Notion
Нотион — ўқиш ва иш учун фойдали дастурлардан бири. Нотионда қайдлар ёзинг, режалар тузинг ва шахсий ҳаётингизни тартибга солинг. Хужжатлар, маълумотлар ва топшириқлар билан ишлайди. Лойиҳаларни бошқариш ва эслатма ёки қайдлар олиш учун барча имкониятларни бир жойга жамлаган иш майдони. Нотион компания ходимлари ёки оддий фойдаланувчилар учун маҳсулдорлик, самарадорликни ошириш, мақсадлар ва топшириқларни мувофиқлаштиришга ёрдам бериш учун мўлжалланган дастур.
| Нотион | |
| Муаллиф | Нотион Лабс Инc. |
|---|---|
| Чиқарилган сана | 2016 |
| Сўнгги версияси | 2.0.23 |
| Операцион тизим | Андроид, МаcОС, иОС, Миcрософт Wиндоwс, Wеб |
| Платформа | Wеб, маcОС, Wиндоwс, иОС анд Андроид |
| Ёзилган тил(лар)и | кўп тилли |
| Статус | фаол |
| Вебсайт: | нотион.cо |
Тарихи
Нотион Лабс Инc Сан Франcисcода жойлашган стартап бўлиб,2013-йилда Иван Зҳао томонидан яратилган[1]. Ўша пайтда таъсисчилар ҳар қандай венчур капиталистлари билан учрашишдан бош тортдилар[2].
2018-йил март ойида Нотион 2.0 чиқарилди. У Продуcт Ҳунт томонидан ижобий қабул қилинди ва ойнинг энг яхши дастури деб топилди. Ўша пайтда компанияда 10 дан кам ишчи бор эди.
2018-йил июн ойида расмий Андроид иловаси чиқди[3].
2019-йил сентабр ойида компания 1 миллион фойдаланувчига етганини эълон қилди ва 7 ойдан камроқ вақт ўтгач, 2020-йил апрел ойида Нотион икки миллиард долларга баҳоланди.
Нотион 2020-йил январ ойида Индех Вентурес ва бошқа инвесторлардан 50 миллион доллар сармоя олди. 2021-йил 7-сентабрда Нотион Ҳайдарободда жойлашган Аутомате.ио стартапини сотиб олди. Ўша йилнинг октабр ойида Cоатуэ Манагемент ва Сеқуоиа Cапитал бошчилигидаги молиялаштиришнинг янги босқичи Нотион компаниясига 275 миллион доллар йиғишга ёрдам берди. Сармоя Нотионни 10 миллиард долларга баҳолади ва компаниянинг жами 20 миллион фойдаланувчиси бор эди.
2022-йилда Нотион фойдаланувчиларга ўз тажрибаларини кенгайтириш имконини берувчи расмий аккредитация бўлган Нотион Cертифиэд дастурини ишга туширди. Нотион, шунингдек, хавфсизлик маълумотларини ўз мижозлари билан фаол равишда баҳам кўришга ваъда берган технология компаниялари коалицияси — Сеcуритй Фирст Инитиативега қўшилди[4].
Дастур
Нотион фойдаланувчиларга иш, ўқиш ва шахсий ҳаётни бошқариш учун деярли барча имкониятлар мавжуд эслатма олиш, факт ва маълумотларни ёзиш шунингдек лойиҳа ва вазифаларни тартиблаш, файлларни бошқариш, ҳужжатларни сақлаш, эслатмаларни ўрнатиш, кун тартибини сақлаш ва ўз ишларини ташкил этишга ёрдам беради[5]. Дастурда рўйҳатдан ўтгандан кейин иш майдонига иловадан ёки веб браузердан кириш мумкин[6].
Нарх
Дастур тўрт хил обуна тури бор:
1. Шахсий — Бепул
Чексиз саҳифалар ва блоклар, 5 меҳмонлар билан баҳам кўриш, қурилмалар бўйлаб синхронлаш, АПИ
2. Шахсий Про - $4 ойига
Чексиз файл юклашлар, чексиз меҳмонлар, 30 кунлик тарих
3. Жамоа — $8 ойига
Чексиз жамоаси аъзолари, ҳамкорликдаги иш майдони, алмашиш ҳуқуқлари, админ воситалари
4. Корхона — шартнома асосида
САМЛ ССУ, фойдаланувчи билан таъминлаш (СCИМ), Аудит лог, мураккаб хавфсизлик ва бошқарув элементлари, чексиз тарих[7].
Манбалар
- ↑ Бҳаратҳ „Суccесс Сторй оф Нотион - Ан Алл-ин-оне Продуcтивитй Тоол Тҳат Cоллаборатес Ёур Wоркспаcес“ (инглизча). Стартупталкй (26-ноябр 2021). Қаралди: 3-июн 2022-йил.
- ↑ Бастоне, Ниcк „Тҳис энтерприсе софтwаре стартуп ҳас ВCс литераллй кноcкинг он иц доорс то инвест, бут фор ноw, ит'с нот интерестед“. Бусинесс Инсидер. Қаралди: 2020-йил 5-феврал.
- ↑ „Нотион брингс иц поwерфул ноте-такинг апп то Андроид“. Тҳе Верге (7-июн 2018-йил).
- ↑ Релеасе, Пресс „Утаҳ-басед Wҳистиc леадс оут ин неw сеcуритй-фирст инитиативе cонсортиум“ (эн-УС). Утаҳ Бусинесс (2022-йил 8-март). Қаралди: 2022-йил 9-март.
- ↑ „Нотион гоэс wҳере Эверноте дарес нот: wҳат ёу неэд то кноw“. Андроид Cоммунитй (8-июн 2018-йил). 2021-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июн.
- ↑ Рапҳаэл, Ж. Р. „3 фантастиc wайс Нотион cан маке ёу море эффиcиэнт“ (эн). Cомпутерwорлд (2021-йил 27-октябр). Қаралди: 2022-йил 8-феврал.
- ↑ „Приcинг“ (инглизча). Нотион. Нотион Лабс, Инc.. Қаралди: 13-июн 2022-йил.