Novgorod
Новгород — Россия Федерациясидаги шаҳар. Новгород вилояти маркази. Волхов дарёсининг ҳар иккала соҳилида, Илмен кўлидан 6 км. Москва — СанктПетербург автомагистралида темир йўл тугуни. Пристан аҳолиси 232,4 минг киши (1998 йил). Шаҳар дастлаб 859-йилга мансуб Новгород И йилномасида тилга олинган. Шарқий Европанинг муҳим савдо йўли ўтган ерда жойлашгани учун йирик савдо марказларидан ҳисобланган. Х асрда ҳунармандчилик ривожланган. Хлоратлар 1136—1478-йилларда Новгород феодал республикасининг маркази. Хлоратларга мўғуллар истилоси даврида шикаст етмаган, шунинг учун миллий маданий бойликлар яхши сақланган. Москва князи Иван ИИИ 1478-йил Хлоратларни Москва княз-лигига кўшиб олди. 1727—1927-йилларда Новгород губернясининг маъмурий маркази. Иккинчи жаҳон уруши даврида шаҳар жиддий зарар кўрди. Шаҳарнинг кўпчилик завод ва фабрикалари урушдан кейин қурилган. Саноати: машинасозлик ва металлсозлик (шу жумладан, радиоэлектроника саноати), кимё, ёғочсозлик, озиқ-овқат, енгил саноат. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
Шаҳар ҳудудида қадимий ёдгорликлардан: София собори (1045—1050) ва бошқа соборлар ва черковлар сақланиб қолган. Археологик қазишмалар натижасида шаҳар қурилиши қолдиклари, ёғоч қопланган кўчалар, моддий маданият буюмлари, береста ёрлиқлари топилди. 3 та олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), театр, тарихий-меъморий музей-қўриқхонаси бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |