Зиёсферада исми Нодирбек ва фамилияси Абдусатторов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нодирбек Фазлиддин ўғли Абдусатторов (2004-йил 18-сентябрда туғилган) – ўзбекистонлик шахматчи, халқаро тоифадаги гроссмейстер. Тезкор йўналишдаги шахмат бўйича жаҳон чемпиони. Шахмат тарихидаги бешинчи энг ёш гроссмейстер[1][2][3][4]. Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-шахмат Олимпиадаси ғолиби. Ўзбекистон ифтихори медали соҳиби.

Нодирбек Фазлиддин ўғли Абдусатторов

Абдусатторов Тата Стеэл Чесс 2023 турнирида
Туғилган санаси: 2004-йил 18-сентябр (2004-09-18) (22 ёш)
Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон
Унвони: Гроссмейстер
Максимал рейтинги: 2783 (2024-йил, октябр)
Ҳозирги рейтинги : 2751 (2026, феврал)
Мукофотлари:

Oʻzbekiston iftixori

Ҳаёти

Бўлажак гроссмейстер 2004-йил 18-сентябр куни Тошкент шаҳрида туғилган. Болалиги Тошкент шаҳрида ўтган. Акаси ва опасининг шахмат ўйнашига қизиқиб мустақил равишда шахматни ўргана бошлаган. 8 ёшидан бери мусобақаларда иштирок этиб келади. 2021-йилда шахматнинг рапид йўналиши бўйича чемпионга айланиб, ушбу натижани қайт этган энг ёш шахматчига айланди. 2022-йилда ўтказилган 44-шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб жамоаси билан биргаликда Ўзбекистонга дастлабки Олимпиада чемпионлигини олиб келди. Шахматда эришган ютуқлари инобатга олиниб, Ёш шахматчига Ўзбекистон ифтихори медали топширилди.

Фаолияти

2012-йилда Словениянинг Марибор шаҳрида 8 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Жаҳон кубогини қўлга киритди. 2014-йилда 9 ёшли Нодирбек Тошкентда Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган шахмат турнирида икки гроссмейстерни мағлубиятга учратди. 2015-йил ноябр ойида Юнонистоннинг Порто-Карас шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади. 2017-йилнинг 29-октябрида Чигорин мемориали мусобақасида учинчи ўринни эгаллади. Ушбу турнир давомида 13 ёшли Нодирбек ўз рейтингини 2500 баллдан юқори кўтариб, гроссмейстер унвонига сазовор бўлди. 2021-йил сентябр ойида Абдусатторов Россия шахмат федерацияси томонидан „Ясная Поляна“ музей-мулкида ташкил этилган Лев Толстой номидаги турнирида иккинчи ўринни эгаллади. 2021-йил 26-29-декабр кунлари Полшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатида амалдаги жаҳон чемпионлари – Ян Непомняшчий ва Магнус Cарлсенни мағлубиятга учратди[5]. 2023-йилда Чигорин рамзий клубига аъзо бўлиб, классик ўйинда Магнус Cарлсенни ортда қолдирди.

2024-йилда у Чехияда ўтказилган Прага Халқаро Шахмат Фестивалида 9 имкониятдан 6,5 очко тўплаб мусобақа сўнгги туридан олдин турнир ғолибига айланди.

Эътироф

2022-йилда ўтказилган 44-бутунжаҳон олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон 2 терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Жуда оғир кечган ўйинда ҳиндларнинг қўли баланд келишига ҳеч ким шубҳа қилмаётган эди. Нодирбек Ёқуббоев ва Жаҳонгир Воҳидов рақиблари билан дуранг ўйнаган, Жавоҳир Синдоров эса мағлубиятга учраган эди. Охирги ўйинда 2021-йилги Рапид бўйича Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистонлик кучли шахматчи Гукеш билан баҳс олиб борди. Беш соатдан ортиқ давом этган ўйин бутун дунёдаги шахмат одамларини ўзига қаратди. Ўйиннинг деярли тўлиқ қисмида Гукеш устунлик қилди. Нодирбек Абдусатторов охиригача курашиб якунда Гукешни мағлубиятга учратиб[6] терма жамоаси учун муҳим очкони келтирди. Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов 9-синф она тили дарслигига ҳам киритилган.

Манбалар

  1. ↑ Фриэдел, Фредериc. „Абдусатторов сеcонд ёунгест ГМ эвер“. Чесс Неwс. ЧессБасе (2017-йил 29-октябр). Қаралди: 2017-йил 31-октябр.
  2. ↑ Мартíнез, Давид „9-еар-олд продигй беац тwо грандмастерс“. чесс24 (2014-йил 22-май). Қаралди: 16-апрел 2016-йил.
  3. ↑ Чандра, Акшат „Нине-еар-олд рипс тҳроугҳ ГМс!“. ЧессБасе (2014-йил 2-июл). Қаралди: 16-апрел 2016-йил.
  4. ↑ Топ Жуниорс лист статистиcс (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-07 санасида архивланган) ФИДЕ.
  5. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/уз/2021/12/28/чесс/
  6. ↑ „Абдусатторов Гукешни ютди“. Бугун.уз (2022-йил 8-август). 2022-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.

Ҳаволалар