Nosir Muhammad
- Зиёсферада исми Носир ва фамилияси Муҳаммадиэв бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Носир Муҳаммад (асл исми Насриддин Муҳаммадиэв[1],1946-йил 2-декабрда туғилган, Ўзбекистон, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида) — ўзбек шоири, таржимон, халқаро журналист. Йигирмага яқин ше’рий ва илмий-оммабоп китоблар муаллифи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими (2008).
| Носир Муҳаммад | |
|---|---|
Насриддин Муҳаммадиэв | |
|
| |
| Таваллуди |
2-декабр 1946-йил Яккабоғ тумани, Қашқадарё вилояти |
| Вафоти |
5-июл 2017-йил (70 ёшда) Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | шоир, таржимон, халқаро журналист |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳол
Насриддин Муҳаммадиев 1946-йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. 1964-1968-йилларда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)да таҳсил олган. Мазкур та’лим даргоҳидан сўнг у меҳнат фаолиятини “Тошкент оқшоми” газетаси таҳририятида бошлаб, дастлаб кичик адабий ходимдан тортиб, бўлим мудирлигига кўтарилган.
1976-1979-йилларда Форс тили бўйича Эронда таржимон бўлиб ишлаган. 1983-1993-йилларда “Ёшлик” ёшлар журналининг мас’ул котиби сифатида фаолият олиб борган. Сўнг 1993-1994-йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) халқаро ахборот бўлими бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
Носир Муҳаммад 1994-йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг 1-котиби бўлиб, ушбу лавозимда 1996-йилгача ишлаган, айни шу йили Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 1-котиби саналган.
1999-2005-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Матбуот хизмати етакчи маслаҳатчиси бўлган.
Шоир 2005-йил октабрдан Республика байналмилал маданият маркази директори.
1980-1996-йилларда Ўзбекистон бўйича мустақил халқаро шарҳловчи сифатида шуҳрат қозонган. 1972-йилдан — 1989-йилгача Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси а’зоси.
Носир Муҳаммад 2017-йилда 70 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди[2].
Ижодий фаолияти
У 20 га яқин китоблар, рус ва ўзбек тилидаги кўпгина ше’рларнинг муаллифи саналади. Носир Муҳаммаднинг ше’рлари Москва “Уйғониш” (1977—1980-йилларда), “Илҳом” (1979-йил), “Ше’рият” (1982-йилда) алманахларида ҳамда “Изҳор” (2007-йилда) ва “Ватан муҳаббати” (2009-йилда) Тошкентда нашр этилган. Бундан ташқари, шоирнинг Ўзбекистон журнал ва газеталарида даврий ижод намуналари чоп этиб борилади[3].
Мукофот ва совринлар
- 1992-йилда Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
- 2008-йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган.
- Республика байналмилал маданият марказининг 20-йиллиги муносабати билан “Россия ҳамдўстлигининг (“Россотрудничество”)– “Дўстлик ва ҳамкорлик учун” Фахрий нишони билан тақдирланган.
- У Полша Республикаси Маданият вазирлиги томонидан „Полша маданиятидаги хизматлари учун“ нишони билан тақдирланган.
Ҳаволалар
Рус адабиётидаги янги таржималар ўзбек тилида (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-09 санасида архивланган) Носир Муҳаммаднинг таржимонлик фаолияти
Шоирнинг сан’ат ҳақида гўзал фикрлари (Wайбаcк Мачине сайтида 9-июл 2017-йил санасида архивланган) интервю шаклида
Манбалар
- ↑ „Насриддин Муҳаммадиев (Носир Муҳаммад)“. 2016-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-март 2016-йил.
- ↑ Скончался Насриддин Мухаммадиев Газета.уз
- ↑ Предисловие к сборнику Насриддина Мухаммадиева «Крылатый конь мечты»
- Носир Муҳаммад слово.нх.уз
- Носир Муҳаммад Зиёуз.уз