Notariat
Нотариат (лотинча: нотариус — мирза, котиб) — юридик аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқлар ва фактларни тасдиқлаш вазифаси топширилган ва қонунда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни бажарувчи органлар тизими. Ўзбекистон Республикасида давлат ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идоралар Нотариат тизимини ташкил этади, улар бўлмаган аҳоли яшайдиган жойларда баъзи нотариал ҳаракатлар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллар) томонидан амалга оширилади. Нотариал идоралар юридик фактларни белгилайдиган ва фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги низоларни ҳал қилувчи суд муассасаларидан фарқланади. Бу идоралар фуқаролар билан бевосита учрашиш йўли билан ёки қонунда кўрсатилган ҳолларда ҳужжатларга асосан низосиз ҳуқуқларни ва юридик фактларни тасдиқлайди ва шу каби амалларни бажаради.
Ўзбекистон Республикасида Нотариатнинг ташкил этилиш принсиплари ва фаолияти Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги қонуни (1996-йил 26 декабр), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нотариат тўғрисида чиқарган қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатларни бажариш тартиби тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларининг нотариуслари ва хусусий амалиёт билан шугулланувчи нотариусларнинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги 1997-йил 28-апрелдаги қўлланмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997-йил 28-апрелдаги қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат нотариал идораларида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш юритиш тартиби ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикаси шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фукаролари йигинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан белгиланган нотариал ҳара-катларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги қўлланмалари ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга асосланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |