Nogʻora
Ноғора — уриб чалинадиган мусиқа асбоби. Ноғоранинг кўп хили мавжуд. Косаси туваксимон бўлади. Ёғоч ва сополдан ясалади. Усти ҳайвон териси билан қопланади. Қўш ноғора карнай ва сурнайлар билан қўшилиб ўзбек миллий ансамблини ташкил этади. Ҳозирги кунда ҳам бу асбоблар тўй-у томошаларда кенг қўлланади.
|
| |
| Тури |
Урма-зарбли чолғулар гуруҳи |
|---|---|

Турлари
Ўзбекистонда ноғоранинг дўл ноғора, рез ноғора ва кўс ноғора каби турлари бор. Дўл ноғора йўғон товуш чиқаради ва диамтетри 60 см ча бўлади. Рез ноғоранинг товуши ингичка бўлади ва диамтетри 20-30 см бўлади. Кўс ноғоранинг диамтетри 30-40 см бўлади ва шунинг учун рез ноғораникидан йўғонроқ, дўл ноғораникидан ингичкароқ товуш чиқаради.
Кўс ва рез ноғора бир-бирига қўшилиб ясалаган қўш ноғоралар ҳам мавжуд. Иккаласининг товуши орасидаги фарқ бир кварта интервалидир. Бу доира чалишда ишлатиладиган „бум“ ва „бак“ каби товушларини чиқариш имконини яратади. Ноғорадан чиққан товушлар фақат „тум“ ва „так“ деб юритилади.
Ноғоранинг мисдан ёки чўяндан ясалаган йирик турлари ҳам мавжуд. Бу тур ноғоралар аммо кенг тарқалмаган.
Ижро услублари
Рез ва кўс ноғора иккита чўп билан чалинади. Дўл ноғора йўғонроқ битта чўп билан чалинади.