Нов — 1) канал, жар, сой ва йўллар устидан сув ўтказиш мақсадида қуриладиган махсус гидротехник иншоот (энсиз, қия сунъий канал, ариқча). Илгари чархпалакда чикарилган сув Н. орқали экинзорларга юборилган. Н. Ўзбекистон ҳудудида қад.дан қўлланиб келинган. Асосан, ёғоч ва тошдан ишланган (қаранг Жўйи Арзиз). Ёғоч оқизиш нови ёғочларни битталаб ва кўплаб оқизиш, гидроиншоотдан ўтказиш учун мўлжалланади. Балиқ ўтка-з и ш нови тўсиқсиз ва қарши оқимли бўлади. Тегирмон тоши ва ГЕС тур-биналарини айлантириш, молларга сув бериш ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган Н.лар ҳам бор (яна қаранг Акведук); 2) океанлар остидаги кўпинча узун чўзилган чуқур ботиқлар. Мас, Мариана нови, Ява нови ва бошқа [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил