Нон сеқуитур (талаффузи: нон секвитур) лотин тилидан олинган ибора бўлиб, „давом этмайди“, „давоми эмас“, деб ўгирилади. Мантиқда нон сеқуитур атамаси билан тезисда кўрсатилган фикрни давом эттирмайдиган аргумент тушунилади.[1] Нон сеқуитур мантиқий хатолардан биридир.

Мисоллар

Оддий мисол

Барча одамлар қачондир ўлишади, Эшмат — одам, демак Эшматга қизлар ёқади.

Бу ерда тезис - одамларнинг ўлиши, лекин „давомий“ аргумент (Эшматга қизлар ёқади) умуман бу тезис мавзусига оид эмас.

Бир неча қадамли мантиқ

  1. Агар Қуръон тўғри бўлса, худога ишонишим керак.
  2. Худога ишонаман.
  3. Демак Қуръон тўғри.

Бу ердаги тезисда А дан Б келиб чиқиши таъкидланган, лекин нон сеқуитур Б дан А келиб чиқади, деб тезисга мос келмаяпти.

Манбалар

  1. ↑ Баркер, Степҳен Ф. „Чаптер 6: Фаллаcиэс“, . Тҳе Элеменц оф Логиc, Сихтҳ эдитион, Неw Ёрк, НЙ: МcГраw-Ҳилл [1965], 2003 — 160–169-бет. ИСБН 0-07-283235-5. 

Ҳаволалар