устози бўлган[14].
Шажараси
| 8. Жалолиддин Муҳаммад Акбар, Бобурий ҳукмдор | ||||||||||||||||
| 4. Нуриддин Муҳаммад Жаҳонгир, Бобурий ҳукмдор | ||||||||||||||||
| 9. Марям-уз-Замоний | ||||||||||||||||
| 2. Парвез Мирзо | ||||||||||||||||
| 10. Хўжа Ҳасан | ||||||||||||||||
| 5. Соҳибжамол Бегим | ||||||||||||||||
| 1. Нодирабону Бегим | ||||||||||||||||
| 12. Жалолиддин Муҳаммад Акбар, Бобурий ҳукмдор | ||||||||||||||||
| 6. Мурод Мирзо | ||||||||||||||||
| 3. Жаҳон Бону Бегим | ||||||||||||||||
Яна қаранг
1. Нодирабонубегим Инду Сундаресаннинг „Соя маликаси“ (2010) тарихий романидаги бош қаҳрамон.
2. Нодирабонубегим — Ручир Гуптанинг „ Тахт бекаси“ (2014) тарихий романидаги қаҳрамон аёл.
Манбалар
- ↑ Энcйcлопаэдиа оф Муслим биограпҳй : Индиа, Пакистан, Бангладеш. А.П.Ҳ. Пуб. Cорп, 2001 — 218-бет. ИСБН 9788176482349.
- ↑ Вогел, Ж. Ҳутчисон, Ж. Пҳ. Ҳисторй оф тҳе Панжаб ҳилл статес. Неw Делҳи, Индиа: Асиан Эдуcатионал Сервиcес, 1994 — 257-бет. ИСБН 9788120609426.
- ↑ Коч, Эбба. Тҳе cомплете Таж Маҳал анд тҳе риверфронт гарденс оф Агра (эн). Боокwисе (Индиа) Пвт. Лтд., 2006 — 46-бет.
- ↑ Робинсон, Аннемариэ Счиммел ; транслатед бй Cоринне Аттwоод ; эдитед бй Бурзине К. Wагҳмар ; wитҳ а фореwорд бй Франcис. Тҳе эмпире оф тҳе Греат Мугҳалс : ҳисторй, арт анд cултуре, Ревисед, Лаҳоре: Санг-Э-Меэл Пуб., 2005 — 48-бет. ИСБН 9781861891853.
- ↑ Тҳе cитй ин тҳе Исламиc wорлд Жайюси: . Леиден [у.а.]: Брилл, 2008 — 574-бет. ИСБН 9789004171688.
- ↑ Бҳаван'с Жоурнал (эн). Бҳаратия Видя Бҳаван., 1979 — 78-бет.
- ↑ Коч, Эбба. Тҳе cомплете Таж Маҳал анд тҳе риверфронт гарденс оф Агра (эн). Боокwисе (Индиа) Пвт. Лтд., 2006 — 46-бет.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Ҳансен, Wалдемар. Тҳе Пеаcоcк Тҳроне : Тҳе Драма оф Могул Индиа., 1. Индиан эд., репр., Мотилал Банарсидасс, 1972 — 121-бет. ИСБН 9788120802254.
- ↑ Мисра, Рекҳа. Wомен ин Мугҳал Индиа, 1526-1748 А.Д. (эн). Мунширам Маноҳарлал, 1967 — 67-бет.
- ↑ Индиа-Мянмар релатионс, 1886-1948. К.П. Багчи & Cо — 165-бет. ИСБН 9788170743002.
- ↑ Индиа-Мянмар релатионс, 1886-1948. К.П. Багчи & Cо — 165-бет. ИСБН 9788170743002.
- ↑ Эдwардес, С. М.. Мугҳал Руле ин Индиа. Атлантиc Публишерс анд Дистрибуторс, 1995 — 96-бет. ИСБН 9788171565511.
- ↑ Берниэр, Франcоис. Травелс ин тҳе Могул Эмпире. Асиан Эдуcатионал Сервиcес, 1996 — 103-бет. ИСБН 8120611691.
- ↑ Счиммел, Аннемариэ. Габриэл'с Wинг: А Студй Инто тҳе Религиоус Идеас оф Сир Муҳаммад Иқбал. Брилл Арчиве, 1963 — 9-бет.